• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ёрқинхўжа Умаров жамоасидан ҳайдалган, ҳит қўшиқни арзимас пулга сотган ва отасининг Россияда ишлаган пулига институтда ўқиган Миржалол Неъматов ҳақида (фото, видео)

    Ўзбек шоу-бизнесида хонанда Миржалол Неъматов номининг пайдо бўлганига кўп бўлгани йўқ. У бугунги кунда ижтимоий тармоқларда энг кўп изланадиган ва ҳар битта клипи миллионлаб томошабинлар эътиборига тушган саноқли хонандалардан бири. Хўш, Миржалол Неъматов ўзи ким? Келинг, қуйида бу саволга жавоб излашга уринамиз.

    “Ўғлинг санъаткор бўлолмайди, пулсиз ҳеч нимага эришмайди”

    Миржалол Неъматов туғилган йилини яширадиган хонандалар тоифасига киради. У шу кунгача бирорта интервьюсида ёши билан боғлиқ саволларга жавоб бермаган.

    Фото: Instagram

    — Навоийдаги оддий, камтарона ҳаёт кечирадиган оилада туғилганман. Синглим ва укам бор. Отам устачилик билан, онам эса Навоийдаги марказий касалхонада оддий ҳамшира бўлиб ишлаган. Оиламизда санъаткорлар йўқ. Аммо онам болалигида ҳофиза бўлишни орзу қилган экан. Унинг ширали овози бор, қариндошларимиз тўй-ҳашамларда “Сиз ҳам бир куйлаб беринг”, деб микрофон тутишарди. Оила қуриб, орзулари саробга айлангач, онам менинг хонанда бўлишимни истади. “Ўғлинг санъаткор бўлолмайди, пулсиз ҳеч нимага эришмайди”, дейишганида ҳам менга ишонч берган онам бўлади, дейди Миржалол Неъматов.

    “Отам мени ўқитиш учун Россияда ишлаган”

    Миржалол Неъматов Тошкентга келиши ва молиявий қийинчиликларга учраган кунларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Мусиқали драма актёрлиги факультетига ўқишга қабул қилинганман. Аммо тестларда паст балл тўплаганим учун шартнома асосида ўқишимга тўғри келди. Оддий, ойликка кун кўрадиган оила эдик. “Шартнома асосида ўқимайман”, деганимда ота-онам амаллаймиз, дейишди. Ўқишга кирган йилим отам шартнома пулини ишлаб топиш учун Россияга ишлагани кетди. У ерда нима иш қилгани ва қандай қийин кунларни бошдан кечирганини эслагим ҳам келмайди. Ҳамма вилоятлик талабалар сингари ижара уйда яшаганман, баъзан чўнтагимда 10 минг сўм пулим ҳам бўлмаган. Ҳозир кўпчилик “Икки-уч йилда машҳурликка эришдингиз”, дейди. Аслида ижодни бошлаганимга 10 йилдан кўпроқ бўлди, фақат ўзимни мустақил ижодкор сифатида олиб чиқолмаганман, дейди Миржалол Неъматов.

    “Театрга ишга олишмаган”

    Миржалол Неъматов театрга ишга олинмагани ва ота-онасини алдаб, официантлик қилган кунларини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — Шартнома асосида ўқишни тамомлаб, ишга олишар деган умидда Муқимий номидаги мусиқали драма театрига иш сўраб борганман. Аммо турли баҳоналар билан ишга олишмаган. Аслида-ку, у ернинг ойлиги у қадар кўп эмасди, аммо тўрт йил ўқиб, ўз мутахассислигим бўйича ишлолмайманми, деб ачинганман. Дипломим бўйича иш тополмай, официантлик қилишимга тўғри келган. Пулдан қийналиб юрганимни сезган ота-онам “Навоийга қайт, Тошкентда тентираб юрма”, дейишган. Ўшанда официант бўлиб ишлаётганимни айтишга уялиб, “Маданият уйига ишга кирдим, менда ҳаммаси яхши”, деб алдардим, дейди Миржалол Неъматов.

    “Пулсизлик сабаб севгим рад этилган”

    Айрилиқ ҳақида кўп куйловчи хонанда Миржалол Неъматов пулсизлиги сабаб севгиси рад этилгани ва ҳозир у қиз ҳақида эслашни ҳам истамаслиги ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Менимча, севги бир томонлама бўлган, агар бундай бўлмаганида, ҳеч қандай сабаб бизни айирмаган бўларди. Шароитим йўқлигини ва қачондир ҳаммаси яхши бўлишини тушунтирганман, аммо рад жавобини берган. Пулсизлигим сабаб севгим ҳам рад этилган. Ҳозир у ҳақида билишни ҳам истамайман. Муҳаббатига содиқ инсонман. Пешанамда бошқа инсон ёзилган экан, у билан оила қурдим, дейди Миржалол Неъматов.

