• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миланда Ўзбекистоннинг саноат ва экспорт салоҳияти кўргазмаси ўтказилади

    Президент Шавкат Мирзиёев Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Яқинда Самарқанд шаҳрида бош вазир Жоржа Мелони билан ўтган музокараларнинг натижалари, улар давомида ҳудудлараро алоқаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олингани катта мамнуният билан қайд этилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда Ломбардия компаниялари билан ҳамкорликда помидор, заъфарон етиштириш, нотўқима мато ва трикотаж, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Тайёр текстиль, автоэлектроника, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, сут ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, жамоат транспортини ривожлантириш ва бошқа лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

    Қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш, Италиянинг илғор технологиялари ва инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларига янада кенг жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди.

    Миланда Ўзбекистоннинг саноат ва экспорт салоҳияти кўргазмасини ўтказиш, савдо уйи очиш ҳамда Uzbek Organic бренди остида экспорт линиясини ишга туширишга келишиб олинди. Маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида 2026 йилда Миланда Ўзбекистон музейларининг кўргазмасини ташкил этиш масаласи ўрганилмоқда.

    Губернатор, ўз навбатида, Ломбардия ишбилармон доираларининг лойиҳа ва ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун Ўзбекистон президентига самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон ҳудудлари билан кенг кўламли шерикликни йўлга қўйишга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.

    Учрашув якунида давлат раҳбари Аттилио Фонтанага 2026 йилда Милан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Олимпиадага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда муваффақиятлар тилади.

    Шавкат Мирзиёев, шунингдек, БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Учрашувда Amea Power, Etihad Water & Electricity, TAQA Water Solutions, AD Ports ва Masdar компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

    2026-yilda Milanda Oъzbekiston muzeylarining koъrgazmasini tashkil etish masalasi oъrganilmoqda.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон президентининг жорий йил январь ойидаги БААга ташрифи якунида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон—БАА стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри авиақатновлар сони ошмоқда.

    Амирликларнинг етакчи компаниялари иштирокидаги лойиҳалар портфели 20 млрд доллардан ортди. Тўртинчи Тошкент инвестиция форуми доирасида БАА компаниялари билан қатор янги келишувлар имзоланди.

    Энергетика, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳарсозлик, сув таъминоти ва бошқа йўналишлардаги йирик лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

    Ўзбекистон президенти, шу билан бирга, Ўзбекистон—Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, АCWА Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян бошчилигидаги йирик компаниялар делегациясини қабул қилди. Учрашувда Vision Invest ва Riyadh Cables компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

    2026-yilda Milanda Oъzbekiston muzeylarining koъrgazmasini tashkil etish masalasi oъrganilmoqda.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу мамлакат ишбилармонлари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва юртимиздаги устувор лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Саудиянинг АCWА Power ва бошқа компаниялари билан сермаҳсул шериклик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

    Бугунги кунда қўшма лойиҳалар портфели 24 млрд долларга етган. “Яшил” энергетика соҳасидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Тошкент вилоятида “яшил” водород ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    Электр тармоқларини модернизация қилиш, электротехника саноатини ривожлантириш, ахборот технологиялари, транспорт, коммунал хўжалиги ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

    11 июн, 16:35   Изоҳ (0)   683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    9 июн, 18:02

    Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

    9 июн, 21:22

    Болгария президенти Ўзбекистонда расмий кутиб олинди (фото)

    10 июн, 11:44

    Ўзбекистонда энди шахснинг ўз айбини тан олгани уни жазога тортиш учун етарли бўлмайди

    10 июн, 12:28

    Болгарияда Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонаси очилади 

    10 июн, 13:10

    Ўзбекистон—Болгария ҳамкорлигини кенгайтириш тўғрисида қўшма декларация имзоланди

    10 июн, 14:22

    Ўзбекистон ва Болгария президентлари Кўксаройда дарахт экди

    10 июн, 15:18

    “Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    10 июн, 17:57

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда “Инвестиция ва савдо учун яхлит ҳудуд концепцияси”ни илгари суришни таклиф қилди

    10 июн, 18:03

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон бош вазири Али Асадовни қабул қилди

    10 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ҳукумати вакилларини қабул қилди

    10 июн, 20:23

    Калифорния губернатори Трамп, Пентагон ва Хегсетни судга берди

    10 июн, 21:20

    “Дарё” дайжести: 10 июннинг энг муҳим хабарлари

    10 июн, 23:05

    Ўзбекистон президенти ташриф буюрган Ўзбекистон-Қатар баҳсидан фотогалерея

    11 июн, 00:33

    Президентлар кўз ўнгидаги ғалаба: Мирзиёевга футболда кимлар ҳамроҳлик қилди?

    11 июн, 10:46

    Тошкентда SpaceX, Меtа, Boeing каби компания вакиллари иштирокида хорижий инвесторлар кенгаши ялпи мажлиси ўтказилди

    11 июн, 15:08

    Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти билан шериклик масалаларини муҳокама қилди

    11 июн, 12:47
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Стоматолог огоҳлантирди: тиш муаммолари ортиқча вазнни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 12 июн, 23:50

    Бўстонлиқда ярим тунда дўконга ўғирликка тушган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 12 июн, 23:35

    Кети Перри ва Орландо Блум 6 йиллик муносабатларидан сўнг ажралишга қарор қилишди

    Лайфстайл | 12 июн, 23:31

    Хитойда кунига 200 марта “отжимания” қилаётган 92 ёшли аёл барчани ҳайратга солмоқда

    Дунё | 12 июн, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.