• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Оскар” сари йўл: Киран Калкин қандай қилиб акасини ортда қолдириб, Голливуднинг янги юлдузига айланди?

    2025 йилда машҳур оила вакили ўзининг биринчи “Оскар” ҳайкалчасига сазовор бўлди. Унинг рақобатчилари орасида Юра Борисов ҳам бор эди. Акасининг соясидан чиқиб, ўз йўлини топган бу актёрнинг ижодий фаолияти қандай ривожланган?

    Ҳозирда Киран Калкинлар оиласининг энг машҳур вакили — 30 йил давомида бу унвон Маколейга тегишли эди. Бироқ Киран ҳам бу вақт ичида салмоқли фильмография ва нуфузли мукофотларга эга бўлди. Бундан ташқари, “Ҳақиқий оғриқ” фильми Калкиннинг ягона аҳамиятли асари эмас.

    Акасининг соясида

    Бўлажак актёр 1982 йил 30 сентябрда Нью Йоркда телефончи аёл ва Бродвей актёри оиласида дунёга келди. Оила бошлиғи Кристофер Калкиннинг молиявий қийинчиликлари ва рўёбга чиқмаган орзулари уни фарзандларига умид боғлашга мажбур этди. У ёшлигиданоқ болаларини кастингларга олиб борар, бироқ фақат Маколейдагина истеъдод борлигига ишонарди.

    Киран илк бор икки ёшида Манҳеттен театри саҳнасига чиқади. 1995 йилда ота-онаси ажрашгач, ака-укаларнинг онаси Патрисия собиқ эрини тўнғич ўғли карьерасининг барбод бўлишида айблайди. Оилавий муносабатлар мураккаблигига қарамай, Киран онаси билан яқин алоқада қолади.

    Оламшумул машҳурлик юкини кўтара олмаган акасининг тақдири Киран Калкинга катта таъсир кўрсатади. Ҳатто карьераси юқорига чиққанда ҳам, у шовқин-сурондан қочиб, театр пардаси ортида яширинишни маъқул кўради. Киран 40 ёшигача ҳаётини кино билан боғлашни исташига ишончи комил эмасди. Бироқ у саноат тенденциялари ортидан қувламасдан, секин-аста ўз муваффақият йўлини яратди.


    “Уйда ёлғиз” (1990)

    Бош ролга Маколей Калкин тасдиқланади. Муваффақиятдан илҳомланган Кристофер Калкин бошқа фарзандларидан ҳам фойдаланишга уринган бўлса-да, режиссёр фақат 6 ёшли Киранни танлайди. “Уйда ёлғиз” фильмида ёш актёр Кевиннинг амакиваччаси ва оиланинг энг кичик аъзоси Фуллер Маккалистер ролини ижро этади. 

    Албатта, барча шуҳрат акасига насиб этади, аммо Киран учун бу рол катта кинога қўйилган илк қадам бўлиб, шу пайтгача у рекламаларда суратга тушиб юрарди. Киран Фуллер ролига “Уйда ёлғиз 2” фильмида қайтади, бу фильм ҳам катта муваффақият қозонади.

    “Келиннинг отаси” (1991)

    Маколейдан фарқли ўлароқ, Киран оиласи томонидан ҳеч қандай босимни ҳис қилмаган. Отаси ўғлида истеъдодни кўрмаган, унинг фильмлардаги иштироки учун миллионлаб гонорар талаб қилмаган. Айнан шу нарса Киран Калкинга акасининг тақдиридан қутулишга имкон беради, чунки акасининг Голливуддаги карьераси тез орада тўхтайди. Киран иккинчи даражали, баъзида эса ҳатто учинчи даражали роллар билан қаноатланади.

    Унинг болалар фильмографиясидаги энг эътиборга лойиқ лойиҳалардан бири “Келиннинг отаси” бўлди. Бу Кираннинг кинодаги иккинчи роли эди. Стив Мартин ва Даян Китон иштирок этган комедия катта муваффақият қозониб, БМИ кино мукофотига сазовор бўлади. Томошабинлар Калкин келиннинг укаси ролини аъло даражада ижро этганини таъкидлайди. Бу иши учун у “Ёш ижодкор” мукофотига номзод этиб кўрсатилади.

