• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Муниса Ризаевадан калтак еган, 2 марта қамалиб чиққан ва “радар”га 4 минг доллар жарима тўлаган Жасур Умиров 38 ёшда (фото)

    Жасур Умиров 1986 йилнинг 31 март санасида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида муваффақиятли тадбиркор ва уй бекаси оиласида таваллуд топган. Кўпчилик Жасур отасининг изидан бориб тадбиркорлик билан шуғулланишини тахмин қилган бўлса-да, у хонандалик йўлини танлади.
    Жасур мактабни тамомлаганидан сўнг Ўзбекистон давлат консерваториясининг Эстрада хонандаси факультетида таҳсил олган.

    Фото: Instagram

    У илк ижодини 2009 йилдан бошлайди. Жасур ижросидаги “Биллурам”, “Ойша”, “Дерди-я”, “Жон-жон”, “Дарёлар”,  ва “Юрибман-да” қўшиқлари уни мухлисларига танита бошлади. Унинг илк яккахон концерти 2010 йилнинг 21 декабрида “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўтказилди. Хонанда ўз фаолиятини лирик қўшиқлар ёзишдан бошлаган, “Жумагул” қўшиғи унга ҳақиқий машҳурлик келтирди.


    Бу қўшиқ болаларга ҳам, катталарга ҳам бирдек ёқди. Санъаткор ушбу қўшиқни чиқаргач, яна бир қўшиғи “Одамларнинг тўйи”ни ҳам тақдим этди. Бу сафар ушбу қўшиқ янада муваффақиятли бўлди ва барча мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди.


    Илк марта қамоққа тушиши

    2018 йилда Жасур Умиров 15 суткага қамалгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Жасурнинг маст ҳолда Captiva’сида танишининг хонадонига бориб, унинг дарвозасига бир неча марта машинанинг олд қисми билан ургани сабаб бўлган.

    Фото: Instagram

    Жасур Умировга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик) билан маъмурий иш очилган.

    Судда хонанда айбига тўлиқ иқрор бўлган — ростдан ҳам ёнида олиб юрадиган пичоғи билан танишини қўрқитиб, ҳақоратлаганини тан олган. Сабаб сифатида ўзи ёқтирган Ш. исмли қизни унга турмушга беришмаётганини кўрсатган. Лекин қилган ишидан афсусдалигини билдириб, суддан енгиллик сўраган. Суд Жасур Умировни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича айбдор деб топиб, 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

    Вояга етмаган қизнинг номусига текканликда айбланган хонанда

    Фото: Instagram

    2021 йилда Жасур Умиров яна бир бор қамоқ жазосини олди. Бу сафар у вояга етмаган қизнинг номусига текканликда айбланди.

    2021 йил 2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида Жасур Умиров ва унинг икки шеригига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Ҳукмга кўра, Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг икки шериги эса 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
    Орадан бир неча ой ўтганидан сўнг хонанда Шаҳзода Мўминовага уйлангани айтилди. Шундан сўнг қизнинг оиласи Жасур Умировга нисбатан даъвосини қайтариб олган ҳамда хонанда 2021 йилнинг июнь ойида озодликка чиқарилган эди.

    Тезликни оширгани учун қарийб 4000 доллар жарима тўлаган

    Хонанда интервьюларидан бирида светофор нима эканлигини билмагани ва йўл қоидаларига бўйсунмагани учун 3800 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилгани ҳақида айтиб ўтган.

    “У пайтлари бир кунда 12 тагача тўйга борардик. Бундай пайтда шошмасликнинг иложи йўқ эди. Ҳайдовчи машинани “учирарди”. “Мен-ку, тўйдан 500 АҚШ доллари оламан, сен 50 минг сўм учун ўлиб кетмоқчимисан?” деб ҳазиллашардим. У пайтлари светофор нима эканлигини билмасдик, тезлигимиз ҳам катта бўларди. Бир марта 3800 АҚШ доллари миқдорида жарима келган. Ҳозир тўйлар у қадар кўп эмас. Битта мен эмас, бошқалар ҳам қоидаларга амал қиладиган бўлиб қолишган”, — деган эди хонанда.

    Муниса Ризаева унга нима сабабдан тарсаки туширган эди?

    Жасур Умиров “Алдама мени” кўрсатувига берган интервьюсида синглиси Каримага гап отгани учун Муниса Ризаевадан калтак егани ҳақида айтиб ўтган.

    Шахсий ҳаёти

    Фото: Instagram

    2022 йилнинг 3 декабрь куни пойтахтдаги ресторанлардан бирида хонанда Жасур Умировнинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Хонанда Гўзал исмли қиз билан оила қурди. Тантанага ўзбек санъатининг кўплаб таниқли вакиллари ташриф буюрди.



    Ҳозирда Жасур ва Гўзал илк марта ота-она бўлиш арафасида.

    01.04.2024, 13:53   Изоҳ (0)   79250
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отасиз улғайган, Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган ва унвон олиш борасида бошқалардан ўзиб кетган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото)

    22.03.2024, 12:28

    “Бир ой ишлаб 17 доллар топардик” — хонанда бўлишига кўзи етмаган, ишга жойлашолмай қийналган ва АҚШда “эшакдек” ишлаган актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов 60 ёшда (фото...

    26.03.2024, 09:51

    “Букри бўлиб қолишим мумкин эди” — муштумзўр, кўрсатув сабаб тақиққа учраган ва IELTS’дан 7,5 олиб вайнерлик қилаётган Хонзода Дўстова 29 ёшда (фото)

    28.03.2024, 10:19

    Instagram: Отасини хотирлаган Лола, Тошкентга келган Мерьем Узерли, Шоҳруххон бетоб, Жаҳонгир Латипов онасининг орзусини ушалтирди

    01.04.2024, 09:51

    Женнифер Лопес, Марго Робби ва бошқа Голливуд юлдузларининг ҳашаматли уйлари (фото)

    30.03.2024, 15:51

    Майкл Жексоннинг фарзандлари ҳозир қандай кўринишга эга? (фото)

    30.03.2024, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуд юлдузи Жорж Клунининг Франциядаги уйида ёнғин чиқди

    Кино | 15 июл, 11:30

    2025 йилда 100 мингдан ортиқ Россия фуқаролари Украина билан урушда ҳалок бўлган — НАТО

    Дунё | 15 июл, 11:25

    “Ўрикзор” савдо комплекси бузилмайди

    Ўзбекистон | 15 июл, 11:22

    Роналдунинг ўғли отаси ва Ямални солиштирди

    Спорт | 15 июл, 11:10

    Исроил вазирлари ва ҳарбийлари фаластинликлар учун қуриладиган лагер борасида баҳслашиб қолди  

    Дунё | 15 июл, 10:59

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Диёра Келдиёрова, сув тубига шўнғиган Юлдуз Усмонова, Мурод Йўлдошев билан муносабатига ойдинлик киритган Манзура

    Маданият | 15 июл, 10:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.