• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Санъаткор оиласида туғилган, 3 марта турмуш қурган ва 18 ёшида она бўлган Зарина Низомиддинова нега Россияда яшайди? 

    Ўзбек киносининг энг машҳур актрисаларидан бири Зарина Низомиддинова 29 март куни 36 ёшни қарши олди. Зарина айни пайтда ижодий танаффус қилмоқда. У оиласи билан Россия пойтахти Москва шаҳрида яшайди. Зарина фильм ва сериалларда суратга тушмаса-да, ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинадиган машҳурлардан. 

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Зарина санъаткорлар оиласида туғилганлиги учун болалигидан санъат тўгаракларига қатнаган. У 5 ёшидан хор машғулотларига қатнаб, саккиз ёшида Успенский номидаги мусиқа мактабининг фортепиано бўлимига қабул қилинади. Яқинлари унинг мусиқий уқувидан қониқмай, рақс билан шуғулланишини истайди. Зарина Низомиддинова 7-синфдан ўқишни Хореография олий мактабининг миллий рақс бўлимида давом эттиради.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    — Болалигимда кўп нарсаларга қизиққанман. Ёшим улғайиб боргани сари ФҲДЁ бўлим бошлиғи бўлиб ишлашни хоҳлаганман. Ўйлаб кўринг, икки ёш бахт пиллапоялари сари илк қадамни ташлаш арафасида, сиз эса уларнинг муҳаббати ва висол кунига шериксиз. Уларга энг муҳим ҳужжатни тантанали равишда тақдим этиб, чиройли тилакларни айтасиз. Бу мен учун жуда ҳам қизиқарли ва завқли иш бўлиб кўринган. Шунинг учун тўйларда ўша ходимларга ўхшаб ният билдириб, келин-куёв олдида гапиришни орзу қилганман. Кейинчалик ҳатто стюардесса бўлишни ҳам истаганман. Уларнинг бежирим либосига ишқим тушган. Аммо самолётда учишдан қўрққаним учун бу фикримдан қайтганман, дейди актриса интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Актрисанинг паспортдаги исми ҳаётдагисидан фарқ қилади. Аслида унинг исми Заррин.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Зарина Низомиддинова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шаҳбоз Низомиддиновнинг кенжа фарзанди ҳисобланади. Аслида унинг оиласи учун санъаткор бўлиш янгилик эмас. Шу боис Зарина ҳам ҳали тили чиқмай туриб, клипда суратга тушган. Энг қизиғи, қўшиқни унинг опаси ва акаси ижро этишган.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Маълумотларга кўра, опаси Моҳинур ва акаси Шоҳрух томонидан куйланган “Каратэ-каратэ” қўшиғи 1990 йилларда хит бўлган.

    “Биринчи ролимни шу клипда ижро этган эканман. Дадам ҳаётликларида клипда ҳам, кинода ҳам бирга суратга тушиш насиб этмади. Аммо, эътибор бериб қарасам, ижодимни айнан дадажоним билан мана шу клипдан бошлаган эканман. Ўшанда отажонимнинг қўллаб-қувватлаганликлари шу кунгача ёрдам бериб келяпти, деб отаси ҳақида пост қолдирганди актриса.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Афсонавий “Ялла” ансамбли асосчиларидан бири Шаҳбоз Низомиддинов 2015 йил 23 апрель куни 69 ёшида вафот этганди. Актриса интервьюларининг бирида отасини йўқотгани ҳаётидаги энг оғир айрилиқ бўлгани ҳақида сўзлаб берганди. 

    —  Ўшанда жуда ҳам қийналганман. Умримдаги энг катта жудолик бўлган. Ҳар бир фарзанд учун отасидан айрилиш  жуда оғир. Яратганга шукр, онажоним ҳаётлар. Қолган айрилиқларга эса у қадар куйинганим йўқ. Ҳаммаси тақдирдан, дея бунга оддий қараганман. Аёл киши кўп нарсаларга кўникиб борар экан. Ҳар қандай айрилиққа ҳам. Фақат отадан айрилиш оғир жудолик экан, дейди актриса. 

