• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Мукофотлар бўйича рекорд ўрнатган, Болливуднинг энг бой актрисаларидан бири ва Раж Капурнинг невара келини Алия Бҳатт 32 ёшда

    Истеъдодли актриса ва хонанда Алия Бҳатт карьераси шиддат билан ривожланиб бораётган актрисалардан биридир. У аллақачон миллионлаб мухлислар томонидан эътироф этилган ва Болливуднинг бошқа юлдузларининг олқишларига сазовор бўлган.

    Фото: Тҳе Индиан Эхпресс

    Актрисанинг болалиги ва кинога илк қадам

    Бўлажак Болливуд актрисаси 1993 йил 15 март Мумбайда Маҳеш Бҳатт ва Сони Разданнинг оиласида дунёга келган. Алия ўсмирлик йилларини Араб денгизи соҳилидаги шаҳарда ўтказди. Болалигида тўладан келгани учун уни яқинлари Алу (картошка) деб чақиришган. Қизнинг келажаги ҳаётининг илк кунлариданоқ олдиндан белгилаб қўйилган эди, чунки у кино олами билан яқиндан фаолият юритадиган оилада туғилиш бахтига муяссар бўлганди.

    Фото: Тҳе Индиан Эхпресс

    Бҳатт ота-онасининг ҳар иккиси ҳам кино саноатининг машҳур вакилларидан бўлган. Алия ва унинг синглиси Шаҳин ижодий муҳитда улғайган. Уларнинг отаси Маҳеш Бҳатт режиссёр, продюсер ва сценарий муаллифидир. Унинг меҳнати ортида элликдан ортиқ фильмлар мавжуд. Маҳеш Бҳатт ҳатто Ҳиндистондаги энг нуфузли Миллий кино мукофотига ҳам сазовор бўлган.

    Алиянинг онаси Сони Раздан актриса бўлган. Унинг Шаҳин исмли синглисидан ташқари ўгай акаси Раҳул ва синглиси Пужа ҳам бор.  Улар Маҳеш Бҳаттнинг Лорен Брайт билан биринчи никоҳида туғилган. Режиссёр актриса Сони Разданни севиб қолганидан сўнг Ислом динини қабул қилган ва шу тариқа биринчи никоҳидан ажралмай, яна бир марта уйланган.

    Фото: India Today

    Жажжи Алия 6 ёшлигида “Жиноий роман” фильмида дебют қилди, унда бош қаҳрамонлар сифатида таниқли актёрлардан Акшай Кумар ва Прити Зинта иштирок этди. Алия Прити Зинтанинг синглиси сифатида кўриниш берган.

    Алия Бомбей шаҳридаги Жамнабаи Нарси мактабини тамомлагандан сўнг, қайси касбни танлаш ҳақида узоқ ўйлаб ўтирмади: унинг тақдири кино билан боғлиқ эди.

    Алия Бҳатт иштирокидаги фильмлар

    Фото: India Today

    2012 йилда “Йил талабаси” фильмининг премераси бўлиб ўтди. Фильм учун актриса 16 килограмм вазн ташлашига тўғри келди. Аввалига у бош рол учун ўзини жуда ҳам ёш деб ҳисоблагани сабабли кастингдан ўтишига шубҳа билан қараган. Боз устига, Алия суратга олиш жараёнлари сабаб 12-синфни тугата олмаган.

    Унинг ижроси турли муҳокамаларга сабаб бўлган. Баъзи танқидчилар уни Карина Капурнинг дебюти билан солиштирган. Аммо айнан шу лойиҳа орқали режиссёр Каран Жоҳар ва бош ролларни ижро этган актёрлар Ҳиндистонда танила бошлади. Дўстлик ва севги ҳақидаги комедияли мелодрама хитга айланиб, кино кассаларида 12 миллион доллар ишлаб топди, бу кўрсаткич ўша вақтдаги ҳинд киноси катта ютуқ эди.

    Фото: Аиртел

    Орадан икки йил ўтгач, Алия Бҳаттнинг фильмографиясига Имтиаз Алининг “Шоссе” фильми қўшилди. Лойиҳа 64-Берлин кинофестивалида тақдим этилди. Қизиғи шундаки, сценарий суратга олиш бошланишидан олдин тугалланмаган эди. Режиссёр ҳикояга импровизация муҳитини берган ва фильм якуни съёмка жараёнида ўйлаб топилган. Алиянинг ушбу фильмдаги ижроси иккита мукофот: “Stardust” ва “Фильмфаре”га сазовор бўлди.

