Euronews Business нашри Буюк Британия, Германия, Франция ва Нидерландиядаги энг юқори маош тўланадиган касблар ва соҳалар ҳақида маълумот берди.

Европада бериладиган ойлик маошлар маълум соҳа ва касбга қараб фарқланади. Баъзи мутахассисликларга бўлган талаб камайиб бораётган бир вақтда янги касблар ҳам пайдо бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси эса ҳозирга қадар энг муҳими бўлиб қолмоқда.
Хўш, Европада айнан қайси касб эгалари энг юқори даромадга эга? Euronews Business нашри Indeed платформасининг маълумотларига таянган ҳолда, энг юқори маош тўланадиган касблар ҳақида маълумот берди. Қуйидаги таҳлил тўртта давлат — Буюк Британия, Германия, Франция ва Нидерландияни қамраб олади. Шифокорлар ва жарроҳлар касби асосий рўйхатдан чиқариб ташланган бўлиб, улар алоҳида кўриб чиқилади.
1. Тиббиёт ва стоматология энг юқори ўринда
Тиббий маслаҳатчилар, радиологлар, тиббиёт маскани директорлари, ортодонтлар ва стоматологлар доим энг юқори ҳақ тўланадиган касблар сафидан жой олган. Бу айниқса Буюк Британияда яққол кўзга ташланади: энг юқори ҳақ тўланадиган 20 та касбнинг деярли ярми айнан шу соҳаларга тааллуқли. Францияда эса энг юқори даромадли тўртта касбнинг учтаси тиббиёт, хусусан стоматологияга тегишли.
2. Раҳбарлик ва бошқарув лавозимлари
Ижро этувчи директор, стратегия директори, лойиҳа директори ва технологиялар бўйича директор каби раҳбарлик лавозимлари юқори маош олмоқда. Улар савдо, банк, технологиялар ва умумий бошқарув соҳаларида учрайди.
3. Технология ва IT мутахассислари
-0IyrWGdA.avif)
Дастурий таъминот ишлаб чиқувчилари, IT-операциялар бўйича мутахассислар, масалан, дастурий таъминот муҳандислари, SAP маслаҳатчилари Германия ва Нидерландияда юқори маош олади.
4. Савдо ва бизнесни ривожлантириш
Савдо соҳасидаги бошланғич лавозимлар одатда унча катта даромад олиб келмайди, бироқ савдо бўйича директор, бўлим бошлиғи ёки мижозлар билан ишловчи менежер каби лавозимлар юқори маошга эга. Германия ва Нидерландияда тажрибали савдо ходимлари IT ёки раҳбарлик соҳасидаги мутахассислар билан тенг маош олади.
5. Солиқ, молия ва юридик масалалар бўйича касблар
Солиқ бўйича директор, меҳнат қонунчилиги бўйича юрист ва молиявий назоратчи каби лавозимлар Германия ва Буюк Британияда доимо катта маош тўланадиган касблар ҳисобланган. Улар қонунчилик ҳамда молиявий экспертиза бўйича чуқур билим ва кўникмаларни талаб қилади.
Европа меҳнат бозорида рақобатбардош бўлиш учун нима қилиш керак?
“Жадал равишда ўзгариб бораётган меҳнат бозори шароитида ҳар бир кадр доимо ўз устида ишлаши зарур. Янги воситалар, платформалар ва методларни фаол ўзлаштираётган мутахассислар янги технологиялар шароитида энг талабгир кадр ҳисобланади”, дейди Indeedънинг иқтисодий тадқиқотлар бўйича директори Павел Адриан.
Германиядаги энг юқори маош оладиган касблар

Германияда энг юқори йиллик даромад корпоратив солиқ консултантларига тўғри келади — 145 000 евро.
Кейинги ўринларда савдо соҳасидаги раҳбарлар: ижрочи директор ва савдо бўлими бошлиғи — 107 500 евродан 138 243 еврогача.
Меҳнат ҳуқуқи бўйича юрист 105 000 евро, адвокат 93 334 евро олади.
SAP-консултантлар 100 000 еврога яқин даромад қилади, катта тизим муҳандисларининг маоши эса 95 000 евро атрофида.
Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар ва SAP техник консултантлари 90 000 евро атрофида даромад олади.

