• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Термизлик бу ўқитувчи уйидан 300 км узоқдаги икки мактабда дарс беради, кунора 28 км пиёда юришга мажбур. Аммо ваъда қилинган қўшимча ҳақни ололмайди — чунки тоифаси йўқ

    Сурхондарё вилоятининг катта қисми тоғлардан иборат. Вилоятнинг Узун тумани ҳам тоғлар ёнбағрида жойлашган. Туман марказидан 100 километр масофада Боботоғ қишлоғи бор. Икки тоғ орасидаги қишлоққа 60 километр йўл босиб, довон ошиб борилади. Чекка ҳудуд бўлгани боис бу ерда кўп мутахассислар қатори ўқитувчиларга ҳам талаб юқори. Тарих фани ўқитувчиси Абдумалик Сафаров ҳам Термиздан 300 чақирим йўл босиб келиб, Боботоғда болаларга сабоқ беради.

    Абдумалик Сафаров – 44 ёшда, оилали, 4 нафар фарзанди бор. Термиз шаҳрида яшайди. Термиз давлат университети тарих факультетини тамомлаган. 23 йиллик иш тажрибасига эга. Коллежларда тарих, маънавият асослари, президент асарлари, диншунослик фанларидан дарс берган. Ҳозирда Узун туманининг Боботоғ ҳудудида жойлашган 40 ва 46-сонли мактабларда тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлайди.

    Қаерда бўлса ҳам ўқитувчилик қилсам бас

    Узоқ йиллар коллежларда дарс бердим. Коллежлар тугатилгач, бир муддат ишсиз юрдим. 2020 йилнинг августида Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасига иш сўраб бордим. Ҳадеганда тайинли жавоб бўлавермади. Йил охиригача «эртага келинг», «индин келинг» деган жавобларни эшитавердим. 2021 йилнинг январь ойи ўрталарида бошқармадан: «Баъзи олис ҳудудлардаги мактабларда иш бор. Маъқул келса, бориб ишланг», дейишди.

    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Шу зайл, Узун туманидаги Боботоғ ҳудудидаги мактабда ишлашга рози бўлдим. Тўғри, масофа яшаб турган жойимдан уч юз чақиримдан ортиқ йўл, бунинг устига довон ошиб бориш керак. Лекин менга масофадан кўра ишимни давом эттириш муҳим. Бир жойда қотиб қолишдан қўрқаман. Агар ўқитувчи оз бўлса ҳам таълим жараёнидан узилса, бу унинг фаолиятига албатта таъсир қилади. Фарзандларим анча улғайган, аёлим ҳам ишлайди, ота-онам билан яшаймиз. Шунгами, ҳеч қандай ҳадик ё масофани ўйламадим. Пул топиш ёки бошқа мақсадим ҳам йўқ — қаерда бўлишидан қатъий назар фаолиятимни давом эттирсам бас.

    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Азонда Термиздан Узунга отландим. Туман халқ таълими бўлимидаги масъул ходимга бораётганимни телефонда айтсам, марказга келмай, тўғри Боботоғдаги 46-мактабга ўтишимни тайинлади. Қарийб 90 километр йўлнинг 60 километрдан зиёд тоғ ёнбағирлари, баланд довондан ошиб, кечга томон мактабга етдим. Жамоа илиқ қаршилади. Эртаси куни мактаб раҳбариятига ҳужжатларимни топшириб, 5—11-синф ўқувчиларига тарихдан дарс бера бошладим.

    Маълумот учун: Бир қаватли мактаб биноси 2018 йили қуриб битказилган, 210 нафар ўқувчига мўлжалланган, 165 нафар бола ўқийди.

    Ўқитувчи Абдумалик Сафаровнинг Боботоғда ижарага олган уйи.

    Ўқитувчи Абдумалик Сафаровнинг Боботоғда ижарага олган уйи.
    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Икки тоғ орасида жойлашган қишлоқнинг қиши жуда совуқ, ёзи роса иссиқ бўларкан. Қишлоққа январнинг ўрталарида келгандим, ҳаво ниҳоятда совуқ эди. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нурмамат ака Хидировнинг уйи менга маъқул келди. Домладан уйидан ижарага хона ажратиб беришини сўрадим. У киши рози бўлди, ош-овқати билан ойига 300 минг сўм тўлайман. Ойлик олган вақтларим рўзғор учун қўшимча озиқ-овқат ҳам олиб келаман. Қишлоқда ўсганим учун шароитга тез мослашдим.

