• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ханна 26 ёшда: Бозордаги сотувчи қиз қандай қилиб машҳур блогер ва тадбиркорга айланди?

    “Фитна”, “Саодат” каби сериаллардаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Хонзода Қамбарова 12 март куни 26 ёшни қаршилади. Хўш, актриса, блогер ва омадли бизнес эгаси бўлган Хонзода Қамбарованинг муваффақият сири нимада? Келинг, қуйида бу каби саволларга жавоб излаймиз.

    “Болалигим ҳавас қилгудек ўтмаган”

     Хонзода Қамбарова санъатдан бутунлай йироқ бўлган оилада кенжа фарзанд бўлиб дунёга келган. Унинг опаси ва акаси бор.

    Фото: Instagram

    — Ҳаёт инсонни тарбиялаш билан бирга феъл-атворига ҳам ўз таъсирини ўтказар экан. Болалигимда уятчан, ювошгина қиз бўлганман. Афсуски, оиламиздаги моддий қийинчиликлар сабаб, болалик гаштини ҳам ҳис қилолмаганман.

    Мен туғилмасимдан аввал дадам тадбиркорлик билан шуғулланиб, Ўзбекистонда “Волга” автомобили сотиш билан шуғулланган экан. Опам ва акамнинг болалиги асилзодалар сингари ўтган. Мен туғилгач, дадамнинг иши чаппасига кетиб, касодга учраган. Хуллас, молиявий қийинчиликлар сабаб болалигим ҳавас қилгудек ўтмаган.

    7 ёшимдан бошлаб сут, қатиқ сотиб, мустақил пул топишни бошлаганман. Актриса бўлгунга қадар ширинлик, хўжалик совуни ва кийим-кечак ҳам сотиб кўрганман, дейди актриса.

    “Санъаткор бўлсанг оёғингни уриб синдираман”

    Хонзода Қамбарованинг санъаткор бўлишига биринчилардан бўлиб отаси қаршилик қилади. Аммо онасининг қўллаб-қувватлаши сабаб у бошқаларга айтмай санъат коллежига ўқишга топширади.

    Фото: Instagram

    — Онам санъатга қизиққан бўлса-да, дадам бу соҳани танлашимни истамаган. Ҳатто мактабни битиришим арафасида “Санъат коллежига ҳужжат топширсанг, оёғингни синдираман. Бир умр уйда ўтирасан”, деб огоҳлантирган. Мактаб шаҳодатномасини олгач, онамга қўнғироқ қилиб, “Қайси коллежга ҳужжат топширай?”, деб сўраганман. “Билмадим, кўнглинг нима деса, шуни қил”, деб гўшакни қўйган. Онамнинг бу гапи куч бағишлаб, Тошкент маданият коллежига ҳужжат топширганман. Рости, кириш имтиҳонларига умуман тайёргарлик кўрмаганман. Шунинг учунми, менинг ўқишга киришимга ҳеч ким ишонмаган. Имтиҳонга киришдан аввал интернет орқали монолог нима эканлигини ўқиб олганман. Ижодий имтиҳондан юқори балл олиб, драма актёрлиги бўлимига ўқишга қабул қилинганимда ҳамма шокка тушган. Аммо бу бўлимда ўқиш насиб этмади. Боиси драма актёрлиги бўлимидаги машғулотлар шомга қадар давом этар экан. Афсуски, оилавий шароит сабаб узоқ вақт ўқишда қололмасдим. Чунки дадамнинг ишлари юришмай қолгач, ҳаммамиз ишлашга мажбур бўлганмиз.

    Фото: Instagram

    Онам “Абу Сахий” бозоридаги сотувчиларга дўконма-дўкон юриб, косметика сотарди. Акам ўқишдан кейин ярим кечга қадар чойхонада ишларди. Мен эса овқат қилиш ва онамга ёрдамлашишга масъул эдим. Онам билан оғир халталарни кўтариб, ҳар бир дўконга кириб “Косметика олинглар, насияга ҳам берамиз”, деб чиқардик. Хуллас, кечгача ўқиш менга тўғри келмасди. Шунда кимдир анъанавий хонандалик бўлимида ўқишни тавсия қилган. Чунки уларда дарс тушдан кейин тугар экан. Ана шу жиҳати маъқул бўлгани учун драма актёрлиги бўлимида ўқишдан воз кечганман. Аммо у пайтда мақом қўшиқлар бўйича ўқиш хаёлимга ҳам келмаганди, дейди актриса ва блогер Хонзода Қамбарова.