    “Виночилар қоидалари” (1999)

    Иккинчи жаҳон уруши авж олган пайтда АҚШ шимоли-шарқидаги болалар уйида фожиа юз беради. Гомер Уэллснинг тарбияланувчиларидан бири (Тоби Магуайр) шифокор ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Кенди (Шарлиз Терон) ва унинг фронтга кетаётган севгилиси билан учрашгандан сўнг, у дунёни кўриш вақти келди деб қарор қилади. Киран Калкин Гомерга қаттиқ боғланган энг ёш етимлардан бири — Бастер ролини ўйнайди.

    Бастер образи экранда кўп кўринмаса-да, “Оскар” мукофотига сазовор бўлган “Виночилар қоидалари” фильми чиққандан сўнг, Киран мустақил санъаткор сифатида тилга олинади. Кейинчалик уни фақат Маколей билан боғламай қўйишади.

    “Чўкаётган Игби” (2002)

    Ўсмирлик даври ҳақидаги трагикомедияда бош ролни ижро этиш Киран Калкин учун катта ютуқ бўлди. Ёш Игби Нью Йоркнинг юқори табақаси ва оиласига қарши бош кўтаради. Йигит исёнкор кайфиятда, бироқ киноя ортида ёлғизлик ва тушунилишга бўлган иштиёқ яширинган. “Чўкаётган Игби” фильми Киранга драматик актёр сифатидаги истеъдодини намоён этиш имконини берди. Бу иш унга кўплаб мукофотлар келтирди, шунингдек, у илк бор “Олтин глобус”га номзод этиб кўрсатилди.

    Калкиннинг хотирлашича, айнан ўша пайтда ўзини биринчи марта ҳақиқий актёр сифатида ҳис қилган: у персонаж характерини қандай ривожлантириш ва суратга олиш майдонида ишлаш нимани англатишини тушуна бошлаган. Бу беш ҳафта унинг учун актёрлик курслари ўрнини босади. Худди шу йили Киран яна бир лойиҳада — “Хавфли ўйинлар”да қатнашади. Аммо муваффақият чўққисида Калкин танаффус олишга қарор қилиб, ўзини театрга бағишлайди.

    “Қоғоз одам” (2009)

    Ёзувчи Ричард Данн (Жефф Даниэлс) бесцеллер яратишни орзу қилади, аммо унинг китоблари кўп уринишларга қарамай, харидоргир эмасди. Кутилмаганда у Эбби (Эмма Стоун) билан танишиб қолади. Эбби унинг дўстига айланади ва ижодий инқирозни енгишга ёрдам беради. Киран Калкин Эббининг хаёлий дўсти ролини ижро этади, у Эббига яширинча ошиқ эди.

    “Қоғоз одам” фильми актёр учун кинога шов-шувли қайтиш бўлмайди, бироқ унга Эмма Стоун билан танишиш имконини беради. Севишганлар икки йил бирга бўлишади, сўнг ажралишади. Шундай бўлса-да, актёрлар дўстона муносабатларини сақлаб қолишади ва “Муви 43” комедиясида бирга суратга тушишади. Ўша пайтга келиб Калкин аллақачон Жазз Чартонга уйланганди.

    “Ҳақиқий оғриқ” (2024)

    Муваффақиятли актёрликдан истиқболли режиссёрликка ўтган Жесси Айзенбергнинг фильми амакиваччалар — Девид ва Бенжи ҳақида ҳикоя қилади. Улар бувиларининг уруш пайтидаги бошидан кечирганларини билиш мақсадида Польша бўйлаб саёҳатга чиқишади. Кутилмаганда омадсиз Бенжи роли Калкинга кўплаб совринлар ва танқидчилар эътирофини келтиради. “Оскар”дан ташқари, актёр “Олтин глобус”, BAFTA, Актёрлар гилдияси мукофоти ҳамда Critics Choise Awards мукофотларини қўлга киритади.

