Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12216.01
    • RUB 123.1
    • EUR 12807.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +15°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маданият

    Илк машинаси — «Жигули», 5 та тилни билади, икки марта тўйи бузилган, прокурорнинг невараси Муниса Ризаева 35 ёшда (фото)

    21.10.2021, 18:33 144351

    Ўзига хос овоз эгаси ва ижодда янгиликлар яратишдан чарчамайдиган хонанда Муниса Ризаева бугун, 21 октябрь куни ўзининг 35 ёшини қаршиламоқда. Қуйида таниқли қўшиқчининг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Ҳуқуқшунос ва шифокорлар авлоди

    Хонанда Муниса Ризаева 1986 йили Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Бобоси, яъни онасининг отаси ҳуқуқшунос бўлиб, республика бош прокуратурасида юқори лавозимларда фаолият юритган. Бувиси эса шифокор бўлган. Тоға ва холалари ҳам ота-онасининг изидан бориб, ҳуқуқшунос ва соғлиқни сақлаш ходими сифатида меҳнат қилади. Мунисанинг волидаси Дилором Бўрижўраева ҳам шифокор, дадаси эса тадбиркор.

    Муниса Ризаеванинг болалиги

    Муниса Ризаеванинг болалиги
    Фото: Instagram

    Муниса кичкиналигидан қўшиқ айтиб, рақс тушишни яхши кўргани боис келажакда юлдуз бўлишни орзу қилади. Қизидаги истеъдод ва қизиқишни кўрган онаси уни таниқли раққоса, Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедовага шогирдликка беради. Қизалоқ маълум вақт рақс тўгарагига қатнайди. Кейинроқ фортепиано бўйича малакали педагогдан таълим ҳам олади.

    Муниса Ризаева онаси Дилором Бўрижўраева билан

    Муниса Ризаева онаси Дилором Бўрижўраева билан
    Фото: Instagram

    Аммо Мунисанинг дадаси аждодлари орасида умуман санъат вакили йўқлигини рўкач қилиб, фарзандининг бу танловига қарши чиқади.

    Шунга қарамай, Дилором Бўрижўраева қизини қўллаб-қувватлашда давом этади. Она-бола беш-олти йил давомида бўлажак машҳур қўшиқчининг хатти-ҳаракатларини оила бошига турли баҳоналарни айтиб, яшириб юришади.

    Англиядаги иккита ОТМ талабаси

    Мунисанинг волидаси қизи қачонлардир таниқли ва севимли санъаткор бўлишига ишониб, уни студияларга, телерадиоканаллар ва турли танловларга олиб боради.

    Фото: Instagram

    Мактабда ўқиб юрган пайтлари Муниса оиласи билан Лондонга кўчиб кетади. Унинг мусиқага бўлган муҳаббатини кўрган дадаси охири санъат йўналишида билим олишига рози бўлади. Муниса Европада ўрта таълимни олгач, Англия давлат консерваториясида ўқийди. Кейинроқ меҳмонхона тижорати ва туризм йўналиши бўйича ҳам таҳсил олиб, олий маълумот дипломини қўлга киритади.

    «Менинг муваффақиятим — бу шунчаки омад эмас, бу меҳнатим меваси.

    Таниқли хонанда бўлиш ва халқнинг ҳурматига сазовор бўлиш истаги мени қамраб олган эди. Мен орзум йўлида ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишга тайёр эдим. Ота-онам мусиқага бўлган қарашим жиддийлигини, ўз қароримдан қайтмаслигимни кўргач, мусиқа мактабига, сўнгра олий ўқув юртига боришимни маслаҳат беришди.

    «Ким бўлишингдан қатъий назар, ўз соҳангнинг мутахассиси бўл, — деб отам айтган эди, — аввало, хоҳишинг шунчаки инжиқлик ва хомхаёл эмаслигини исботла.Бу сўзлар мен учун туртки бўлди. Лондон консерваториясига қабул қилиндим, сизга айтаман, бу осон бўлмаган. Ўқиш давомида мен эътиборимни тўлиқ илм олишга, кўникмаларни ўзлаштиришга қаратдим. Устозларимнинг кўзларида ижодимга нисбатан ҳайратни кўриш — бу менинг мукофотим эди. Университетни муваффақиятли тугатгач, ўзимни бутунлай мусиқага бағишладим.

