• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Malibu ойнасини синдирган Дурдона Қурбонова, Шоҳжаҳон Жўраевдан ранжиган Дилфуза Исмоилова, Ҳалима Ибрагимовани «тепган» Аҳад Қаюм. 2021 йилда интернетда «шовқин кўтарган» шоу-бизнес вакиллари

    Шоу-бизнес вакиллари учун мухлислар ва ОАВ эътиборини тортиш сув ва ҳаводек зарур, десак, муболаға бўлмайди. Айрим хонандалар ёки актёрлар ўзлари ҳақида гапиришлари учун ҳамма нарсага тайёр. Ҳаттоки, ижтимоий тармоқлар орқали келишилган жанжаллар ташкиллаштириш ҳам кейинги пайтда урфга кирган. Қуйида 2021 йилда мухлислари ўртасида энг кўп муҳокама қилинган шоу-бизнес вакиллари санаб ўтилади.

    Аҳад Қаюм ва Азиз Раметовнинг жанжали ИИВда якун топди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Аҳад Қаюм ва Азиз Раметов ўртасидаги можоролар Амирхон Умаровнинг «Очиқчасига гаплашамиз» ток-шоусидан кейин авж олди. Ўша кўрсатувда санъатдаги низолар ва савиясиз фильмлар ҳақида баҳс юритилганди. Шундан сўнг икки ижодкор Instagram орқали бир-бирига видеомурожаат йўллашни бошлади. Албатта, мурожаатлар ширин сўзлар ва эътирофлардан иборат эмасди. Ҳақоратли мурожаатларнинг кети узилмагач, 2021 йилнинг февраль ойида икки ижодкор ИИВ чақирилиб, профилактив суҳбат ўтказилди.

    Унда шоу-бизнеснинг икки вакили бир-бирини қандайдир сабаблар билан ҳақорат, шунингдек, бир-бирининг «оёқ-қўлини синдириб, ногиронлик аравачасига михлаб қўйиш» билан таҳдид қилганини кўриш мумкин.«Мени исмимни олиб, бир жойда гапиргани учун мен ҳам уларга нисбатан эҳтиросга берилиб, гапирган гапларимдан жуда ҳам қаттиқ афсусдаман. Азиз Раметовга қилган мурожаатим ёки баъзи бир нотўғри хатти-ҳаракатаримиз учун минг бор узр сўрайман», — дейди Аҳад Қаюм.

    Ўз навбатида, Азиз Раметов ҳам ўзининг бу каби хатти-ҳаракатлари учун узр сўраган. «Қизишиб, гапирган гапларим учун узр сўрайман. Кузатувчи сифатида дили ранжиган юртдошларимиз, ватандошларимиздан узр сўрайман», — дейди актёр.Профилактик суҳбат жараёнида ушбу шахслар келгусида яна фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан камситиш, ОАВ ва интернет тармоқлари орқали таҳқирлаш, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш каби ҳаракатларни содир этса, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.

    Жанжаллашиб чарчамайдиган Каниза

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Каниза 2021 йилда ижоди билан эмас, кўпроқ ижтимоий тармоқдаги жанжаллари билан эътиборни тортди. Унинг турли-туман можаролари ҳамиша интернет фойдаланувчиларининг муҳокама марказида бўлди.

    Мисол учун, Каниза ўтган йили йўл патруль хизмати ходими билан бўлган тортишуви мессенжерларда роса «айланди».

    2021 йилда эса хонанда Луиза Расулова ва блогер Лазиза билан жанжаллашишга, спорт залида тўполон кўтаришга улгурди.

    Луиза Расулова интервьюларидан бирида Канизага «кераксиз жойга бурнини тиқадиган» дея таъриф берди.

    Табиийки, ушбу сўзлар Канизани дарғазаб қилди ҳамда у Луиза ҳақида «жуда кўп сирларни» билишини айтиб, ундан тилини тийиб юришни сўради.

    Фитнес залидаги можарога эса у ерга қатнайдиган аёллардан бири Канизани видеога олгани сабаб бўлган.

    «Дизайн» кулги жамоаси вакилларининг дўкондаги жанжали

    Фото: Instagram / @dizayn_shou

    Фото: Instagram / @dizayn_shou

    «Дизайн» кулги жамоаси вакиллари Абдураҳмон Мавлонов ва Саъдулла Фатҳуллаевнинг дўконда сотувчи билан жанжаллашгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода қизиқчиларнинг дўкон ходими билан аввал оғзаки, кейин эса қўл кўтариб жанжаллашганини кўриш мумкин.

    Абдураҳмон Мавлонов кейинроқ ушбу ҳолатга изоҳ бериб, сотувчининг қўпол муомаласига чидаб тура олмагани, унинг ўрнида бошқа киши ҳам худди шундай йўл тутишини айтиб ўтди.

    Дилфуза Исмоилова нега Шоҳжаҳон Жўраевдан ранжиди?