    Дастлаб Айзенбергнинг ўзи бебош ака ролини ўйнашни режалаштирган, бироқ лойиҳа продюсери Эмма Стоун уни режиссёрликка эътибор қаратишга ишонтиради. Киран Калкин номзодини “Ворислар” сериалининг катта мухлиси бўлган Айзенбергнинг синглиси таклиф этади. Жессининг ўзи Кирани фақат “Уйда ёлғиз” фильмидаги роли орқалигина биларди.

    Эътиборли жиҳати шундаки, Калкин суратга олишлардан бир йил олдин шартнома имзолаган бўлса-да, сўнгги дақиқаларда хотини билан узоқ вақт кўришолмаслиги сабабли иккилана бошлайди. Шунда Стоун айёрона усул қўллаб, агар Киран рад этса, “Ҳақиқий оғриқ” лойиҳаси барбод бўлишини айтади. Бу суҳбатдан сўнг актёр ҳеч иккиланмай Польшага чипта олади.

    Айтганча, Киран “Оскар” маросимида нутқ сўзлар экан, агар ғолиб бўлса, рафиқаси унга тўртинчи фарзанд совға қилишга ваъда берганини мамнуният билан айтиб ўтди.

    6 март, 17:25   Изоҳ (0)   5415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42

    Машҳур фильм ёки сериалдаги ролига ғайриоддий сабабларга кўра рози бўлган Голливуд актёрлари

    30 январ, 18:45

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Жеки Чан, Ван Дамм ва бошқа жангари фильмлар юлдузларининг қизлари қандай кўринишда? (фото)

    13 феврал, 13:15

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    “Том ва Жерри” 85 ёшда: болалигимизни ёдга солувчи мультфильм қандай яратилган?

    17 феврал, 09:36

    Болаларнинг сўнгги тилагини амалга оширган, уйсизларга ёрдам берган ва бошқа инсонийлик фазилатлари билан танилган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 15:02

    Атиги биргина роли билан карьерасини сақлаб қолган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 12:37

    Тўй яқин: хонанда Селена Гомес ва продюсер Бенни Бланко 35 млн долларга ҳашаматли уй харид қилди

    20 феврал, 16:40

    Муҳаббатнинг кўзи кўр: Голливуд юлдузларининг изтиробли севги ҳикоялари

    20 феврал, 09:43

    Ҳинд киносининг бир нечта тилда эркин сўзлаша оладиган юлдузлари  

    21 феврал, 15:49

    Машҳур шпагат, Голливудга йўл очган “Қонли Спорт” фильми, уйқу дорига қарамлик — Ван Дамнинг ҳаёт йўли

    25 феврал, 11:48

    Женнифер Лопес Аффлек билан ажрашганидан кейин 21 млн долларга ҳашаматли уй сотиб олди

    25 феврал, 09:40

    Кир машинаси, грамафон, қаҳва машинаси: Голливуд юлдузлари илк гонорарига нима харид қилган?

    26 феврал, 14:35

    Оламшумул машҳурликдан сўнг ғойиб бўлиб, улғайгандан кейингина экранларга қайтган актёр болалар

    28 феврал, 14:56

    Голливуд актёрлари ва уларнинг дублёрлари (фото) 

    28 феврал, 19:10

    “Ўргимчак одам” трилогиясининг актёрлари 23 йилдан сўнг қанчалик ўзгарган?

    1 март, 12:55

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Машҳур ролларидан воз кечишга мажбур бўлган Голливуд актёрлари

    3 март, 14:45

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Ўз исми билан эмас, тахаллуси билан машҳурликка эришган жаҳон юлдузлари

    5 март, 20:30

    Instagram: Эгизак неварали бўладиган Валижон Шамшиев, янги автомобиль харид қилган Феруза Норматова, имиджини ўзгартирган Алфия кампир

    6 март, 09:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.