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Одатда кинорежиссёрлар ролларга чиройли қизларни хореография рақс мактабидан излайди. Заринанинг кино оламига кириб келишига ҳам шундай ташрифлар сабаб бўлган. У илк ролини Тамара Камалованинг “Йўл бўлсин” фильмида ижро этади. 2006 йили эса Баҳром Ёқубовнинг “Ромео ва Жулетта” фильмида суратга тушади. Мана шу фильм Заринани актриса сифатида элга танитган.

    Актриса Зарина Низомиддинова жуда эрта оила қурганини таъкидлайди. Катта ўғли Темурбекни ҳам 18 ёшида дунёга келтирган. Хориждаги турмуши у қадар муваффақиятли кечмагач, Тошкентга қайтиб ижодини давом эттирган.

    — Биринчи турмуш ўртоғим мени “Ромео ва Жулетта” фильмидаги образимни кўриб ёқтириб қолган. Ўғлим отаси ҳақида умуман сўрамайди. Чунки уни деярли кўрмаган. Отаси ҳам ҳеч қачон қўнғироқ қилиб, ўғлининг ҳолидан хабар олмайди. Сабабини билмайман. Ўғлимнинг отаси билан ажрашганимиздан бери гаплашмаймиз. У оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Лекин бирга яшаб кетишимизга менинг кўзим етмаган. Бўлмайдиган нарсанинг бўлмагани яхши, дейди актриса интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram

    2015 йилнинг 18 январь куни эса иккинчи бор оила қурди. Навбатдаги турмуш ўртоғи ўзидан анча катта ва тадбиркорлик билан шуғулланди. Афсуски, актрисанинг бу никоҳи ҳам узоққа чўзилмади.

    Орадан тўрт йил ўтиб актрисанинг шахсий ҳаётида яна бир ўзгариш содир бўлди. У Москва шаҳрида истиқомат қилувчи, ўзидан 12 ёш катта инсон билан оила қурди ва 2020 йилда Саидумар исмли ўғлини дунёга келтирди.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    — Мен омма эътиборидаги шахсман. Мен ҳақимда турли гап-сўзлар, миш-мишлар бўлиши табиий. Бунга кўникиб қолганман. Баъзан изоҳларни ўқиб, кулгим келади. Ҳозир кимгадир ниманидир исботлайдиган вақт эмас. Мени яхши биладиган ва адекват инсонлар шундоқ ҳам менга ишонади. Умуман олганда, мен ҳамма нарсани вақт ҳукмига ташлайман. Вақт ҳаммасини ўз жойига қўяди, деб ижтимоий тармоқдаги саволларга жавоб берган актриса.

    Ёдингизда бўлса, Зарина Низомиддинова 2014 йили хонандалик фаолиятини бошлаганди. У “Афсонавий” ва “Мени кечир” номли қўшиқларни ижро этиб, клип суратга олганди. Бундан ташқари, ёш ижодкор билан “Сен юрагимда” номли дуэт таронани ҳам ижро этганди.

     

    Аммо актрисанинг хонандалик фаолияти узоққа чўзилгани йўқ. Қўшиқ айтиш актрисанинг шунчаки ҳоббиси бўлгани ва уни ривожлантиришга катта куч сарфламаганини айтиб ўтган. Лекин унинг қўшиқларига ишланган клиплар ўз даврининг энг бюджети катта ижод маҳсулларидан бири бўлган.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Зарина Низомиддинова бугунги кунда икки ўғли ва турмуш ўртоғи билан Москвада яшайди. Вақти-вақти билан Ўзбекистонга келиб, шартнома асосида фильм ва сериалларда суратга тушмоқда. У сўнгги марта Тошкентга келганида “Парихона” сериалида иштирок этди. Аммо айтиш мумкинки, у Ўзбекистондаги гонорари энг юқори актрисалардан бири. Ижодда у қадар фаол бўлмаса-да, унга бўлган талаб ниҳоятда юқори.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Актриса спорт билан мунтазам шуғулланади. От спорти ҳам унинг энг севимли машғулотларидан бири. Гарчи унинг машғулотлардаги расм ва видеолари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлса-да, актриса уларга эътибор бермайди. 

