• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Ҳиндистоннинг энг кассабоп 7 фильмида суратга тушган, шахсий ҳаётда омади чопмаган Амир Хон 60 ёшда (фото)

    Ҳинд кинолари режиссёри, продюсери ва актёри Амир Хон 30 йилдан ортиқ кинодаги фаолияти давомида ўзини ҳинд киносининг энг машҳур ва нуфузли актёрларидан бири сифатида кўрсатди. Томошабинлар унинг иштирокидаги фильмлар чиқишини интиқлик билан кутишган. Фаолиятининг бошидаёқ Амир Хон ўзининг комедиядаги роллари билан машҳур бўлиб, актёр ҳеч қачон тажрибалардан қўрқмаган ҳамда кутилмаган ўзгаришларга ва қийин вазифаларга тайёр бўлган. Жорий йил 14 март куни 60 ёшни қарши олган Амир Хон ижод ва ҳаёт йўли ҳақида маълумот берамиз.

    Фото: Дзен

    Болалик ва санъатга илк қадам

    Амир Хон 1965 йил 14 март куни Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида туғилган. Унинг тўлиқ исми Муҳаммад Амир Ҳусайн Хон бўлиб, у кино саноатига яқин оилада улғайган. Амир Хон оиланинг тўнғич фарзанди, унинг бир укаси ва икки синглиси бор. Отаси Тоҳир Ҳусайн кино продюсери, амакиси Носир Ҳусайн эса машҳур режиссёр бўлган. Унинг жияни Имрон Хон ҳам Болливудда аллақачон машҳурликка эришган.

    Фото: Дзен

    Бўлажак актёр мактабни уч марта ўзгартирди, кейин иқтисод коллежида таҳсил олди. Сўнг у ҳаётини актёрлик касбига бағишлашга қарор қилиб, таълим муассасасини тарк этди. Ўсмир ёшида Амир Хон “Авантар” театр гуруҳида ишлади.

    Амир Хон мактабда яхши ўқимаган ва ҳатто синфдаги тартибни доим бузган. У ёшлигида шахматга жуда қизиққан ва мактабни ташлаб, профессионал шахматчи бўлиш ҳақида ҳам ўйлаган.

    Амир Хон иштирокидаги фильмлар

    Фото: Дзен

    Хон фильмдаги дебютини 1973 йилда, амакисининг “Хотиралар карвони” фильмида эпизодик роли билан бошлаган. Бир йил ўтгач, у амакиваччасининг фильмида суратга тушди. Унинг роли жуда кичик бўлса-да, бошловчи санъаткор учун катта тажриба бўлди.

    Узоқ танаффус сўнг, Амир Хон 80 йилларда кинога қайтди. 1985 йилда ёш дўсти Ашутош Говарикер уни “Ҳоли” фильмига таклиф қилади, бироқ бу фильм ҳам халқнинг эътибордан четда қолади.

    1988 йилда Амирнинг ижод йўли “Ҳукм” асари билан бойитилди, айнан шу асардан шундан сўнг Хон ва унинг ҳамкасби Жуҳи Чавла иккиси юлдузга айланди. Ҳиндча Ромео ва Жулетта ҳикояси томошабинларни қалбидан чуқур жой олган эди. Фильм Ҳиндистоннинг Фильмфаре мукофотларини қўлга киритди ва йилнинг энг яхши фильми сифатида Миллий кино мукофотига ҳам сазовор бўлди.

    Фото: Дзен

    “Ҳукм” дан кейин режиссёрлар ва продюсерлар актёрга кўплаб таклифлар билан чиқди. Амир ҳам актёр, ҳам сценарий муаллифи сифатида иштирок этган “Муҳаббат сари” юқори эътироф этилди. Унинг драматик роли барчага манзур эди.

    Танқидчилар томонидан салбий билан қабул қилинган ва муваффақиятсиз бўлиши башорат қилинган “Миллионернинг қизига уйланаман” (1994) фильми эса кутилмаганда оммабоп фильмга айланди. Амир ва унинг ҳамкасби Салмон Хоннинг актёрлик маҳоратида томошабинларда катта таассурот қолдирди. 90 йилларда намойиш этилган “Исёнкор қалб” ва “Кўнгил истайди” лойиҳалари ҳам омадли бўлди.

