• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кўпайдими ёки камайди? Ўзбекистонда кўп болали оилалар улуши очиқланди

    Ўзбекистонда 4 ва ундан кўп болали уй хўжаликлари улуши ҳақида маълумот берилди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь—май ойларида ўтказган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига кўра, тўрт ва ундан ортиқ фарзандли оилалар улуши 8,5 фоизни ташкил этди.

    Сўнгги 15 йил ичида кўп фарзандли уй хўжаликлари улуши барқарор даражада сақланиб қолмоқда. Қуйидаги маълумотлар бунга мисол бўла олади:

    • 2010 йил — 7,6 фоиз
    • 2015 йил — 7,9 фоиз
    • 2020 йил — 7,2 фоиз
    • 2024 йил — 7,3 фоиз
    • 2025 йил (январь—май) — 8,5 фоиз.

    Ушбу статистик маълумотлар Ўзбекистон жамиятида кўп фарзандли оилаларнинг барқарор улушга эга эканини кўрсатади. Айни вақтда 2025 йил бошида эса нисбий ўсиш кузатилган.

    Аҳоли сони бўйича статистика

    1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган. 

    Шундан:

    • аёллар сони — 18 714,9 минг киши;
    • эркаклар сони — 18 982,9 минг киши;
    • шаҳар жойларда — 19 216,4 минг киши;
    • қишлоқ жойларда — 18 481,4 минг киши.

    Ўзбекистонда 2025 йилда неча киши вафот этиши мумкинлиги прогноз қилинган эди. Ўзбекистонда ўлимлар сони 2025 йилда 223,9 минг кишини ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 ёшни ташкил этади. Мамлакатда ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпи қон айланиш тизими касалликлари сабаб юз бермоқда.

    1 апрель ҳолатига ҳудудлар бўйича аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида 1 км² га ўртача 6 983,2 кишини, Андижон вилоятида 807,9 кишини ҳамда Фарғона вилоятида 615,7 кишини ташкил этган.

    Ҳудудлар кесимида 1 км² га тўғри келадиган аҳоли сони қуйидагича:

    • Қорақалпоғистон Респ. — 12,2 киши
    • Андижон вилояти — 807,9 киши
    • Бухоро вилояти — 51,8 киши
    • Жиззах вилояти — 72,8 киши
    • Қашқадарё вилояти — 128 киши
    • Навоий вилояти — 9,9 киши 
    • Наманган вилояти — 422,7 киши
    • Самарқанд вилояти — 257,3 киши 
    • Сурхондарё вилояти — 147,3 киши
    • Сирдарё вилояти — 218,3 киши
    • Тошкент вилояти — 206,2 киши
    • Фарғона вилояти — 615,7 киши
    • Хоразм вилояти — 337,1 киши
    • Тошкент шаҳри — 6 983,2 киши.

    1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 15—49 ёш тоифасига мансуб аёллар сони 9 миллион 424 минг нафарни ташкил этди.

    Таъкидланишича, бу кўрсаткич йиллар давомида барқарор ўсишни намоён этмоқда. Қуйида мазкур тоифадаги аёллар сонининг йиллар бўйича динамикасини кўриш мумкин:

    • 1991 йил — 4 821,2 минг киши;
    • 1995 йил — 5 418,5 минг киши;
    • 2000 йил — 6 289 минг киши;
    • 2005 йил — 7 172,2 минг киши;
    • 2010 йил — 7 945,4 минг киши;
    • 2015 йил — 8 649,3 минг киши;
    • 2020 йил — 8 982,3 минг киши;
    • 2025 йил — 9 424 минг киши.

    Демографик динамика мамлакатда аҳоли таркиби ва ижтимоий сиёсат юзасидан муҳим маълумотлардан бири ҳисобланади. Айниқса, репродуктив ёшдаги аёллар сонининг ортиши соғлиқни сақлаш, таълим ва меҳнат бозорида стратегик режалаштириш учун муҳим асос ҳисобланади.

    2025 йилнинг январь—апрель ойларида, республика бўйича 266 478 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

    Туғилишларнинг ҳудудлар кесими бўйича тақсимланиши қуйидагича:

    • Самарқанд вилояти — 32 118 та
    • Фарғона вилояти — 30 371 та
    • Қашқадарё вилояти — 29 792 та
    • Сурхондарё вилояти — 24 599 та
    • Андижон вилояти — 23 513 та
    • Наманган вилояти — 22 843 та
    • Тошкент вилояти — 20 698 та
    • Тошкент шаҳри — 20 023 та
    • Хоразм вилояти — 12 447 та
    • Бухоро вилояти — 12 390 та
    • Қорақалпоғистон Респ. — 11 896 та
    • Жиззах вилояти — 11 787 та
    • Навоий вилояти — 7 367 та
    • Сирдарё вилояти — 6 634 та.

