• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    8 ойлик туғилган, пластик операция билан ўзгарган ва осмондаги юлдуз совға қилинган ўзбекистонлик ягона хонанда Муниса Ризаева 37 ёшда (фото, видео)

    Хонанда Муниса Ризаева ўзбек шоу-бизнесидаги энг кўзга кўринган ва ҳамиша миш-мишлар нишонида бўладиган хонанда ҳисобланади. У 1986 йилнинг 21 октябрь куни тадбиркорлар оиласида дунёга келган. Муниса Ризаева болаликдан ўзига тўқ оилада улғайган бўлса-да, машҳурликка эришгунига қадар талайгина қийинчиликларни бошдан кечирган.

    “Тадбиркор ёки шифокор бўлиши керак”

    Фото: Instagram

    Муниса Ризаева оилада иккинчи қиз фарзанд бўлиб дунёга келган. Онаси томондан бобоси ўз даврининг обрўли инсонларидан бири бўлган. У узоқ йиллар Республика Бош прокуратурасида юқори лавозимда ишлаган. Бувиси шифокор бўлганлиги учун бу оиладагиларнинг бари ҳуқуқшунос ёки шифокор сифатида фаолият юритишган. Отаси томондаги қариндошлари эса асосан тадбиркорлик билан шуғулланишган.

    Фото: Instagram

    — Олти ёшдан қўшиқ айтишга қизиққанман. Аммо у пайтда ота-онам қизиқишларимга у қадар эътибор беришмаган. Бу шунчаки ҳавас ўтиб кетади, деб ўйлашган бўлса керак. Кейинчалик онам қўшиқ айтиб рақс тушишга қизиқишимни кўриб, Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедованинг олдига олиб борган. Аввалига рақс машғулотларига қатнаганман, ундан кейин фортепиано бўйича дарс олганман. Аммо дадам ҳамиша қизиқишларимга у қадар жиддий қарамасди, — дейди хонанда Муниса Ризаева.

    “Муниса саккиз ойлик туғилган”

    Хонанданинг онаси Дилором Бўрихўжаева эса интервьюларининг бирида Мунисанинг қизиқишлари сабаб, турмуш ўртоғи билан зиддиятларга боргани ҳақида сўзлаб берганди.

    Фото: Instagram

    — Муниса Ризаева саккиз ойлик туғилган. Одатда эрта туғилган болалар бир оз нимжон бўлишади. Асли касбим шифокор бўлгани учун туғуруқ жараёнида учта курсдошим иштирок этганди. Туғуруқдан сўнг курсдошларимдан бири “Бу қизинг аниқ қўшиқчи бўлади, овози шунақа баландки”, деб кулганди. Фаришталар омин деган эканми болалигидан санъатга қизиқишни бошлади. Аммо отасига бу фикр умуман ёқмади. “Санъаткор бўлмайди, ўқисин”, деб қарши бўларди. Ҳеч эсимдан чиқмайди, отаси концертга кетаётганимизда ишдан вақтли қайтиб қолган. “Қаерга кетяпсизлар?” деса нима дейишни билмай шифокорга деганман. Баҳодир ака кеч бўлганда ишларканми, деб ҳайрон бўлганди. Бу ҳолат 5-6 йилга қадар такрорланган. Энг ёмони қўшиқ ёзиш, концертга чиқиш ёки вокал машғулотларига қатнаш ҳаммаси яхшигина пул талаб қиларди. Бу ҳақда отасига айтмаганимиз учун пулдан бир оз қийналардик. Ўша пайтда шифокор бўлиб ишлаганим учун амаллаб, пулларни ўзим тўлардим, — дейди хонанданинг онаси.

    “Англия давлат консерваториясида ўқиганман”

    Шу орадан Баҳодир Ризаев оиласи билан Лондонга кўчиб кетишига тўғри келади. Камила, Муниса ва Карима ўқишни Лондонда давом эттиришади.

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    — Дадам мусиқага бўлган қизиқишимни сўндириш учун кўп ҳаракат қилган. Аммо табиатан бошлаган ишимни якунламай қўймайман. Охири Англия давлат консерваториясида ўқишимга рози бўлди. Аммо барибир дадам тадбиркор, онам эса шифокор бўлишимни кўпроқ орзу қиларди, — дейди Муниса Ризаева.

    “Мен машҳур бўламан”

    Кўпчилик хонандалар ижодни бошлашдан аввал молиявий қийинчиликларга учрашгани ҳақида гапиришади. Аммо хонанда Муниса Ризаевада бундай ҳолатлар кузатилмаган. Аммо онаси ишончсизлик билдиришган кунларни ҳеч қачон унутмайди.