    Фото: Instagram / @dilfuza_ismailova

    Фото: Instagram / @dilfuza_ismailova

    2021- йилнинг июнь ойида Дилфуза Исмоилова YouTube тармоғидаги «Шох Ломак» каналига интервью берди. У суҳбат давомида санъат бошқа касбларга нисбатан осонлиги ва санъаткорлар ўйнаб-кулиб пул топиши ҳақида гапирди.

    «Ҳақиқатан ҳам санъаткор деҳқондек тер тўкиб ишламайди. Санъаткор бўлиш учун темирдан тиш керак, деб гаплар ёлғон», — деган эди Дилфуза Исмоилова.Бу фикр Шоҳжаҳон Жўраевнинг ғазаблантирди ва у Instagram орқали қуйидагича пост қолдирди.

    Фото: Instagram / @shohjahon_djurayev

    Фото: Instagram / @shohjahon_djurayev

    Шундан сўнг Дилфуза Исмоилова Шоҳжаҳон Жўраевга қарата «уруш» очди.

    Орадан бир неча кун ўтиб, Шоҳжаҳон Жўраев «Тошкентнинг шўх қизи»нинг уйига келиб, ундан узр сўраган. Ҳайриятки, икки ижодкор ўртасидаги кўнгилсизлик ими-жимида ҳал этилди.

    Ҳалима Ибрагимова Аҳад Қаюмнинг жанжали

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    Тиниб-тинчимас Аҳад Қаюм қизиқчи Ҳалима Ибрагимова билан жанжаллашгани ҳақидаги видео 2021 йилнинг февраль ойида тарқалганди. Ҳақоратли сўзларга бой бўлган жанжал потяхтдаги ресторанларнинг бирида содир бўлган.

    «Муштдек бола Ҳали деб чақиргани асабимни бузди. Ундан кейин менга оёғини кўтарди. Агар йигитлар йўлимни тўсишмаганда уни аниқ дабдаласини чиқарардим. Бу видео тарқалишини истамагандим. Кимдир видеони тарқатиб юборди. Аҳад ресторандан чиқиб, машинасига ўтириб қочди. Мен аёл киши бўлиб унинг ортидан қувганим йўқ, аммо орани очиқ қиламан. Аҳад оёғингни синдираман», — деганди Ҳалима Ибрагимова Instagram’даги жонли эфирида.

    Жанжалнинг асосий сабаби Аҳад Қаюм «Мен энди 1 миллиард сўмга рекламага тушаман, арзонига ана Даврон Кабулов, Муниса Ризаева ёки Ҳалимахон тушсин», деган гапи Ҳалима Ибрагимовани ғазаблантирган.

    Йил сўнгида эса икки ижодкор муносабатлари анча илиқлашди. Улар бир неча тадбирларда бирга кўриниш берди.

    Дурдона аввал Malibu олд ойнасини синдирди, кейин Имрондан хафа бўлди.

    Фото: Instagram / @durdona_kurbonova

    Фото: Instagram / @durdona_kurbonova

    Актриса Дурдона Қурбонова 2021 йилнинг март ойида актёр Сардор Аҳроровга тегишли Malibu автомобилининг олд ойнасини уриб синдирди ҳамда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эътиборини тортди. Дурдона бу ишни нима учун қилгани ҳақида ҳеч қаерда гапирмади.

    Кейинроқ эса Дурдона ижодий ҳамкори хонанда Имрондан тўйига айтмагани учун хафа бўлди. Шунингдек, Дурдона хонанда «эҳтимол аёли рухсат бермагани учун уни янги клипига чақирмаётганини» айтиб ўтди.

    Ушбу мурожаат Имроннинг эътиборидан четда қолмади. Орадан бир неча кун ўтгач, Имрон махсус видео суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлади. Унда нега Дурдонани тўйга таклиф этмагани, қайси гапидан ранжигани ва қўнғироқларига жавоб бермаётгани ҳақида айтди.

    Камила Гимандинова ва Саид Мухторовнинг бир-бирига деганлари

    «Қадам» сериалидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Камила Гимандинова YouTube’даги «Donik shou» каналига интервью бериб, 14 ёшлигида уни Саид Мухторов зўрламоқчи бўлганини ва у қўрқиб кетиб сумкаси билан уни уриб «Ўзбеккино»даги офисидан қочиб кетгани ҳақида айтганди.

    — «У кунни эслашим қийин. Чунки ўша режиссёр бувимни яхши танирди, яқинларим унга ишонишгани учун мени ёлғиз жўнатишганди. Мен ўшанда 14 ёшда, у эса 50 ёшдан ошганди» — деган эди Камила Гимандинова.

    Режиссёр ва актёр Саид Мухторов «Chotki TV» YouTube каналига берган интервьюсида Камиланинг ушбу айбловига муносабат билдирди.

    «Мусулмонларнинг ичида кофирона фикрлайдиганлар бор ҳалигача. Ҳалигача Амир Темурга қарши одамлар бор. Уни босқинчи, каллакесар дейдиганлар бор. Шулардан келиб чиқиб, менинг у қизга айтадиган гапим: ‘Кўчадан туғган фарзандингга келиб домла азон айтган бўлса, шу боланг кун келиб сенга жазонгни беради’. Бу қизга шу гапи учун жавоб ҳам берганим йўқ. Мен уни Аллоҳимга топшираман. Унда на фикр бор, на исбот бор ва на ақл. Ким буни пеш-пешлаган? Буни ҳам аниқлаб, жойига қўядиган Аллоҳ. Халқнинг олдида юзим ёруғ бўлиб гапираман», — дейди Саид Мухторов.