    2024 йил бўйича

    Туғилиш статистикаси

    2024 йилда Ўзбекистонда 926,4 минг нафар бола туғилган. Шундан 479,5 минг нафари ўғил, қолган 446,9 минг нафари қизлар. Мамлакатда 2018 йилдан бери биринчи марта туғилишнинг йиллик ўсиши тўхтаган. Ўтган йилда туғилганлар сони нафақат 2023 йил, балки 2022 йил кўрсаткичидан ҳам паст бўлган.

    Туғилишнинг камайиши республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган. Гарчи шиддат билан қисқараётганига қарамай, энг юқори туғилиш даражаси Сурхондарёда, энг кам туғилиш Қорақалпоғистонда. Шаҳарларда туғилиш қишлоқлардан кўра тезроқ қисқармоқда. Хусусан, 2023 йилда шаҳарларда 480,2 минг бола туғилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 454,5 мингтагача кескин қисқарган. Қишлоқларда эса 2023 йилда 481,8 минг, ўтган йили 471,9 минг чақалоқ дунёга келган.

    Никоҳлар ва ажрашишлар

    2024 йилда Ўзбекистонда 271,8 мингта никоҳ қайд этилган. Бу камида 15 йиллик минимум кўрсаткич ҳисобланади. Ҳатто 2010 йилда ҳам 292,3 минг никоҳ рўйхатга олинган. Яъни никоҳлар аҳоли сонига мутаносиб равишда ўсмаган. 

    Ўтган йил мобайнида никоҳ тузганларнинг 136,7 минг нафари (50,3 фоиз) шаҳарларда, 135,1 минг нафари (49,7 фоиз) қишлоқ жойларида яшовчилар бўлган.

    Ўтган йили никоҳланувчиларнинг ўртача ёши ошишда давом этган. Яъни эркакларда 27,1 ёш, аёлларда 22,3 ёшга етган (2023 йилга нисбатан 0,1 ёшга юқорилаган).

    Никоҳлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд (31,4 мингта), Қашқадарё (29,2 мингта), Фарғона (29,2 мингта) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

    Умр кўриш давомийлиги

    Ўзбекистонда 2024 йилда туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. Мамлакатда туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:

    • 1991 йилда — 66,4 ёш
    • 1995 йилда — 69,1 ёш
    • 2000 йилда — 70,8 ёш
    • 2005 йилда — 71,8 ёш
    • 2010 йилда — 73 ёш
    • 2015 йилда — 73,6 ёш
    • 2020 йилда — 73,4 ёш 
    • 2024 йилда — 75,1 ёшни ташкил этди.

    Туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги ҳудудлар бўйича қуйидагича:

    • Тошкент шаҳри — 76,8 ёш;
    • Фарғона вилояти — 76,6 ёш;
    • Бухоро вилояти — 76,3 ёш;
    • Жиззах вилояти — 76 ёш;
    • Навоий вилояти — 75,8 ёш;
    • Тошкент вилояти — 75,1 ёш;
    • Самарқанд вилояти — 74,8 ёш;
    • Наманган вилояти — 74,6 ёш;
    • Хоразм вилояти — 74,6 ёш;
    • Қашқадарё вилояти — 74,4 ёш;
    • Сурхондарё вилояти — 74 ёш;
    • Андижон вилояти — 73,7 ёш;
    • Қорақалпоғистон Респ. — 73 ёш;
    • Сирдарё вилояти — 72,2 ёш.

    Ўзбекистон ёшлари неча ёшда турмуш қурмоқда?

    2024 йилда биринчи марта никоҳланаётган эркакларнинг ўртача ёши 26,2 ёшни, аёлларнинг ўртача ёши эса 21,8 ёшни ташкил этди.

    Бу кўрсаткичлар аввалги йиллардаги тенденциялардан бир оз фарқ қилади. Қуйидаги статистик маълумотлар орқали йиллар давомида ўзгаришларни кўриш мумкин:

    Эркаклар бўйича динамика:

    • 2000 йил — 24,2 ёш
    • 2005 йил — 25 ёш
    • 2010 йил — 25,6 ёш
    • 2015 йил — 25,9 ёш
    • 2020 йил — 26,4 ёш
    • 2024 йил — 26,2 ёш

    Аёллар бўйича динамика:

    • 2000 йил — 21,4 ёш
    • 2005 йил — 22,2 ёш
    • 2010 йил — 22,4 ёш
    • 2015 йил — 22,5 ёш
    • 2020 йил — 22,3 ёш
    • 2024 йил — 21,8 ёш.