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    — У пайтлари “Тарона рекордс” студияси жуда машҳур эди. Муниса билан бориб, улардан ёрдам беришларини сўраганмиз. Аммо “Қанча артист керак, мана шунча иқтидорлиси бор. Сендек истеъдодлиларнинг қанчаси кўча-кўйда тирикчилигини қилиб юрибди. Шунча ҳаракат қилиб ҳам машҳур бўлгани йўқ”, деган кескин жавобни олганмиз. “Мен машҳур бўламан, кун келиб менга айтган гапларингизни эслайсиз”, деб хонадан чиқиб кетган. Бу гапи менга жуда қаттиқ таъсир қилган.

    Мунисанинг фаолияти ҳаммаси оддий кечгандек туюлиши мумкин. Аммо у ҳам кўп қийинчиликларга учраган. Чунки биз санъатдаги паст-баландликларни билмасдик, пулдан алдашган. Ишончни суиистеъмол қилишган, — дейди хонанданинг онаси.

    “Аҳдимдан қайтмайман”

    Муниса Ризаева Лондонда яшаса-да, Ўзбекистонга келганида кўрик-танловларда иштирок этишга ҳаракат қиларди.

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    — Ўн саккиз ёшимдан то йигирма икки ёшимгача учга бўлиниб ҳаракат қилганман, десам ҳам бўлади. Ўшанда роса қийналганман. Икки йўналиш бўйича ўқиш билан бир қаторда, ишлаганман ҳам. Гарчи дадам ишлашимга рухсат бермасалар-да, ўз аҳдимдан қайтмаганман, ишлаб пул топишга иштиёқманд эдим. Бу одатим ҳалигача сақланиб қолган, — деган эди у интервьюларининг бирида.

    2004 йили Тошкентда ўтказилган “Умид юлдузлари” кўрик-танловида “Нега-нега” қўшиғи билан қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олади. Шундан кейин у ижод қилишга жиддий бел боғлайди.

    “Аҳа-оҳо” сабаб очилган йўллар

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    Хонанданинг 2008 йили “Кўзларим яна” қўшиғи ва унга денгиз бўйида суратга олинган клип омадли чиқиб, тингловчилар эътиборига тушади. У 2012 йили “Аҳа-оҳо” таронаси билан ўзбек шоу-бизнесида шуҳрат қозонади. Фолклор ва замонавий йўналиш уйғунлашган мазкур тарона ва унинг видеоклипи ёш-у кексанинг тилидан тушмайди.

    Шундан сўнг хонанда “Ҳолливуд”, “Секин-аста”, “Эй само” сингари ижод маҳсулларини бирин-кетин тингловчиларга ҳавола қилади ва барчаси хит даражасига кўтарилади.

    “Салом Наташа”дан уяламан

    Муниса Ризаева ҳам осонликча машҳур бўлмаган. 2011 йилга қадар уни кўпчилик танимасди. Шу боис хонанда ҳам кўпчилик ҳамкасблари сингари ўзини фильмларда синаб кўрмоқчи бўлади. Илк бор 2010 йилда режиссёр Ёдгор Носировнинг “Ҳижрон” фильмида рол ижро этади. “Фирибгар”, “Ҳай-ҳай қизалоқ”, “Ақл ва юрак”, “Салом, Наташа”, “Нафс” сингари кинолардаги турли характердаги роллари орқали актриса сифатида томошабинлар эътиборини қозонади.

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    — Фильмлардаги ролларим ўзимга унчалик ёқмайди. Актриса эмаслигим яққол сезилади. Айниқса, “Салом Наташа” фильмидаги ролимдан ҳалигача уяламан, — дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    “Пластик операция қилдирганимдан хурсандман”

    Хонанданинг аввалги қиёфаси билан бугунги ташқи кўриниш унчалик бир-бирига ўхшаш эмас. Тўғри, ёш улғайгач, табиийки ташқи кўриниш ҳам ўзгаради. Аммо хонанда ташқи кўринишидаги ўзгариш фақатгина йиллар билан эмас, пластик жарроҳлик билан ҳам боғлиқ эканлигини яширмайди.

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    — 2014 йили бурнимни операция қилдирганман. Бурнимнинг устки қисмидаги бўртиб чиққан суяк экранда ва суратларда бир оз хунук кўринар эди. Илгари клип ва концертларни тасвирга олиш ишларида тасвирчиларимиз, монтаж усталари керакли ракурсда ишлай олмай жуда қийналишарди. Қолаверса, ўзим ҳам баъзида бундан бир оз уялардим. Бу ноқулайликдан бирйўла қутулиш учун пластик жарроҳлик қилишга аҳд қилдим. Болалигимдан орзу қилган ишимни амалга оширдим. Менимча, энди бурнимнинг кўриниши чакки эмас, — дейди хонанда Муниса Ризаева.

    Хонанда қандай бизнеслар билан шуғулланди?