    2011 йилда мен қайта туғилдим, чунки айнан шу йили халқ Муниса Ризаевани хонанда сифатида тан олди. Бир зумда хитга айланган биринчи рэпертуарим рейтингимни оширишга ва қўшиқчилик фаолиятимни бошлашга сабабчи бўлди. Кўплаб концертлар, янги қўшиқлар, спектакллар, шоу-бизнесга кириш — буларнинг барчаси қисқа вақт ичида содир бўлди», — дейди Муниса Ризаева муваффақиятга эришиш учун тинимсиз меҳнат қилиш кераклигини таъкидлаб.

    Фото: Instagram

    «Ўн саккиз ёшимдан то йигирма икки ёшимгача учга бўлиниб ҳаракат қилганман, десам ҳам бўлади. Ўшанда роса қийналганман. Икки йўналиш бўйича ўқиш билан бир қаторда, ишлаганман ҳам. Гарчи отам ишлашимга рухсат бермасалар-да, ўз аҳдимдан қайтмаганман, ишлаб пул топишга иштиёқманд эдим. Бу одатим ҳалигача сақланиб қолган», — деган эди у интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram

    Умрининг ўн йилча даврини, аниқроғи, ёшлигини Англияда ўтказган Муниса Ризаева ҳар гал Ўзбекистонга келган пайтида қўшиқлар ёзиб, танловларда иштирок этади.

    2004 йили Тошкентда ўтказилган «Умид юлдузлари» кўрик-танловида «Нега-нега» қўшиғи билан қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олади. Шундан кейин у жиддий ижод қилишга бел боғлайди.

    Машҳурлик олиб келган «Аҳа-оҳо»

    Хонанданинг 2008 йили «Кўзларим яна» қўшиғи ва унга денгиз бўйида суратга олинган клип омадли чиқиб, тингловчилар эътиборига тушади. У 2012 йили «Аҳа-оҳо» таронаси билан ўзбек шоу-бизнесида шуҳрат қозонади. Фолклор ва замонавий йўналиш уйғунлашган мазкур тарона ва унинг видеоклипи ёш-у кексанинг тилидан тушмайди.

    Шундан сўнг хонанда «Ҳолливуд», «Секин-аста», «Эй само» сингари ижод маҳсулларини бирин-кетин тингловчиларга ҳавола қилади ва барчаси хит даражасига кўтарилади.

    Фото: «Дарё»

    Муниса Ризаева илк бор 2010 йилда режиссёр Ёдгор Носировнинг «Ҳижрон» фильмида рол ижро этади. «Фирибгар», «Ҳай-ҳай қизалоқ», «Ақл ва юрак», «Салом, Наташа», «Нафс» сингари кинолардаги турли характердаги роллари орқали актриса сифатида томошабинлар эътиборини қозонади.

    Ҳамкасблари – Ботир Қодиров, «Шод» ва «Уммон» гуруҳлари йигитлари билан куйлаган дуэтлари ҳам ҳалигача тўй-у тадбирларда талабгир.

    Операция...

    Омма назарига тушган Муниса Ризаева ташқи кўринишига эътибор бера бошлайди ва 2014 йили бурнини операция қилдиради. У ўз интервьюсида бу ҳақда шундай дейди:

    Фото: «Дарё»

    «Бурнимнинг устки қисмидаги бўртиб чиққан суяк экранда ва суратларда бироз хунук кўринар эди. Илгари клип ва концертларни тасвирга олиш ишларида тасвирчиларимиз, монтаж усталари керакли ракурсда ишлай олмай жуда қийналишарди. Қолаверса, ўзим ҳам баъзида бундан бироз уялардим. Бу ноқулайликдан бирйўла қутилиш учун пластик жарроҳлик қилишга аҳд қилдим. Болалигимдан орзу қилган ишимни амалга оширдим. Менимча, энди бурнимнинг кўриниши чакки эмас».

    Тўртта тилда эркин гаплашади

    Ўзбек эстрадасидаги ёрқин ижодкор ўзбек тилидан ташқари, рус, инглиз, француз ва испан тилларида ҳам эркин мулоқот қилади. Тожик тилида сўзлашишга бироз қийналади.

