• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Фарзанд

    Фарзандининг таълим олиш жараёнида барча ота-оналар йўл қўядиган 5 та хато

    Ҳаттоки энг масъулиятли ота-оналар ҳам фарзандининг бахтли, билимли бўлишига тўсқинлик қиладиган, шунингдек, оиладаги тотувликка таъсир ўтказадиган, таълим ва тарбияда йўл қўядиган хатолардан ҳоли эмас. Айниқса, карантин сабабли болалар масофадан таълим олаётган бир пайтда. Адванcе таълим технологиялари марказининг асосчиси ва «Болалар мотивацияси технологияси» китобининг муаллифи Николай Ягодкин ота-оналарга қуйидаги 5 та хато устида ишлашни маслаҳат беради.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    12 ёшгача бўлган болалар билан келажак ҳақида гаплашиш

    Болага обрўли инсон бўлиш, муносиб маош олиш, бош директор бўлиш учун яхши ўқиши шарт эканлигини айтиш мумкин эмас. У эндигина 10 ёшда, ҳатто 10-20 йилдан кейинги ҳаётини тасаввур қилишга ҳам қодир эмас. Болалар катталарга нисбатан анча содда режалар тузади. Катталар эса 5 йилдан сўнг лавозими ва маоши қанча бўлишини ҳам тасаввур қилишни билади.

    Бола эса гўёки янги олам. У фақат ўзини қизиқтирган нарса учун ҳаракат қилади. 12 йилдан сўнг боланинг мақсад ва қизиқишлари инобатга олинса, албатта, юқоридаги фикр иш беради. Агар бола ветеринар бўлишни орзу қилса, ота-она томонидан ҳам мақбул таклиф чиқиши лозим: «Яхши ветеринар бўлишни ва ҳайвонларга ғамхўрлик қилишни хоҳлайсанми? Ҳайвонларнинг инсон каби тили бўлмайди, лекин уларни даволай олиш учун дорилар ҳақида жуда кўп билимга эга бўлиш зарур. Бунинг учун табиий фанларни яхши ўқиш керак». Бу болага куч, ғайрат бағишлайди.

    Салбий мотивация билан шуғулланиш

    Бунга қуйидагилар киради:

    • Қўрқув. Бола ёмон баҳо олишдан эмас, бу туфайли ота-онасидан эшитадиган даккидан қўрқади.
    • Жазо. Бола ота-онаси томонидан жазоланишдан қўрқади.
    • Мажбурият.Бола яхши ўқиши керак, у катталарнинг ягона умиди. Уни келажакда қанча ташвишлар кутиб турибди, демак, шунинг учун ҳам яхши ўқиши керак.
    • Уят. Бола ота-онаси томонидан қўшни, дўстлар ёки ҳамкасблар олдида истеъдодли бўлмаганлиги учун уялтирилишидан хавотирланади.
    • Тескари алоқа. Ота-оналар ўзлари сезмаган ҳолда боласини аҳмоқ, уқувсиз деб койиши одатий ҳолга айланган. Афсуски, уларни бундай баҳолаш салбий мотивация бўлиб, болани шу каби хусусиятлар борлигига ишонтиради. Узоқ муддатда улар стрессга айланиши ҳам ҳеч гап эмас.
    Шундан сўнг болада фикрни жамлаш қийинлашади, фаолияти сусаяди ва ота-оналар билан муносабати ўзгаради. Болани қўрқув билан тарбия қилмоқчи бўлганлар диққатига, келажакда фарзандингиз ўз манфаатларини ҳам ҳимоя қила олмайди. Улар келажакда бошқаларга нисбатан камроқ даромад топади. Дунёдан узоқлашади, жамоатчилик фикри билан яшайди. 10 йилдан сўнг болага психолог изламаслик учун ҳам ҳозирдан уларга нисбатан қўлланаётган руҳий зўравонликни тўхтатиш керак.

    Ўрганишга мажбур қилиш

    Кўпгина ота-оналар яхши баҳо учун мақтов айтмайди, сабаби бола шундоқ ҳам яхши ўқиши керак. Лекин ёмон баҳолар учун танбеҳ беришади. Ота-она боласи билан токи кучи етгунга қадар бирга дарс қилиши мумкин. Аммо вазифалар қийинлашгани сари энди репетитор томон судрайди. Бола мактабдан чарчаб келиб, яна дарс қилишга мажбур бўлади. Унинг хаёлида икки фикр пайдо бўлади:

    • Ҳеч қачон ҳеч нарса ўрганмаслик;
    • Муаммоларини ўзи ҳал этолмаслик.
    Фарзандни қарздор деб билиш

    Боланинг ўзига хос истаклари, фикрлари, танлаш ҳуқуқи бор. Баркамол, руҳан соғлом шахсни ўстиришни истовчилар, албатта, бу билан ҳисоблашиши зарур. Бола кичик ютуқлари учун ҳам мақтов эшица, у ўрганиш учун ўзида куч топади. Буни эса, аввало, ота-оналар ўрганиши керак, мақташ учун оламшумул ишни амалга ошириш шарт эмас. Демак, ҳар қандай ютуқни мақташ туфайли бола буюкликка интилади. Бола билан ҳам катта шахс сифатида мулоқот қилиб, шартномалар тузиш мумкин. Бу эса уларга қандай қилиб шерик бўлиш, ваъдаларни бажариш ва масъулиятли бўлишни ўргатади.

    Боладан ўзингизда йўқ нарсани талаб қилиш

    Боланинг тарбияси сўзда эмас, амалда талаб қилинади. Агар боладан кўп китоб ўқишни талаб қилсангизу, ўзингиз смартфон ўйнаб ўтирсангиз, катта ўзгаришларни кутиб овора бўлманг. Сабаби бола катталардан  нусха кўчиради. Болада когнитив келишмовчилик бўлади, сабаби ундан талаб қилишади ва бунга ўзлари амал қилмайди. Албатта, улар бу каби хатти-ҳаракатини катталиги билан оқлаши мумкин. Шунинг учун бола олдига мақсад қўйишини, сўзида туришини, заифларни ранжитмаслигини истасангиз, ўзингиз намуна бўлишга ҳаракат қилинг.

    Одамлар мукаммал эмас, шу жумладан, ота-оналар ҳам. Хатолар устида иложи борича тезроқ ишлаш керак. Чунки ҳар бир ота-она боласини яхши кўради ва бахтли бўлишини истайди.

    Мавзуга доир:

    • Ота-оналар бола тарбиясида яхши ниятда йўл қўядиган 4 хато
    • Болага тез-тез бақирсангиз... Вазиятни юмшатишнинг 4 усули
    • Боланинг келажакда қашшоқ инсон бўлишига олиб келадиган тарбиядаги хатолар

    25.11.2020, 14:41   Изоҳ (0)   22778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    6 яшар қизалоқ – Омина Эркинова 150 та давлатнинг байроғини ёд олди (видео)

    21.11.2020, 08:56

    Ота-оналар бола тарбиясида яхши ниятда йўл қўядиган 4 хато

    12.11.2020, 18:22

    Болалар уйқуси ҳақида ота-оналар учун фойдали бўлган 11 факт

    30.10.2020, 21:45

    Нима учун биз фарзандларимизни бошқа болалар билан таққослаймиз ва нега бундай қилмаслик керак?

    12.10.2020, 16:54

    Ҳар бир замонавий она билиши керак бўлган шифокор Комаровскийнинг 10 та олтин қоидаси

    11.10.2020, 15:44

    Ота-оналар фарзандларига танбеҳ бераётганида йўл қўядиган 7 та хато

    08.10.2020, 20:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.