    12 июн, 22:20   Изоҳ (0)   842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #оила#статистика#болалар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?

    08.02.2023, 20:00

    Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя: моддий ёрдамга муҳтож аҳоли қандай қўллаб-қувватланмоқда?

    20.02.2023, 17:55

    Японияда туғилишлар сони 2022 йилда антирекорд ўрнатди

    06.03.2023, 11:16

    Қизлар кўпми ёки болалар: Ўзбекистонда 9 ойда қанча туғилиш қайд этилгани очиқланди

    09.10.2023, 23:21

    “Дарё” дайжести: 20 мартнинг энг муҳим хабарлари

    20.03.2024, 22:15

    Ўзбекистонда болалар камбағаллиги даражаси энг паст бўлган ҳудудлар маълум қилинди

    01.04.2024, 22:25

    “Ўзбекнинг ўзаги ўзгармагунча...”

    24.04.2024, 19:05

    “Кўп ҳолларда камбағаллик юзага келишига оила атрофидаги муҳит таъсир қилмоқда” — Мансурбек Оллоёров

    28.08.2024, 11:40

    Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари улуши очиқланди 

    05.10.2024, 09:10

    Италияда туғилиш даражасини ошириш учун “шок терапияси”ни ўтказиш таклиф қилинди 

    23.10.2024, 18:44

    Бутун мамлакатга донғи кетган совет фильмларидаги машҳур бинолар (фото)

    29.10.2024, 11:55

    Ўзбекистонда 2025 йили давлат идоралари бюджетдан қанча маблағ олиши маълум қилинди

    30.10.2024, 18:22

    Ўзбекистон демографик ҳолати таҳлили: туғилиш ва никоҳлар камайиб, ўлимлар кўпайди

    31 январ, 14:15

    “Озарбайжон энди кичик ука эмас” — совуқлашган озар-рус муносабатлари қандай оқибатга олиб келади?

    17 феврал, 16:56

    Аёллар ижтимоий тармоқларда кўпроқ вақт ўтказмоқда — ҳисобот

    17 феврал, 16:28

    “Тошкентда мажбурлаш йўқ”. Пойтахт ҳокими ўринбосари ажрим ёқасига келиб қолган оилалар учраётган муаммолар ҳақида (видео)

    3 март, 13:45

    “У — қора. Есенинлар қора бўлмайди...”. Отасининг изидан бормаган, спорт журналистикасида янги мактаб яратган  Константин Есенин ҳақида

    24 март, 11:13

    “Қўрғон сирлари”дан сўнг: сериал юлдузлари қачон янги лойиҳалар билан экранларга қайтади?

    11 июн, 12:26

    Жеки Чан иштирокидаги машҳур франшизанинг давоми бўлган “Каратэ болакай: афсоналар” фильми қандай яратилган?

    9 июн, 18:43

    Туркия вазирининг қизи ва “Муҳташам юз йил”даги Изабелла: Мелике Ипек Ялова ҳақида нималар маълум?

    9 июн, 21:50

    Ўзбекистонда нафақа олувчилар сони қанчага етгани очиқланди

    9 июн, 21:10

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди 

    9 июн, 23:50

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Чинозда 17 ёшли йигит ўз синфдоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди

    10 июн, 17:25

    БМТ ҳисоботи: Туғилишнинг пасайиши яшаш даражаси ошиши ва келажак ташвиши билан боғлиқ

    10 июн, 23:45

    90 йилларнинг севимли фильми — “Бетҳовен”да ўйнаган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    12 июн, 10:50

    Машҳур сериаллардаги ролларни рад этиб, кейинчалик афсусланган корейс актёрлари

    12 июн, 10:20

    Майдаги нафақалар: суюнчи ва дафн учун қанча тўлаб берилди? 

    11 июн, 20:15

    Ёш болалар билан таътилни қандай қилиб завқли ўтказиш мумкин?

    12 июн, 14:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08

    Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:05

    Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:50

    “Исроилнинг Эронга қарши операцияси олти ой давомида режалаштирилган” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июн, 21:36

    Тошкентда икки йигит ногирон танишини кузатиб келиб, пулларини олиб қочди (видео)

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:25

    Самарқанддан Исроилга авиарейс бекор қилинди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.