    «Вақт топиб, араб ва хитой тилларини ҳам ўрганиш режамда бор. Бу икки тил ҳар доим оммавий мулоқот воситаси ҳисобланган. Шунингдек, Қуръони Каримни ҳам, албатта, ўрганмоқчиман», — деган қўшиқчи.

    Фото: Instagram

    Муниса Ризаева тадбиркорлик фаолиятини ҳам йўлга қўйган бўлиб, пойтахтдаги машҳур меҳмонхоналардан бирини бошқаради. У ҳатто маълум муддат ўз меҳмонхонасининг ўнта хонадан иборат бешинчи қаватида яшаган.

    Машиналарга қизиқиш

    Фото: Instagram

    Муниса Ризаева автомобилларга қизиқади. У онаси, синглисига кўпинча автомобиль совға қилади. Хусусан, яқинда хонанда синглиси Кариманинг туғилган кунига Porsche Taycan автомобилини ҳадя қилди. Унинг ўзи BMW Х7 автомобилини бошқаради. Хонанда бир ой аввал Malibu автомобилини ҳам харид қилди. 

    «Биринчи машина биринчи севгига ўхшайди. Нима бўлган тақдирда ҳам, кейинги машинани биринчисини севганингиз каби яхши кўрмайсиз, албатта, агар у BMW бўлмаса.

    Биринчи маротаба рулга ўтирганда бошдан кечирган туйғуларни тасвирлаб бўлмайди.

    Мен кичкиналигимдан машина ҳайдаганман, биринчиси ‘Жигули’ бўлган, унда мен 13 ёшда эдим. Кейин менга Matiz, ундан кейин Nexia олиб беришган. Бироз вақт ўтгач, Nissan Qashqai’ни ҳайдашни бошлаганман. Mercedes’ни совға сифатида отамдан олганман. Ушбу машиналар менинг хоҳишимга кўра сотиб олинган деб айта олмайман, чунки уларни мен танламаганман.

    Биринчи бор ўзим сотиб олган автомобиль – Mercedes эди. Мен Mercedes’ни жуда узоқ вақт миниб юрганман, турли хил маркаларини, албатта, масалан: Mercedes 222, Mercedes GLE, Mercedes GLS.

    Охир-оқибат ўша унутилмас кун келди – жуда иккиланиб, BMW сотиб олган кун. Тўғрисини айтсам, қилган танловимдан ҳеч ҳам афсусланмайман. Чунки BMW шунчаки машина эмас, у ҳар томонлама мукаммал ишланган, катта тезликда ҳаракатлана оладиган замонавий автоуловдир», — дея ҳикоя қилади хонанда.

     

    Икки марта тўйи тўхтатилган

    Оилада уч фарзанднинг ўртанчаси бўлган хонанданинг опаси Камола оиласи билан Англияда яшайди. Синглиси Карима эса қўшиқчининг яқин ёрдамчиси.

    Фото: Instagram

    Муниса Ризаева 2014 йилда хонанда Жасур Ғоипов билан турмуш қураётганини маълум қилди. Аммо кўпчилик кутган бу тўй бўлмади. Хонандалар гарчи тақдир йўллари боғланмаган бўлса-да, ҳозиргача дўстона муносабатни сақлаб қолган.

    Фото: «Tarona.net»

    Муниса Ризаева 2015 йилда теннисчи Важа Узоқов билан учраша бошлаган. Жуфтлик тўйларига бир неча ой қолганида теннисчининг хиёнати туфайли ажрашган. «Қачон турмушга чиқасиз?» хонандага Instagram орқали энг кўп бериладиган савол. Муниса Ризаева ушбу саволдан чарчагани боис баъзан мухлисларига ёлғон гапириб ҳам туради.

    Масалан, у йил бошида ҳам мухлисларига турмушга чиқаётганини айтиб, ҳазиллашди.

    Фото: Instagram

    Бугунги кунда ҳам хит қўшиқлар яратиб, тўй хизматларида рейтинги баланд бўлган Муниса Ризаева кунига 8 тагача тўйга чиқади ва 24 соат ичида 8 минг доллар даромад топади.

    Фото: Instagram

    Хонанда Instagram саҳифасини 2012 йилнинг май ойида очган бўлиб, ҳозирда унинг фолловерлари 5 миллион нафарни ташкил этади. У ўз саҳифасига тўққиз йил давомида 4 мингдан зиёд суратлар ва видеолар жойлаган.