     “Тўйларда 50 минг сўм эвазига хонандалик қилардим”

    Хонзода тўйларга чиқиб пул топишга мажбур бўлгани ва баъзи пайтлари бундан афсусланиши ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Коллежнинг биринчи курсида ўқиётганимизда устозларимиз тўйга олиб чиқишган. Адашмасам, ўшанда 50 минг сўм пул беришганди. Мана шундан кейин тўйларга чиқиб, бек-вокал хонандаси сифатида ишлаб, пул топишим мумкинлигини тушунганман. Ижарага кўйлак олиб, тўйларга чиқишга қарор қилганман. Чунки ўша пайтда онам кун бўйи ишлаб 50 минг, акам 30 минг топса, мен битта тўйдан 150 минг сўм ҳақ олардим. Рўзғоримиз яхшиланаётганидан оила аъзоларим ҳам қувонган. Аммо мен баъзида бундан афсусланаман. Чунки ўқувчилик йилларимнинг энг ширин пайтлари тўйдан тўйга югуриш билан ўтган. Аммо тўйнинг ҳам яхши томонлари бор. Жуда кўплаб машҳур санъаткорлар ҳам тўй хизматлари сабоғини олиб, машҳурлик чўққисига етган, дейди Хонзода Қамбарова.

     “18 ёшимда машина сотиб олганман”

    Актриса тўйлардан олган даромадини тўплаб, илк машинасини сотиб олгани ҳақида ҳам эслаб ўтди.

    Фото: Instagram

    — 17 ёшимдан бошлаб, жамоа бўлиб тўй-тантаналарда иштирок этардик. Бир йил давомида ишлаб топган пулимни йиғиб, машина олишга қарор қилганман. Чунки машина оиламиз учун жуда керак эди. 18 ёшимда ўзимга Spark сотиб олганман. Ундан кейин тўйимни ўтказганман, дейди блогер Хонзода Қамбарова.

     “Оилали бўлгач режаларим ўзгарди”

    Кино ва сериаллардаги роллари билан санъат оламига кириб келган Хонзода Қамбарова келинлик уйидаги қаршиликлар сабаб, вайнер бўлишга мажбур бўлгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — 2014 йили “Мен ёлғончиман” номли фильмда суратга тушганман. Бу ҳаётимда туб бурилиш ясаган. 2017 йили Зарина Низомиддинова билан “Саодат” сериалида суратга тушиб, бир миллион сўм гонорар олганман. Ундан кейин “Браво” кулги жамоасига таклиф этилганман. 2019 йили жамоа билан катта саҳнага чиқиш бахтига муяссар бўлдим. Афсуски, куз ойида турмушга чиққанимдан кейин ижодий режаларим ўзгарди. Келинларнинг съёмкаларга бориши мумкин эмаслигини айтишгач, уйда вайнерлик фаолиятимни ривожлантиришга эътибор қаратдим, дейди актриса.

    “Турмуш ўртоғимнинг оиласига актрисалигим ёқмади”

    Шу кунгача кўплаб оилавий муаммоларга учраган актриса нега турмуш ўртоғини танлагани ва оилавий низоларни қандай енгиб ўтганини очиқлади.

    Фото: Instagram

    — Аввалдан оила учун санъатни ташлайман, деган фикр бўлмаган. Чунки мен болалигимдан карьера ва оиласига бирдек эътибор берадиган аёлларни ҳурмат қилганман. Турмуш ўртоғим узоқ йил Россияда яшагани ва фикрлаш доираси европача бўлгани учун уни танлагандим. Аммо оиласи соф ўзбекона бўлгани учун ўртамизда баъзи тушунмовчиликлар бўлди. Яъни уларга санъаткор эканим ва вайнлар суратга олишим ёқмади. Санъатни танлаб, киносъёмкаларда иштирок этмаслигим мумкин. Аммо севимли ишим билан шуғулланишимга рухсат беришларини истагандим. Чунки аёл киши ҳам оиласи ва фарзандидан ортиб, ўзи учун ҳам яшаши керак-ку.

    Фото: Instagram

    Мен бойликка учган ёки карьера учун оилани бир четга сурган инсон эмасман. Агар шундай бўлганида бадавлат инсон билан танишиб, оила қуришни ҳам ортга суриб юрган бўлардим. Аммо бундай яшаш менга тўғри келмайди.

    Низолар ҳатто судга ажрим беришгача бориб тақалди, мен у инсондан алоҳида ҳам яшадим. Аммо кейин ўтириб ҳаммасини очиқчасига гаплашиб олдик. Бир-биримиз нима исташимизни билдик, кейин ҳаммасини бошидан бошладик, дейди Хонзода Қамбарова.