    Муниса Ризаеванинг асосий даромади санъатдан бўлса-да, у қўшимча бизнес билан ҳам шуғулланади. Шу кунгача унинг меҳмонхонаси, бренд либослар дўкони ва тур агентлиги бор.

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    — Тадбиркорлик оиламизга бегона эмас. Шу боис бизнесда яқинларимнинг ҳам ёрдамига суянаман. Бу ишларимдан кўпроқ дадам қувонади, — деганди у интервьюларининг бирида.

    Хиёнат сабаб тўхтатилган тўй

    Муниса Ризаева 2014 йилда хонанда Жасур Ғоипов билан турмуш қураётганини маълум қилди. Аммо кўпчилик кутган бу тўй бўлмади. Хонандалар гарчи тақдир йўллари боғланмаган бўлса-да, ҳозиргача дўстона муносабатни сақлаб қолган.

    Муниса Ризаева 2015 йилда теннисчи Важа Узоқов билан учраша бошлаган. Жуфтлик тўйларига бир неча ой қолганида теннисчининг хиёнати туфайли ажрашган.

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    2023 йили эса беларус йигити билан оила қурди. Унинг тўйи билан боғлиқ хабарлар ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлди. Чунки яқин орада бундай дабдабали тўй ўтказилмаганди.

    “Пулларни олиб, изсиз ғойиб бўлди”

    2014 йил хонанданинг ҳаётида яна бир нохуш воқеа содир бўлди. Унинг маъмури сифатида ишлаган йигит катта пулга чув туширди.

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    — Икки ой ичида боришим керак бўлган тўйларга “заклад” пулларини олган. Балки тўйлар мен ўйлаганимдан ҳам кўпдир. Аммо у пулларнинг бирортаси қўлимга келгани йўқ. Администраторим ҳам изсиз ғойиб бўлди, — деганди хонанда ўша вақтда берган интервьюсида.

    Мунисани чув туширган маъмур билан боғлиқ воқеалар узоқ вақт шов-шувларга сабаб бўлган бўлса-да, бир йилдан кейин у яна Муниса билан ишлай бошлади. Шоу-бизнес вакиллари эса буни шунчаки пиар дея баҳолашганди.

    — Уни кечирдим, оиласида бемор бўлгани учун шундай қилишга мажбур бўлган экан. Инсофни ўзига берсин, — деб у воқеаларни эслаб ўтганди хонанда.

    Муниса Ризаева осмондаги юлдуз совға қилинган ягона ўзбекистонлик хонанда ҳисобланади. Унга дўстларидан бири 2021 йили Муниса деб аталган юлдузни совға қилганди. Хонанда ушбу осмон жисмининг махсус сертификатини ҳам мухлисларига кўрсатиб ўтганди.



    Муниса ҳаётининг 37-баҳорини Дубай шаҳрида қарши олди. У айни пайтда ушбу шаҳарда турмуш ўртоғи Арсений билан дам олмоқда. 

    21.10.2023, 18:58   Изоҳ (0)   40033
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    15 ёшдан ишлашга мажбур бўлган, 700 минг долларлик ножўя таклифни рад этган ва санъат сабаб оила қурмаган Ситора Фармонова 39 ёшда (фото, видео)

    24.08.2023, 10:00

    Театрда суфлёрликдан актёрликкача бўлган йўлни босиб ўтган ва 40 ёшдан кейин омади кулган Фарҳод Абдуллаев 66 ёшда (фото)

    04.10.2023, 10:54

    Абдулла ва Раниянинг бахт пардаси ортидаги ҳаёт: Иордания қироллик оиласи фожиалари

    20.10.2023, 17:20

    Instagram: Рихситилла Абдуллаев ўғлини уйлантирди, Тоҳир Содиқов неварали бўлди, Зарина Йўлдошева синглисини узатди 

    19.10.2023, 22:20

    “Бўйнимдан 9 марта операция бўлганман”. Телебошловчи Нозима Воҳидова саратонни қандай енггани ҳақида

    19.10.2023, 11:48

    Instagram: Мадоннанинг концертига тушган Лола, неварали бўлган Раъно Зокирова, янги машина харид қилган “Уммон”чи Шоҳрух

    18.10.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51

    Покистон Ҳиндистонга 400 тагача дрон учирди

    Дунё | 9 май, 19:20

    Трамп АҚШнинг бой фуқаролари учун даромад солиғини 40 фоизгача оширади

    Дунё | 9 май, 19:00

    Расман. Хаби Алонсо мавсум якунида “Байер”ни тарк этишини эълон қилди

    Спорт | 9 май, 18:41

    Билл Гейтс ўзининг деярли барча бойлигини камбағал ва беморларга тарқатиш ниятида

    Дунё | 9 май, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.