    “Мени ҳақорат қилган”

    Хонанда Ёрқинхўжа Умаровнинг жамоасида ишлагани ва ундан аччиқ гап эшитган кунини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — Бир йилга яқин Ёрқинхўжа Умаровнинг тўй хизматларида иккинчи ҳофиз сифатида ишлаганман. Яъни у чарчаса ва навбатчи тўйимизда “бирров”ларга бориб келиши керак бўлса, мен қўшиқ айтиб турардим. Ёрқинхўжа билан аслида тенгдошмиз, аммо у машҳурликка эришиб бўлганди. У “бирров”га кетса, тўй эгалари “Бунақасига келишмагандик, нега бу бола қўшиқ айтяпти”, деб норози бўлишган пайтлари ҳам бўлган. Ёрқинхўжа жонли куйлагани учун чанқаб қоларди, бу пайтда совуқ сув ичиш мумкин эмас. Унга илиқ қайнатилган сув берардик. Бир тўйда эътиборсизлик қилиб, унга меъёридан иссиқроқ сувни бериб юборганман. Оғзи куйиб, мени ҳақорат қилган. Аммо жамоадан кетишимга бу воқеа сабаб бўлмаган. Жамоа аъзолари билан келишолмай қолганман ва ҳайдалганман, дейди Миржалол Неъматов.

    “Эссиз, ўзим ижро этсам бўлар экан”

    Миржалол Неъматов хонанда сифатида танилгунига қадар кўп санъаткорларга қўшиқ ёзиб бергани ва Шоҳруххонга сотган қўшиғини ўзи ижро этмаганига афсусланиши ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Шу кунгача жуда кўп хонандаларга қўшиқ ёзиб берганман. Муниса Ризаева, Райҳон, Зиёда, Шоҳруххон, Юлдуз Турдиева, Дилдора Ниёзова билан доимий ҳамкорлик қилардим. Шоҳруххонга “Юрак” номли қўшиқни ёзиб берганман ва кутилмаганда у машҳурликка эришиб кетган. Ўшанда “Эссиз, ўзим ижро этсам бўлар экан”, деган фикр хаёлимдан ўтган. Аммо насиба деган нарса бор, унинг устига ўша пайтда мустақил қўшиқ ижро этадиган аҳволда эмасдим. Шоҳруххоннинг ёрдамчиси менга 500 АҚШ доллари берган ва ўша пулдан 100 долларини уйга жўнатганман. Бу 23 ёшга кириб оиламга берган илк ёрдамим эди, дейди хонанда.

    “Ҳамдам Собиров акангизми?”

    Миржалол Неъматов устози Ҳамдам Собиров билан танишуви ва у билан яратилган дуэт тарихи ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Ҳамдам Собиров билан бир вилоятдан бўлсак ҳам, аввал бир-биримизни танимасдик. Мусиқа басталашим ҳақида эшитиб, мени чақиртирган. Ижодий суҳбат қилганмиз, кейин “Ҳолимга қара” ва “Дарак бер” номли қўшиқларни тайёрлаб берганман. Дуэт айтиш таклифи эса мендан чиққан ва у мухлисларга манзур бўлган. Кўпчилик бизни ака-укага ўхшатади, ҳақиқатан, ижодимиз ҳам, кийиниш услубимиз ҳам бир-бирига ўхшаш. Иккимиз ҳам эркинликни яхши кўрамиз, дейди хонанда.

    “Энди қўшиқларимни бошқа хонандаларга бермайман”

    Миржалол Неъматов энди бошқа хонандаларга қўшиқ ёзишни истамаслиги ҳақида маълум қилди.

    Фото: Instagram

    — Илгари мустақил хонанда бўлиб, қўшиқ ва клип яратишга имкониятим бўлмаган. Ҳозир ҳаммаси жойида. Шу боис ўзим яратган қўшиқларни бошқа хонандаларга бермаяпман, дейди хонанда.

    13.11.2024, 13:52   Изоҳ (0)   14570
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Миржалол Неъматов#Ҳамдам Собиров#хонанда#қўшиқ#концерт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Миржалол Неъматов уйланди, Азода турмушга чиқмоқда, Зоҳиршоҳ Жўраев отасини хотирлади

    12.10.2023, 22:22

    Юлдуз Усмоновадан Рафет эл Романгача. Янги мавсумда кимлар концерт беради? (фото)

    22.08.2024, 13:43

    “Кейинги интервьюни келин кўйлакда бераман”. Хонанда Дилноз бўлажак турмуш ўртоғи ва илк концерти ҳақида (видео) 

    17.09.2024, 10:50

    “Ҳамдам Собировга тақлид қилмайман”. Ҳит қўшиқлар ижрочиси Миржалол Неъматовнинг илк концерти қандай ўтди? (видео) 

    18.09.2024, 13:37

    “Тўйим концертимдан кейин бўлиши керак эди”. Хонанда Дилноз энг катта орзуси ушалгани ҳақида (видео) 

    20.09.2024, 21:20

    Instagram: Миржалол Неъматов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Дилноза Ҳабибуллаеванинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Норматова Шаҳзод Султоновга турмушга чиқяпт...

    20.10.2024, 20:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёзги таътилдан кейин бола тез-тез касал бўлса: фарзандлар иммунитетини ошириш сирлари

    Фарзанд | 15 август, 18:20

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.