    “Яхши ролни сотиб олса ҳам бўлади”

    Актриса нега сериалларда суратга тушмаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

    Фото: Instagram

    — Сериал ва киноларда кам суратга тушаётганимнинг иккита сабаби бор. Яхши сценарийлар деярли йўқ, баъзан нима ҳақида сериал суратга олишаётганини ҳам билишмайди. Кейин сериал гонорари жуда кам. Бир неча ой суратга олинадиган сериалда 10-15 миллион сўм гонорар берамиз, дейишади. Аммо мен Instagram’даги битта реклама постини 1000 АҚШ долларига жойлайман. Шу боис, деярли рол ижро этишни истамаяпман. Кейин баъзи машҳур актрисалар пул бериб бўлса ҳам яхши ролларни сотиб олишяпти. Мен ҳам шундай қилсам бўлади, аммо “жиз” этадиган сценарий йўқ. Яхши рол бўлса гонорарсиз ҳам суратга тушишга тайёрман, аммо ҳозирча бунақаси учрамаяпти.

    “Аристократларни нега танлагансиз?

    Илк ижодини “Браво” кулги жамоасида бошлаган актриса кейинчалик нима учун “Аристократлар” жамоаси йигитлар билан ижод қилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Жаҳонгир билан аввалдан танишмиз. Бир-икки марта “Аристократлар” кўрсатувига меҳмон сифатида чақиришгандан кейин “Жамоага қабул қиласизларми, шунчаки иштирок этиб юравермайман-ку?”, дедим. Бўлмаса, Отабек Мирзахолов билан гаплашиб, яна “Браво” жамоасида иштирок этаман, деб режалаштиргандим. Чунки “Браво” жамоасининг 2019 йилги концерт дастурида иштирок этиб, тажриба орттирганман. Жаҳонгир Хўжаев “Агар бизнинг жамоада иштирок этсангиз, бошқа концертларда иштирок этолмайсиз”, деди.

    Фото: Instagram

    Шундан кейин “Аристократ”лар жамоасини танладим. Аммо ҳали “ярқ” этиб кўзга кўринадиган рол ижро этганим йўқ. Чунки жамоа катта рол беришдан аввал мени синаши, феъл-атворимни ўрганиши керак. Жамоа аъзолари келаётган йил бошида концерт беришни режалаштирмоқда. Агар соғлигим кўтарса, концертда иштирок этаман, дейди Хонзода Қамбарова.

    “Instagramъдан кўпроқ пул топаман”

    Бугунги кунда блогер ва вайнерлик энг даромадли соҳалардан бири ҳисобланади. Актрисаликдан кетиб бор эътиборини Instagramъга қаратаётган Хонзода Қамбарова қанча даромад топади?

    Фото: Instagram

    — Ҳозирги кунда барча даромадим Instagram’дан деёлмайман чунки гўзаллик салонинг ва келин кўйлаклари ижараси билан ҳам шуғулланаман. 18 ёшимда ўз кучим билан Spark олиб, 23 ёшимда эса Captiva харид қилдим. Ундан кейин уй, машина, хусусий бизнес. Шундан даромадим ҳақида билиб олсангиз бўлади. Ҳозир ҳам рекламалар кўп келади, аммо аввалгидек ижодий видеолар олишга вақтим йўқ. Учта бола билан ҳеч нарсага улгуролмайман, дейди Хонзода Қамбарова.

    15 март, 16:50   Изоҳ (0)   68209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Блогер#вайнер#Хонзода

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Онаси учун дуо сўраган Асал Шодиева, уйини 550 минг долларга сотаётган Райҳон, бизнес бошлаган Хонзода 

    14.03.2023, 22:20

    Instagram: Умидахон хонадонида тўй, “қошсиз қолган” Марям Тиллаева, 1 миллионлик довонга етган Бобур Мансуров

    16.03.2023, 22:30

    Instagram:  Зоҳид Рисқиев ҳаётидаги қувончли кун, Саида Раметова умра сафарида, Муниса Ризаевага уйланмоқчи бўлган Liil Xurramov

    17.04.2023, 22:15

    “Болливуд қироли Шоҳруҳ Хонга бўлган муҳаббатим туфайли инглиз тилини ўргандим”. Вайнер Хонзода Дўстова IELTS’дан 7,5 балл олгани ҳақида (видео)  

    22.04.2023, 15:59

    Хонзода Дўстова давлат фильми учун 2 минг долларлик рекламадан воз кечгани ва Шерали Жўраев пародияси учун танбеҳ эшитгани ҳақида (видео)

    23.04.2023, 15:25

    Instagram: Лифтда қамалиб қолган актриса, 400 млн сўмлик машина олган Мафтуна Шокирова, Алишер Файз билан ҳамкорликни тиклаган Паризода

    04.08.2023, 22:06

    Instagram: Онасига уч хонали уй совға қилган Азода, Валижон Шамсиевни ёмон кўрадиган Хонзода Дўстова, Салимбойваччанинг уйида неча киши ишлайди?  

