• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Топ университетларга фидойи олимлар керак” — 32 ёшида дунёнинг топ ўнталигидан жой олган профессор Азиза Шаназарова билан суҳбат

    Азиза Шаназарова АҚШнинг етакчи университетларида докторантура ва постдокторантураларни тамомлаб, 32 ёшида дунёнинг топ ўнталигидан жой олган Columbia университетида профессорлик даражасига эришган. У болалиги, илмдаги қадриятлар, ватандан олисдаги илк машаққатлари билан боғлиқ хотираларини Uzbekistan’s Club билан бўлишди.

    Ланка тепишдан қўлёзмалар олами сари

    Оилада учинчи қиз бўлганлигим учун одатда қизларга қўйиладиган тақиқлар менга бегона эди. Жуда эркин ўсганман. Кўчада қизлардан кўра ўғил болалардан дўстларим кўп эди. Велосипед-у ролик, ёнғоқ, пичоқ, ва отвёрткагача болалар билан ўйнардик. Ланка тепишда ўғил болалардан ҳам қолишмасдим. Ҳалигача ланка ўйнаб тураман.

    Араб ва форс тилларига бўлган қизиқиш мени Шарқшунослик институтига етаклади. 2003 – 2008 йилларда у ерда бакалавриат ва магистратурани ўқидим.

    Тўртинчи босқичда Фанлар Академияси қошидаги Шарқшунослик институтида ўтказилган анжуманда “Бедил Темурийзода бўлганми?” маърузаси билан қатнашганимда кичик илмий ходимликка ишга таклиф қилишди-ю қадимги қўлёзмалар оламига шўнғидим. 14 минг сўм ойлигим ҳатто йўл кирамни ҳам қопламаса-да (ойлик йўл чиптаси 18 минг атрофида эди), мендан бахтлироқ инсон йўқ эди. Чунки китоб ўқиганим учун пул тўланадиган иш топгандим.

    АҚШда дастлаб магистратурани ва иккита докторантурани тугатдим. Илк кезлари қўлимда ўн ойлик чақалоқ билан ҳам оила, ҳам ўқишни бирдек олиб бориш мушкул эди. Дастлабки беш йил ақалли бир кун дам олганимни эслай олмайман. Тонггача дарс тайёрлар, ўқиш пулини тўлаш учун профессор ёрдамчиси бўлиб ҳам ишлардим. Шунга қарамай, магистратура ва докторантурани фақат аъло баҳо билан тугатганман.

    “Кондолиза Райс билан ёнма-ён аудиторияда маъруза ўқиганман”

    Докторлик диссертациям Станфорд университетида ёзилган. Ўша вақтда мени маърузачи қилиб тайинлашди. Қизиғи, мен маъруза ўқийдиган аудиториянинг ёнгинасида АҚШнинг 66-давлат котиби Кондолиза Райс ҳам дарс ўтарди.

    Докторантурани Pittsburgh ва Oxford университетларига постдокторантурага таклиф билан битирдим. Постдокторантураларни тамомлагач, 32 ёшимда дунёнинг топ ўнталигига кирадиган Columbia University’даги илк ўзбекистонлик профессор бўлдим.

    Чет элда биров сиз ҳақингизда зиғирча қайғурмайди. Инсон ҳаммасига фақат ўз куч ва маҳорати билан эриша олади. Табиатан интизомли ва масъулиятли бўлганим учун янги муҳитга мослашиш осон кечган.

    Ўзбекистонда велосипедни қайта кашф қилишни яхши кўришади

    Биз, ўзбекистонликлар, энг юксак маданиятлардан бирига асос солган аждодлар наслимиз. Генофондимиз жуда кучли. Салоҳиятимизни муносиб баҳолаб, тўғри йўналтирсак, марра бизники. Албатта, ҳар бир ютуқ ортида йиллаб меҳнат туради.

    Аввало илмга муҳаббат ва фидокорлик керак. Мутахассис сифатида шаклланиш учун ўртача 10-15 йил кетади. Илмда осон йўл йўқ. Афсуски, Ўзбекистонда енгил йўлларни яхши кўришади, велосипедни қайта-қайта кашф қилаверамиз. Илмда инновация бўлмаса, жаҳон миқёсидаги натижа амри маҳол.

    Ҳаммаси сифатли таълимдан бошланади. Бунда кучли педагогларнинг ўрни беқиёс. Илмда қўл урилмаган мавзуларни танлашни маслаҳат берган бўлардим. Кўпчилик ўрганмаган мавзу кўпроқ вақт олса ҳам, янгилик қилиш имконияти юқорироқ. Шунингдек, ҳар бир соҳанинг нуфузли нашриётларида илмий мақола ва монографиялар чоп этишни тавсия қиламан. Меҳнатингиз дунё даражасида тан олинсагина, нуфузли университетларда дарс бериш имкониятига эга бўласиз.

    Она тилини она юртда ўрганаётган фарзандлар

    15 йилдирки, Ўзбекистонда муқим яшамасам-да, оилам ва ота-онам туфайли Тошкентга тез-тез бориб тураман. Онам пиширган таомлар, тандирдан узилган нон, Чиғатой қаймоғи, сув сепилган ернинг ҳиди – буларнинг бари ватанни эслатади. Ўзбекистон тупроғига қадам қўйишим билан ватаним тафтини сезаман.

    Ҳатто фарзандларим ўзбек тилини, ўз миллиятини яхши ўрганиши учун уларнинг ўқишини Тошкентга кўчирдик. Хуллас, бир оёғим Нью-Йоркда, бир оёғим Тошкентда.

    Педагог-олим сифатида Ўзбекистонда таълим ва илм соҳасидаги ўзгаришлардан хурсандман. Муаллимларнинг эъзоздалиги, қонун билан ҳимояланиши ва сифатли таълим давлатнинг устувор вазифаси этиб белгиланганлиги қувонарли ҳол. Айниқса, мактаб тизимининг тубдан янгиланаётганлиги ўта муҳим ислоҳот. Ҳозир ўқийман деган бола учун етарлича шароит борлигига шахсан амин бўлдим. Бу янги ихтисослашган мактаблар Америка таълим муассасалари билан бемалол рақобат қила олишига ишончим комил.

    Саидазиз Аъзамов суҳбатлашди

    25.04.2024, 13:21   Изоҳ (0)   14163
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan’s club жамоаси АҚШ ва Канадада суратга олиш ишлари учун кўнгиллилар қидирмоқда

    28.10.2023, 17:00

    Uzbekistan’s Club мартдан Америка мавсумини бошлади

    01.03.2024, 18:56

    Uzbekistan’s club журналининг 2-сонида ўзбекистонликлар образи орқали энг актуал трендлар ҳақида сўз юритилади

    22.04.2024, 13:18

    Ўғрилик қилиб 17 ёшида озодликдан маҳрум этилган маҳкум надоматлари (фото, видео)

    25.04.2024, 13:10

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

    25.04.2024, 12:55

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    25.04.2024, 12:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.