     

    29 март, 14:54   Изоҳ (0)   190832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Зарина Низомиддинова#Муниса Ризаева#актриса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Юлдуз Усмоновага янги машина совға қилишди, Жамила Ғофурова онаси учун дуо сўради, Муниса Ризаева ноқулай вазиятга тушди 

    27.06.2023, 22:55

    Instagram: Муниса Ризаеванинг ҳиндча тўйидан репортаж, қизига қимматбаҳо машина совға қилган Дилфуза Исмоилова, Алишер Узоқовни умрага жўнатаётган Liil Хurramov

    01.09.2023, 22:33

    Instagram: Ҳамдам Собировга қимматбаҳо машина совға қилишди, Ҳалима Ибрагимова “Zo‘r TV”даги жанжалига изоҳ берди, Dili.me ота-онасини умрага олиб борди

    05.01.2024, 22:33

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова ва Рухшона янги машинали бўлди, Юлдуз Турдиева бизнес бошлади

    01.02.2024, 21:38

    “У ҳаётни яхши кўрарди, ўзбек санъати яна бир қобилиятли ижодкоридан айрилди” — ўзбекистонлик машҳурлар Жасур Шаметовни хотирламоқда (фото)

    10.02.2024, 17:12

    Instagram: Озода Нурсаидовага синглиси BMW совға қилди, Муниса Ризаева уйини, Жаҳонгир Отажонов автомобилини сотмоқда

    07.05.2024, 10:50

    Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Муниса Ризаева, қизини мухлисларига кўрсатган Каниза, фарзанд кутаётган Дилшода Рустамжонова

    10.05.2024, 22:10

    Instagram: 22 млн сўмлик жаримага тортилган Мўмин Иброҳимов, янги машинали бўлган Валижон Шамсиев, Тошкентга келган Бурак Ўздемир

    14.05.2024, 22:10

    Instagram: Бобур Йўлдошев ўғлини уйлантирмоқда, Марям Тиллаева йигити билан ажрашди, Озодбек Назарбеков мухлиси билан куйлади

    26.08.2024, 10:49

    Instagram: Музаффарбек Мирзабеков хонадонида тўй, Жасур Умиров яна муҳокама марказида, ўзбекчани ўрганиб олган Марям Тиллаева

    28.08.2024, 12:40

    Instagram: Ноқулай вазиятдаги раққосани қўллаб-қувватлаган Юлдуз Усмонова, 140 минг долларлик машина олган блогер, орзуси ушалган Асал Шодиева

    31.08.2024, 15:25

    Instagram: Америкада концерт берадиган Ҳамдам Собиров, иккинчи бор ота бўлган Азиз Раметов, фарзандини Аргентинада дунёга келтирадиган Муниса Ризаева

    22.09.2024, 22:08

    Instagram: Ҳамдам Собировнинг тўйлардаги “биррови” қанча? Озод Хуррамов онасига квартира совға қилди, Муниса Ризаева Аргентинага учиб кетди

    01.10.2024, 10:45

    Instagram: Ирода Исмоилова оиласидаги жудолик, онасига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Зебо Раҳимова, Tahoe’ни Lexus’га алмашган Гулинур

    11.11.2024, 11:40

    Instagram: Ситора Фармонованинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Юсупова турмушга чиқди, Baby Моҳи янги машинали бўлди  

    12.11.2024, 11:46

    Instagram: Янги уйга кўчган Дилсўз, Ҳалима Ибрагимованинг фарзандларини йўқлаган Нилуфар Усмонова, болаликдаги орзуси ушалган Отабек Маҳкамов

    4 январ, 10:23

    Instagram: Фарзанд кутаётган Малика Равшанова, автомобилига зарар етказилган Феруза Норматова, Зиёдадан янги клип

    6 феврал, 10:57

    Муниса Ризаеванинг келинойиси, Дилноза Кубаеванинг укаси: ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур қариндошлар (фото)

    26 феврал, 12:35

    Ханна 26 ёшда: Бозордаги сотувчи қиз қандай қилиб машҳур блогер ва тадбиркорга айланди?

    15 март, 16:50

    Фарзандини хорижда дунёга келтирган ўзбекистонлик машҳурлар  

    24 март, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.