(Шифокорлар ва жарроҳларнинг касби бундан мустасно)
Манба: Indeed
Францияда стоматологлар етакчи
Францияда стоматологлар 95 000 евро билан рўйхатда биринчиликни эгаллайди, ортодонтлар ўртача 78 750 евро олади.
IT соҳасидагилар 72 361 евро, соғлиқни сақлашдаги тиббиёт ходимлари 70 000 евро маош олади.
Ишлаб чиқаришда комплаенс бўйича мутахассис 67 500 евро, савдо агентлари эса 65 000 евро атрофида даромад қилади.
60 000 евро даромадга эга бўлган бошқа лавозимларга кўчмас мулк агенти, операцион директор, савдо менежери, ишлаб чиқариш директори, HR-директори кабилар киради.

(Шифокорлар ва жарроҳларнинг касби бундан мустасно)
Манба: Indeed
Соғлиқни сақлаш Буюк Британиядаги энг яхши ҳақ тўланадиган соҳа
Буюк Британияда моделлик соҳасидаги топ-моделлар 166 390 евро (140 000 фунт стерлинг) йиллик ўртача иш ҳақи билан рўйхатда биринчи ўринни эгаллайди.
Улардан кейин 145 821 евро (111 412 фунт стерлинг) маош оладиган тиббий маслаҳатчилар туради. Тиббиёт директорлари ва рентгенологлар 137 566 евро маош олишади.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа юқори маош олувчилар орасида ортодонтлар (130 767 евро), клиник маслаҳатчилар (125 392 евро), бош ҳамширалик ходимлари (124 793 евро) ва клиник директорлар (109 442 евро) бор.
Стоматолог ёрдамчилари (116 785 евро) ва пародонтлар (113 808 евро) ҳам энг кўп маош оладиганлар сирасига киради.

(Шифокорлар ва жарроҳларнинг касби бундан мустасно)
Манба: Indeed
Нидерландияда бошқарув, бухгалтерия ва дастурлаш етакчи соҳалар

Нидерландияда энг юқори маошли касблар бошқарув, бухгалтерия ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш соҳаларидадир.
Бош директорлар ўртача йиллик иш ҳақи 115 000 евро билан етакчилик қилади.
Бошқа юқори маошли лавозимларга бизнес назоратчилари (80 000 евро), жамоа раҳбарлари (78 206 евро) ва муҳандислар (75 208 евро) киради.
Савдо ва технология соҳаларидаги иш ҳақи одатда 56 500 дан 66 000 еврогача боради, савдо менежери, дастурий таъминот муҳандиси, маълумотлар таҳлилчиси кабилар шулар жумласидандир.
Яхши маош олиш учун нуфузли университет дипломига эга бўлиш шартми?
“Нуфузли ва дунёдаги топ университетда ўқиш Франция ва Буюк Британияда ишга жойлашиш ва маош даражасига таъсир қилиши мумкин”, дейди Адриан.
Унинг таъкидлашича, грандес écолес ва узоқ тарихга эга университетлар каби элита таълим муассасалари битирувчилари меҳнат бозорида кучли номзод сифатида қабул қилинади.
Келажакдаги энг истиқболли касблар
Технологиялар ва жамият ривожланиб борар экан, энг юқори маошли касблар рўйхати ҳам ўзгариб боради.
“Кейинги 5–10 йил ичида энергетика, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва биотехнологиялар билан боғлиқ касбларга устунлик берилиши кутилмоқда”, дейди Павел Адриан.
Изоҳ (0)