Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 12 декабрь куни 61 ёшни қарши олди. Санъаткор бу кунни Макка шаҳрида умра амалларини адо этган ҳолда нишонлади.
Ҳинд киноси юлдузи Приянка Чопра кузатувчиларига янги сурат билан кўриниш берди.
Блогер Марям Тиллаева севган йигити алдагани учун у билан орани очиқ қилгани ҳақида сўзлаб берди. “Тошкентда очаётган емакхонамга мебел оламан деб мендан 6 минг доллар пул олди. Аслида у мебелнинг нархи 2 минг доллар экан”, дейди Марям.
Актриса Дурдона Қурбонова эгизак жиянлари билан фотосессия уюштирди.
Феруза Жуманиёзова ўғли Абдуллоҳ билан тушган суратини саҳифасига жойлади.
Ҳилола Ҳамидова ҳамкасби Шоҳжаҳон Жўраев билан тадбирда учрашиб қолди.
Хонанда Лола кенжа қизи Аиша билан кунни қандай бошлаши ҳақида пост қолдирди.
Муниса Ризаева ўғлини қандай ухлатиши ҳақида мухлисларига сўзлаб берди.
Шаҳзода Муҳаммедова Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган мода ҳафталигида иштирок этди.
Хонанда Жасур Умиров синглиси Иродани турмушга узатмоқда.
Изоҳ (0)