    Фото: Дзен

    2001 йилда Амир Хон ўзининг Ааmir Khan Productions кино компаниясини таъсис этди ва ўзини продюсерлик ва режиссёрлик соҳасида синаб кўрди. Компания ташкил этилган йилда яратилган “Lagaan: Бир куни Ҳиндистонда” мусиқий драмаси саккизта Миллий кино мукофоти, тўққизта Фильмфаре мукофоти ва ҳаттоки “Оскар” номинациясини қўлга киритди. Хоннинг “Ердаги митти юлдузлар” фильми алоҳида таҳсинга лойиқ. У ҳам “Оскар”га номзод бўлган.

    Кўпгина ҳинд актёрлари бир йилда бир неча фильмда суратга тушади, аммо Амир Хон аксинча – ҳар йили атиги битта фильм устида ишлайди ва унга максимал эътибор қаратади. Шу сабабли у “Перфексионист” лақабига эга.

    “Уч тентак” фильмида Амир Хон 40 ёшдан ошган бўлган, аммо талаба йигит ролини ижро этиш учун актёр кўп вазн йўқотди ва ёш ҳамкасблари билан уйғун кўриниш вазифасини уддалади.

    Фото: Дзен

    Бу актёрнинг ташқи қиёфасини ўзгартиришга доим тайёрлигини кўрсатган ягона воқеа эмас. Амир Хон “Дангал” фильми учун 30 кг вазн тўплади ва қаҳрамоннинг ёшлигини ижро этиш учун яна озди.

    2015 йилда “Пикей” комедияси чиқди, унда актёр Худони излаётган ўзга сайёраликни гавдалантирди. Фильм ҳам кулгили, ҳам фалсафий саволларни ўртага ташлаган. Амир Хон унда актриса Анушка Шарма билан ишлаган.

    Фото: Дзен

    Амир Хон ҳинд фильмларининг Хитой бозорига киришига сабабчи бўлган илк режиссёрдир. Унинг бу хизматлари мамлакатда бир неча бор эътироф этилган. Ҳиндистонда муваффақиятсизликка учраган “Махфий супер юлдуз” фильми Хитойда мамнуният билан қабул қилинган.

    Унинг кейинги лойиҳаси “Ҳеч ким билмайди” фильми бўлди. 2022 йилда бутун дунё бўйлаб “Лаал Сингх Чаддҳа” комедияси чиқди, фильм Том Хенкс иштирокидаги Американинг “Форрест Гамп” номли фильмининг ҳиндча ремейки эди.

    Фото: Дзен

    2023 йил январь ойи ҳолатига кўра, Амир Хон Болливудда энг кўп касса даромадлари келтирган еттита фильмда рол ўйнади. Ҳозирда актёрнинг бутун дунёдан мухлислари бор.

    Шахсий ҳаёт

    Амир Хон икки марта турмуш қурган. Дастлаб у Рина Дутта исмли қўшниси билан ҳаётини боғлади. Қиз бошқа динга мансуб бўлганлиги ота-оналар тўйга рози бўлмаган, шунинг учун ёшлар қочиб кетиб, яширинча турмуш қуришган. Маълум вақт ўтиб улар ота-онасининг дуосини олиш учун уйга қайтган. Бу никоҳда рафиқаси Жунайд ва Айра исмли ўғил ва қиз дунёга келган. Уларнинг турмуши 16 йил давом этди, ажримдан кейин фарзандлар онаси билан қолишга қарор қилди.

    Фото: Дзен

    Амирнинг иккинчи рафиқаси режиссёр ёрдамчиси, кейинчалик режиссёр ва продюсер бўлиб ишлаган Киран Рао эди. Улар “Lagaan: Бир куни Ҳиндистонда” фильмини суратга олиш майдонида танишишган ва турмуш қурган. Киран суррогат онадан орқали Азад исмли ўғил кўрган. Аммо улар 2021 йилда ажрашган.

    Фото: Дзен

    Гарчи мухлислари ва яқинлари унинг туғилган кунини катта тантана билан нишонламоқчи бўлса ҳам, Амир Хон буни хуш кўрмайди ва ўз туғилган кунини оддий кундек ўтказади.