    Фото: «Дарё»

    2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Президенти ва ҳукумат вакиллари иштирокидаги давлат тадбирларида ҳам фаол хизмат қилаётган хонанда 2021 йил «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

    Муаллиф: Миролим Исажонов

    Мавзуга доир:

    • Instagram: Муниса Ризаеванинг Tashkent City’даги ҳашаматли уйига саёҳат, Марям Тиллаева «Андижон полкаси»га рақсга тушди, Анвар Собиров қизини узатди
    • Муниса Ризаеванинг онаси қизининг нима сабабдан ҳалигача турмуш қурмаётгани ҳақида гапирди (видео)

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЕЧЛ. “Ньюкасл” “ПСЖ”ни йирик ҳисобда мағлуб этди, “Манчестер Сити”да ишончли, “Барселона”да қийин ғалаба, “Боруссия Д” “Милан” билан дуранг ўйнади (видео)

    Бугун, 02:21

    “Бу китобда инсоннинг ақл етмайдиган абадий сир эканлиги тўғрисида ёзилган…” — “Қатлга таклиф” романи ҳақида

    Кеча, 23:30

    Америкага пиёда кетаётганлар, ёмғир сўраш учун қилинган ибодат, ерда ётган бемор она — 4-октябр суратлари

    Кеча, 23:13

    Наманганда текстиль корхонаси ходимларида заҳарланиш кузатилди. Улардан 5 нафари касалхонага ётқизилган (видео)

    Кеча, 22:22

    Instagram: Укасини уйлантирган Зиёда, ойига 20 минг топадиган Мўмин live, Нилуфар Усмонова хонадонида байрам

    Кеча, 22:15

    Ўзбекистонликлар Германияга ойлиги 1,7 минг евро бўлган ишга таклиф қилинмоқда

    Кеча, 22:11

    ЎзМУ проректори талаба қизнинг онасига қўполлик қилгани акс этган видео тарқалди

    Кеча, 21:57

    АҚШ Эрондан мусодара қилинган қурол ва ўқ-дориларни Украинага юборади

    Кеча, 21:30

    Футбол бўйича ЖЧ—2030 6 та мамлакатда бўлиб ўтади

    Кеча, 21:16

    Green Card DV-2025 мавсуми учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Аризани тўғри тўлдириш бўйича йўриқнома

    Кеча, 21:01

    Тавсия этамиз

    Америкага пиёда кетаётганлар, ёмғир сўраш учун қилинган ибодат, ерда ётган бемор она — 4-октябр суратлари

    23:00 / 04.10.2023

    “Док-1 Макс” иши: Ҳиндистонлик судланувчининг адвокати яна уни қамоқдан олиб чиқишга уринди

    17:00 / 04.10.2023

    Фирибгарликда айбланаётган Трамп, дренаждан чиққан ўлик делфинлар, бозордаги улкан саккизоёқ — 3-октябр суратлари

    23:00 / 03.10.2023

    “Ойига 80-100 млн сўмлик дорилар сотилиб, ўзаро тақсимлаб келинган”. “Док-1 Макс” судида фармацевтларнинг яна бир кирдикори фош бўлди

    17:00 / 03.10.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда пенсия олаётган II жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумот берилди

    16:00 / 04.10.2023

    Ўзбекистондаги банклардан бирига банк операцияларини амалга ошириш тақиқланди

    11:00 / 04.10.2023

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Қашқадарёда “Ёр-ёр” кўрсатуви орқали аёл билан танишган эркак уни ўлдириб қўйди 

    10:00 / 04.10.2023

    Тошкент вилоятида такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди (видео)

    16:00 / 04.10.2023

    “Жасадлар чириб кетиши учун хлор сепишган”. Ўзбек халқи асл ўғлонларидан жудо бўлган тун ҳақида

    19:00 / 04.10.2023

    Instagram: Укасини уйлантирган Зиёда, ойига 20 минг топадиган Мўмин live, Нилуфар Усмонова хонадонида байрам

    22:00 / 04.10.2023

    Урушга қарши чиққан россиялик журналист Марина Овсянникова 8,5 йилга колонияга ҳукм қилинди 

    14:00 / 04.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.