    Дарсликлар етишмайди, баъзан ота-оналар норози

    Мен келгунча тарих фанидан номутахассис ўқитувчи дарс бериб келган экан. Рости, бошида ўқувчилар билан ишлаш сал қийин бўлди. Мавзуни ўзлаштириш, келгуси дарс бўйича тайёргарлик кўришни секин-аста изга солдим. Баъзан дарсликлар етишмасди. 6—7-синф ўқувчиларининг айримларига Термиздан тарих дарсликларини келтириб бердим.

    Айтсам мақтаняпти, дерсиз, лекин ота-оналарнинг кўпи менга нисбатан илиқ муносабатда. Баъзан эътирозлар ҳам бўлади. «Ўғлим ё қизим шу вақтгача 4 ёки 3 баҳо олмаган. Сиз келгандан кейин боламнинг ўзлаштириши тушиб кетди, фақат қониқарли (3) ёки қониқарсиз (2) баҳо оляпти», деган дашномларни эшитдим. Мен баҳони дарсни нечоғлик ўзлаштирганига қараб аниқ қўйганимни, истаса, дарсга қатнашиб кўришларини айтдим. Болаларнинг фикрини ўрганганимда, мендан аввалги ўқитувчилар ўқувчиларни дарсга тайёргарлик кўриб келиши ва фаоллиги учун сал бошқачароқ, кўпинча, баландроқ баҳо қўйиб келган экан.

    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Мактабда 33 нафар ўқитувчи бўлса, шундан 7 нафари олий маълумотли. Бу — мутахассислар бўйича мактабга ҳали кўп ўқитувчи керак дегани. Болалар савияси, дунёқарашини кенгайтириш учун ҳам ўқитувчилар олий маълумотли бўлиши шарт.

    Икки ўқувчидан иборат синфга раҳбарлик

    Мактабнинг 11-синфида икки нафар ўқувчи таҳсил олади. 20 йилдан ортиқ ишлаётган бўлсам-да, бундай синфни биринчи марта кўришим, бунақасини тасаввур ҳам қилмагандим. Нега бор-йўғи икки ўқувчи учун алоҳида синф очилганини ҳам билолмадим. Ушбу синф раҳбари туғуруқ таътилига кетгани учун шу синф менга берилди. Ҳам синф раҳбари, ҳам ака сифатида уларга кўп маслаҳат бердим, йўл кўрсатдим.

    Афсуски, ўқувчиларда аниқ бир касб-корни танлаш ёки маълум бир олий ўқув юртига ўқишга ариза топшириш бўйича дадил мақсад йўқ. Ўзлаштириши ҳам ҳаминқадар. Тоғли ҳудудга бугун жуда асқатадиган мутахассисликларни айтиб кўрдим. Лекин улар мутлақо бошқа йўлни тутишмоқчи. Уларга олий таълим муассасасига кириш учун алоҳида квоталар ажратилган. Шу йўналишларга топшириш ниятлари бор.

    Агар ўқишга киролмаса, бириси Россияга ишлашга кетмоқчи, бошқаси каврак ўсимлиги етиштириш бўйича тадбиркорлик қилмоқчи.

    800 минг сўм учун пиёда 28 километр

    Бир ставка дарсим учун 1,8 миллион сўм маош оламан. 11-синфга раҳбарлигим учун 162 минг сўм қўшимча ҳақ тўланади. Олис ҳудудга келгач, бир ярим ставка дарс олмасангиз, топган пулингиз харажатларингиздан ортмайди. Шунинг учун қўшни қишлоқдаги 40-мактабдан қўшимча 10 соат дарс олдим. Иккинчи иш жойимга ҳафтасига икки марта бораман, 10—11-синфларга дарс бераман. У ердан ўртача 800 минг сўм атрофида ойлик чиқади.