    Амир Хон бугунги кунда

    Фото: Дзен

    Хоннинг актёрлик фаолияти ҳозирда ҳам давом этмоқда. 2024 йилда у “Лаҳор 1947” жанговар драмасида рол ўйнади. Фильмда афсонавий Митҳун Чакраборти ҳам иштирок этди. Экшн фильм премераси 2025 йил январь ойида бўлиб ўтди.

    15 март, 14:50   Изоҳ (0)   56452
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Амир Хон#Болливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд юлдузларининг фильмларда суратга тушишни хоҳламайдиган қизлари (фото)

    22.11.2023, 09:24

    Сиз билган Куши Кумари Гупта — актриса ва модель Санайя Эроний ҳақидаги ҳақиқат ва ёлғонлар

    24.01.2024, 17:20

    Амитабҳ Баччан шеър ёзади, Салмон Хон расм чизади: ҳинд киноси юлдузларининг севимли машғулотлари

    29.02.2024, 14:40

    “У ҳар доим аълочи бўлган”. “Дунё гўзали” Айшвария Рай бу унвонни танловда ғолиб чиқишидан анча аввал олган

    13.04.2024, 09:51

    Шоҳрух Хон, Амир Хон ва Анил Капур: Болливуд юлдузларининг қизлари қандай кўринишга эга ва нималар билан банд? (фото)

    17.04.2024, 16:57

    “Дангал”, “Уч савдойи” ва Болливуд юлдузи Амир Хон иштирокидаги қайта-қайта кўришга арзийдиган бошқа фильмлар (трейлер)

    26.04.2024, 12:51

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон томонидан рад этилган машҳур ҳинд фильмлари

    01.07.2024, 14:58

    Реал ҳаётда малика бўлган Болливуд кино юлдузлари (фото)

    24.07.2024, 20:05

    Кино дарғалари: Болливуднинг 100 йиллик тарихидаги энг яхши 10 та актёр 

    25.07.2024, 09:40

    Ҳинд киноси юлдузи Амир Хон иштирокидаги энг яхши комедиялар

    02.08.2024, 10:35

    Жуҳи Чавла: бир пайтлар “Ҳиндистон гўзали” бўлган актриса нима учун экранларда кўринмай кетган? (фото) 

    19.08.2024, 14:50

    “Биз ‘Толибон’дан миннатдормиз”. Афғонистоннинг янги ҳукумати қандай ишларни амалга оширмоқда? 

    16.08.2024, 22:13

    Ўзбекистон Афғонистон билан савдо айланмасини 3 млрд долларга оширмоқчи

    17.08.2024, 21:50

    “Гажини” фильми юлдузи — Асин Тоттумкал нима учун машҳурлик чўққисида кинони тарк этган?

    21.08.2024, 14:31

    “Дўстларингни ўзингга яқин тут, душманларингни янада яқинроқ”: сиёсатшунос Ўзбекистон томонидан Афғонистонда қуриб берилаётган мадраса ҳақида фикр билдирди  

    23.08.2024, 12:40

    Амитабҳ Баччан, Шоҳруҳ Хон ва телебошловчилик учун катта гонорар оладиган Болливуд юлдузлари (фото)

    09.09.2024, 15:44

    “Толибон” Туркманистон билан ТAPI лойиҳасини бошлади. Бу қандай лойиҳа ва у Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё учун нечоғлик аҳамиятли?

    12.09.2024, 15:25

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    “Толибон” ТAPI газ қувури қурилишини бошлади (видео)

    04.12.2024, 15:21

    Заҳарлаб ўлдирилган Бибихоним: у келинини дордан сақлаб қолгани учун шу тариқа товон тўлаган эдими?

    07.12.2024, 11:35

    Икки шаҳзодага хотин бўлган Севинч бека. Амир Темурни Хоразмга бир неча бор юриш қилишга мажбур қилган малика ҳикояси

    24 январ, 12:00

    Хонлар сабаб карьерасидан айрилган “Қасос ўти” юлдузи Сону Валия ҳақида нималар маълум? 

    13 феврал, 11:35

    “Ўғирланмаган келин”, “ПиКей” ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган бошқа ҳинд фильмлари

    8 март, 11:45

    Ҳинд киноси юлдузларининг болалигидаги кўринишига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари (фото)

    10 март, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди 

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.