Ўзбекистонда 20252/2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
- 1-Босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,
- 2-Босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Ота-оналардан видеойўриқнома билан танишиб чиқиш айтилди ва унда my.maktab.uz платформаси орқали бириктирилган мактабни қандай аниқлашни билиб олиш мумкинлиги билдирилди.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади. “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистонда таълим сифати паст бўлган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
2025/26-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига 470 та мактаб киритилди. Бундай мактабларнинг энг кўпи — 99 таси Қашқадарё вилоятида жойлашган.
Қолган ҳудудларда таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар сони қуйидагича:
- Самарқанд вилоятида — 86 та;
- Сурхондарё вилоятида — 70 та;
- Жиззах вилоятида — 36 та;
- Наманган вилоятида — 34 та;
- Сирдарё вилоятида — 32 та;
- Фарғона вилоятида — 29 та;
- Қорақалпоғистонда — 24 та;
- Андижон вилоятида — 23 та;
- Навоий вилоятида — 16 та;
- Хоразм вилоятида — 9 та;
- Бухоро вилоятида — 5 та.
“Халқ таълими инфо” портали маълумотларида келтирилишича, 2023 йилда шундай мактаблар рўйхатда 642 та, 2024 йилда 545 та эди. Бу йил таълим сифати паст бўлган мактаблар сони 75 тага қисқарган.
Таълим сифати паст бўлган мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчиларга устама тўланади.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар — Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда шакллантириладиган рўйхатга киритилган умумтаълим мактабларидир. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини шакллантириш мезонлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва инспекция томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади. Бунда мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш натижалари, мактабнинг рейтинги, “Замонавий мактаблар”га қўйилган талаблар асосида баҳолаш натижалари инобатга олинади.
Изоҳ (0)