Тошкентда Россия эстрада юлдузлари иштирокидаги дабдабали тўй маросими бўлиб ўтди. Ушбу тўйга оид суратлар ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тўй эгаларининг исм-шарифлари аниқ кўрсатилмагани сабабли тадбир ҳомийлари номаълумлигича қолмоқда.
Никоҳ оқшомида Иван Ургант ва Ксения Собчак бошловчилик қилган. Соғлиғидаги муаммоларга қарамай, саҳнада Филипп Киркоров ҳам қўшиқ куйлаган. Шунингдек, Зиверт ва Инстасамка каби машҳур санъаткорлар ҳам таклиф қилинган.


Россия ОАВнинг ҳисоб-китобларига кўра, тўй бюджети 50 миллион долларни ташкил этган. Филипп Киркоров, Ксения Собчак, Иван Ургант, Зиверт, Инстасамка, Наваи каби машҳурлар гонорарининг ўзига 600 минг доллардан кўпроқ пул сарфлангани айтилмоқда.

Тўйда озарбайжонлик таниқли хонанда Роза Зергерли ҳам қўшиқ куйлади.


Изоҳ (0)