Вазирлар Маҳакмасининг 18 июндаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ваучер асосида янги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарор билан “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тақдиқланди.
Ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури президент қарори билан 2025 йил 1 июндан жорий этилганди.
Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди:
- уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
- уй шароитида қараб туриш хизмати;
- тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
- кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
- шахсий ёрдамчи хизмати;
Низомда белгиланишича, ижтимоий хизмат таркибига қуйидагилар киради:
- маиший юмушларда кўмаклашиш (овқат тайёрлаш, супуруш-йиғиштириш, кийим-кечакларни ювиш, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини уйга етказиб бериш);
- гигиена тадбирларини амалга ошириш;
- тиббиёт ва спорт муассасаларига ҳамроҳлик хизматини кўрсатиш;
- тюторлик (шахсни ўзига-ўзи хизмат қилишга ўргатиш, гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжарлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқалар).
Ҳукумат қарорида белгиланишича, Ижтимоий ҳимоя агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар “Ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида дастур доирасида ижтимоий хизматлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, бошқариш, уларга ишлов бериш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда зарур ҳолларда ижтимоий хизматларни кўсатишга алоқадор ташкилотлар билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш имкониятларига эса бўлган “Оила ҳамкори” платформаси ишга туширилишини таъминлаши лозим.
Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш ушбу платформаси орқали амалга оширилади.
Агентлик ва вазирлик 2025 йил 1 октябрга қадар дастур доирасидаги ижтимоий хизматларни боқичма-босқич тадбиркорлик субъектлари ва ўзини-ўзи банд қилган шахслар орқали кўрсатилиши йўлга қўйиш чораларини кўриши лозим.
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб дастур доирасида йўлга қўйиладиган хизматлатни кўрсатувчи шахслар учун Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли (36 соатдан кам бўлмаган) ўқув курслари ташкил этилади.
Онлайн ёки оффлайн шаклда ташкил этиладиган ушбу ўқув курсларида ўқиш учун БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида тўлов қилинади. “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази ва агентликнинг тизим ташкилотлари ходимлари бепул ўқитилади. Ушбу ўқув кусрсини муваффақиятли якунлаганларга 3 йилга сертификат берилади. Дастур доирасида йўлга қўйиладиган хизматлар шундай сертификатга эга бўлганлар томонидан кўрсатилади.
Изоҳ (0)