    Азиза Ёқубова эринининг хиёнатини фош қилди.

    Фото: Instagram / @aziza_yoqubova

    Фото: Instagram / @aziza_yoqubova

    Узоқ йиллар турмушга чиққани ва бир қизли бўлгач ажрашгани ҳақида маълумотларни сир тутган актриса Азиза Ёқубова 2020 йилнинг 30 сентябрь куни иккинчи марта турмушга чиқди. Уларнинг никоҳ тўйи катта шодиёналарга бой бўлиб, унда кўплаб шоу-бизнес вакиллари иштирок этганди. Афсуски, орадан кўп ўтмай эр-хотин муносабатларига дарз кетди ва март ойида Азиза Ёқубова Instagram саҳифасига эрининг хиёнати ҳақида видео жойлади.

    — Балки барча гап-сўз. Саволларга нуқта қўйиш вақти келгандир. Хулоса сиздан! Тўғри, эркак киши «юриши». Иккинчи оила қуриши мумкин. Аммо оиласини эплаб қўйиши, унга билдирмаслиги керак. Ҳомиладор аёли боласининг ҳаётидан қайғуриб, касалхонада ётганида ҳеч бўлмаса суянчиқ бўлиши керак. Бир хил ниқобостидаги қизларга фарқи йўқ экан, оилалими аёли ҳомиладорми?! Ҳаёсиз видеоларни охиригача қўймадим. Сабаби навбатдаги «малика»миз вужудимдаги фарзандимни ўйламаса ҳам, мен унинг шаъни учун шундай йўл тутдим, — деган эди актриса Азиза Ёқубова.

    Орадан бир ой вақт ўтиб, актрисанинг иккинчи фарзанди муддатидан аввал дунёга келди. Актриса ўғли Муҳаммадамирни туғруқхонадан турмуш ўртоғи билан бирга олиб чиқди.

    Азиза Ёқубова эри билан ярашиб олганини маълум қилгач, фолловерлари уни ажрим билан пиар қилганликда ва ғурурсизликда айблади. Актриса уларга жавобан қилган ишидан афсусланмаслигини маълум қилди.

    Луиза Расулова Рихситилла Абдуллаевдан хафа бўлди.

    Фото: Instagram / @luizarasulova

    Фото: Instagram / @luizarasulova

    Луиза Расулова «Алдама мени» кўрсатувида бир вақтлар таниқли актёр Рихситилла Абдуллаев билан ўрталарида юз берган тушунмовчилик ҳақида сўзлаб берди.

    «Рихситилла аканинг Instagram профилидан келган хабар мени шокка туширганди. Ўшанда йиғлаб юборганман. Рихситилла ака мени актрисалар номига доғ тушираётганликда айблаган», — деган эди Луиза.

    Ушбу қисқа видео Telegram’да кенг тарқалганидан сўнг Рихситилла Абдуллаев Луизани кечки овқатга таклиф қилди, унга гул совға қилиб, кечирим ҳам сўради.

    Юлдуз Усмонова ва шоир ўртасидаги келишмовчилик

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Хаста бўлма» хит қўшиғининг матн муаллифи Йўлчи Рўзиев шеъри учун бир неча йиллардан буён гонорар ололмаётганини айтиб, хонандани судга берди.

    Юлдуз Усмонова эса Йўлчи Рўзиевдан бу иши учун хафа бўлди, уни «Шоир Ахлатий» деб атади ҳамда «Хаста бўлма» қўшиғини YouTube’даги расмий каналларидан ўчириб ташлади.

    Маълумот учун, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида 2021 йилнинг 29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 миллион сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида (135 миллион сўм) етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

                    Мавзуга доир:

    • Бир фильмда суратга тушишни истамайдиган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
    • Аввалига севишиб кейин ажрашиб кетган машҳур турк юлдузлари
    • Ирқчи, зўравон ва қоидабузар: Голливудда номақбул ишлари учун қора рўйхатга киритилган юлдузлар (фото)
    • Ашаддий мухлислари таъқибига учраган машҳурлар (фото)

    02.01.2022, 13:10   Изоҳ (0)   74721
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2021 йилда ўғил уйлантириб, қиз узатган машҳурлар (фото)

    01.01.2022, 20:51

    2021 йилда ажрашишга қарор қилган юлдузли жуфтликлар (фото)

    01.01.2022, 19:45

    2022 йилда фарзандли бўлиши кутилаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    01.01.2022, 17:47

    2021 йилда энг кўп пул ишлаб топган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

    01.01.2022, 16:47

    2021 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    01.01.2022, 15:43

    Уларнинг кунлик гонорарини бошқалар бир ойда топади: Ўзбек киносининг «энг қиммат» актрисалари рейтинги (фото)

    31.12.2021, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.