    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Ўқувчиларининг ўзлаштириши 46-мактабники билан бир хил. Сабаби — у ерда ҳам номутахассис ўқитувчилар дарс бериб келган. Иккала мактаб орасидаги бориб-келиш масофаси 28 километр чиқади. Бошида қўшни қишлоқдаги мактабга мошина қатнови йўқлиги учун 50 минг сўмга киракаш чақириб, бориб келавердим. Ҳисобласам, ойлигимнинг ярмидан кўпи йўлкира ва тушликка кетиб қоларкан. Шунга эртароқ йўлга чиқиб, пиёда қатнаб юрибман. Аксар ҳолларда ярим йўлда ёки қайтишда машина тўғри келиб қолса, эплаб етиб оламан. Лекин кўпинча пиёда бориб келаман.

    Тоифанг йўқми — қўшимча пул ҳам йўқ!

    Амалдаги тартибга кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб, «қизил», яъни олис ҳудуддаги мактабларда дарс бериш учун бошқа туман ёки шаҳардан келиб ишлаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 ва 100 фоиз миқдорда ҳақ тўланиши лозим. Бунинг учун педагог олий ёки биринчи тоифали бўлиши, охирги мактабида бир йил давомида ишлаган бўлиши керак.

    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Лекин узоқ вақт мактаб таълими тизимида эмас, коллежларда ишладим. Мактабдан фарқли равишда коллежларда «катта ўқитувчи», «бош ўқитувчи» тоифалари бор. Бу тоифаларнинг барини олганман, лекин мактаб тизими бўйича ҳеч қандай тоифам йўқ. Шунгами, қўшимча рағбатлантиришлар берилмас экан. Тоифа учун камида бир неча йил мактаб тизимида фаолият юритган бўлишим керак.

    Андижоннинг Асакасидан бир аёл ва ўғли мен билан баравар Узунга келганди. Иккиси ҳам қишлоқ мактабларида энг кўп эҳтиёж сезиладиган физика фани мутахассислари эди. Улар бошқа мактабда ишлагани учун кўпинча телефонда ҳол-авҳол сўраб, дарслар ҳақида гаплашиб турардик. Орадан ҳеч қанча ўтмай, она-бола Андижонга қайтиб кетди — онасида тоифа бор-у, ўғлида тоифа йўқлиги кетишга сабаб бўлган экан.

    Лекин шу ўқув йили бошида аёл яна Боботоғга келди, Янгиобод маҳалласидаги 36-мактаб билан уч йилга шартнома тузиб, иш бошлади. Ўғли билан гаплашсам, тоифаси йўқлиги, оладиган ойлиги ҳаражатларини қопламаслиги учун келмабди.

    Ўзим иккала мактабда бир ярим ставка ишлаб, 2 миллион 960 минг сўм маош оламан. Шундан ярми харажатларга кетади. Икки ҳафтада бир уйга — Термизга бориб келаман. Қўлимда 1,5 миллион сўм қолади. Бу пулни Термизда ҳам ишлаб, бемалол топиш мумкин. Ота-онам, оилам бағрида бўламан, иссиқ ош-овқатим тайин.

    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Ижара, йўл ҳақи пулларини алоҳида ажратишса ҳам майлига эди. Туман халқ таълим бўлимига бир неча марта шу масалада мурожаат қилдим. Улар сабр қилишимни, рўйхат Халқ таълим вазирлигига юборилганини такрор ва такрор айтишяпти. Қани, сабр қилиб турайлик-чи, ўзгариш бўлиб қолар...

    01.10.2021, 16:35   Изоҳ (0)   48500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига Ernst & Young компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди

    01.10.2021, 16:30

    Тошкентда таниқли автоблогер ЙПХ инспекторини ҳақорат қилгани учун ушланди

    01.10.2021, 15:42

    Тошкентда тўланмаган жарималари сабаб қидирувда бўлган Nexia ҳайдовчиси ЙПХдан қочаётганида инспектор ва пиёдани уриб юборди

    01.10.2021, 15:26

    «Афросиёб» поездининг янги таркиби Тошкентга етиб келди

    01.10.2021, 14:43

    Наманганда прокуратура ходими аёл кишига куч ишлатгани айтилмоқда

    01.10.2021, 13:34

    Facebook’да Шавкат Мирзиёев номидан саҳифа очиб, одамлардан пул ундирган шахс 3 йилга қамалди

    01.10.2021, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    А Серия. “Рома” “Милан”ни ишончли ҳисобда енгди. Шомуродов 84-дақиқа ўйнади(видео)

    Спорт | 19 май, 07:22

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.