    15.11.2023, 22:15

    Омадсиз фарзанд бўлиб туғилган, бозорда “пишган” ва отасига қарши бориб актрисаликни танлаган Хонзода Қамбарова 25 ёшда (фото, видео)

    14.03.2024, 12:50

    “Букри бўлиб қолишим мумкин эди” — муштумзўр, кўрсатув сабаб тақиққа учраган ва IELTS’дан 7,5 олиб вайнерлик қилаётган Хонзода Дўстова 29 ёшда (фото)

    28.03.2024, 10:19

    Бухорода севган қизига кутилмаган совға қилмоқчи бўлган вайнер жаримага тортилди (видео) 

    03.04.2024, 17:55

    Instagram: Жаҳонгир Отажоновнинг ҳашаматли “дачасига” саёҳат, Марьям Тиллаева Канн кинофестивалида, Иймона Фармонова имижини ўзгартирди

    20.05.2024, 11:25

    Instagram: Тошкентдаги Россия ва Ўзбекистон юлдузларини жамлаган тўй, ота-онаси Hyundai совға қилган Иймона Фармонова, мухлисларига кўриниш берган Кумуш Раззоқова

    26.05.2024, 10:12

    Instagram: Индира Мифтаҳова оиласида оғир жудолик, ўзбек шоу-бизнесидаги янги оила, саёҳатдаги машҳурлар

    28.05.2024, 10:51

    Instagram: ҳовлига кўчадиган Шаҳзода Муҳаммедова, уйини таъмирлатаётган Хонзода Дўстова, Истанбулда текширувдан ўтаётган Малика Равшанова 

    17.07.2024, 10:33

    Instagram: Афруза ижодини давом эттирадими? Марям Тиллаева нечта тилда сўзлаша олади? Умар Шамсиев янги уйга кўчди 

    27.09.2024, 09:45

    Instagram: Ҳамдам Собировнинг тўйлардаги “биррови” қанча? Озод Хуррамов онасига квартира совға қилди, Муниса Ризаева Аргентинага учиб кетди

    01.10.2024, 10:45

    Instagram: Ситора Фармонованинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Юсупова турмушга чиқди, Baby Моҳи янги машинали бўлди  

    12.11.2024, 11:46

    Instagram: Негативчи фолловери билан судлашган Каниза, бувиси учун дуо сўраган Шаҳзода Муҳаммедова, Валижон Шамсиевнинг қиёфадоши топилди

    29.11.2024, 11:23

    2024 йилда турмуш қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    31.12.2024, 12:35

    Instagram: Кумушга айланган Муқаддас Саъдуллаева, “Телба”нинг давоми ишланишини хоҳлайдиган Улуғбек Қодиров, Ҳалима Ибрагимовага аталган қўшиқ

    11 феврал, 10:33

    Instagram: Концертида Gentra’ни пачоқлаган Миршакар, туғилган кунини нишонлаган Дилфуза Исмоилова, Муниса Ризаевага аталган 1100 та лола

    17 феврал, 10:48

    “Озарбайжон энди кичик ука эмас” — совуқлашган озар-рус муносабатлари қандай оқибатга олиб келади?

    17 феврал, 16:56

    “Nutella отаси” 97 ёшида вафот этди 

    18 феврал, 10:45

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг мухлислари кўчада қолди, Райҳон Уласенова хола бўлди, Улуғбек Қодировдан интервью олиш нархи қанча? 

    21 феврал, 10:58

    “ИИБ биносидан ўлик чиқиши янгилик эмас”, “Вилоятликларга ўхшаб кийинган” ва бошқалар. ИИВ ходимларининг энг машҳур “техник хатолари”ни ёдга оламиз

    21 феврал, 20:00

    Муниса Ризаеванинг келинойиси, Дилноза Кубаеванинг укаси: ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур қариндошлар (фото)

    26 феврал, 12:35

    Instagram: 300 кишига овқат тайёрлаган Юлдуз Усмонова, туғилган кунини нишонлаётган Ширин Зоитова, “бошқа инсонга айланган” Марям Тиллаева

    27 феврал, 11:10

    Қозоғистонда блогерлар 151 минг доллар солиқ тўлади

    5 март, 17:30

    Бухорода ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2024 йилда 71,6 триллион сўмга етди

    6 март, 23:28

    Россия Украина ҳарбийларига зарба беришда газ қувурларидан фойдаланмоқда — ОАВ

    9 март, 17:25

    Хитойлик аёл ҳомиладорлигидан хабар топганидан бир кун ўтгач, фарзандли бўлди

    13 март, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС



    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди 

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.