    Четан Бҳагатнинг романи асосида ишланган “Икки штат” мелодрамасидаги роли учун актриса тамил тилини ўрганиши керак бўлган. Алия Бҳатт таниқли ҳамкасби Аржун Капур билан бирга ишлаган. Танқидчилар актрисанинг навбатдаги ижросини ҳам юқори баҳоладилар.

    Фото: Аиртел

    “Ҳампти Шарманинг келини” номли романтик комедияси муваффақияти бўйича ўзидан аввалги иккита лойиҳадан ўзиб кетди. Унда Алия тўйига бир ҳафта қолганда нотаниш йигитни севиб қолган панжоблик Кавя исмли қиз ролини ижро этган. Мазкур рол унга “Энг яхши аёл роли” номинациясида Stardust мукофотини олиб келган. Шунингдек, фильм катта касса тушумларига ҳам эга бўлган.

    Фото: IMDb

    2014 йил охирида Бҳатт Шаҳид Капур билан бирга “Тунлари уйқусиз” мелодрамасида суратга тушди. Фильм прокатда муваффақиятсизликка учради. Танқидчиларнинг фикрига кўра, кинодаги қаҳрамонлар ўртасидаги туйғулар ишонарли кўринмаган.

    Аммо “Учаётган Панжоб” триллери ҳинд киноси тарихида хитга айланди. Шунга қарамай, Алия Бҳаттнинг муваффақият унга қимматга тушди: актриса фильм бюджети тақчиллиги туфайли жуда кичик гонорар олишга рози бўлган эди. Лойиҳа унга ажойиб ижроси учун “Фильмфаре” ва “Зее Cине Wиннерс” маросимидаги энг мукофотини тақдим этди.

    Фото: Business Recorder

    2018 йилда Бҳатт 2008 йилда суратга олинган “Жосус аёл” триллерининг ремейкида суратга тушиш орқали мухлислари қувонтирди. Фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, маълумот берувчи агент бўлиш учун покистонлик амалдорга турмушга чиққан жосус аёл ҳикоясига асосланган. Блокбастер актрисага яна бир карра “Фильмфаре” мукофотини олиб келди ва машҳурликнинг янги чўққиларига олиб чиқди. Лойиҳанинг касса тушумлари эса актриса илгари иштирок этган барча фильмларни ортда қолдирди.

    Фото: Business Recorder

    Шунингдек, Алия ўзининг кўпқиррали санъаткор эканини исботлаш мақсадида фильмларда саундтрекларни ҳам ижро эта бошлади. Алиянинг “Сооҳа Сааҳа” қўшиғи бунга яққол далилдир. Ҳозирда Алия Бҳатт энг катта маош оладиган Болливуд юлдузларидан. Унинг гонорари 720 минг доллардан 960 минг долларгача етади.

    2019 йилда актрис Абхишек Варманнинг “Пайғамбар” романтик мелодрамасида иштирок этди, ушбу фильм Болливуд юлдузларидан Мадҳури Дикшит, Сонакши Синха ва Варун Дхаванни суратга олиш майдончасида бирлаштирди.

    Фото: IMDb

    2022 йил қишда бўлиб ўтган 72-Берлин кинофестивалида актриса бош ижросидаги “Гангубай Катавади” биографик фильми намойиш этилди. Унда кино соҳасида ишлашни орзу қилган бош қаҳрамон бутунлай бошқа дунёга тушиб қолади ва ўз танасини сотишга мажбур бўлади. Шу орқали у кинода маълум бир мақомга эришади, аммо охир-оқибат йўлдан адашган аёл бу ишларини ташлайди ва унга ўхшаб алданганларга ва етимларга ёрдам беришга қарор қилади.

    Шахсий ҳаёт

    Фото: Business Recorder

    Актриса ўзининг қисқа бўйи ва доим ёш кўриниши билан ажралиб туради. 160 см баландликка эга Алия Бҳаттнинг вазни 54 килограммдан ошмайди. Бунинг учун у ёга ва кардио машқларини бажаришга одатланган.

    Алия машинани ҳайдашни яхши кўради ва унинг энг севимли дам олиш шакли — узоқ вақт ухлаш. Актриса 12 соат давомида тўхтовсиз ухлаши мумкин.

    Фото: Hindustan Times

    2017 йилда Алия Бҳатт Болливуднинг ёрқин юлдузи Ранбир Капур билан ишқий муносабатлари ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Жуфтлик 2018 йилда унаштирилган эди, аммо орадан бир йил ўтгач, Бҳатт ва Капурнинг ришталарига путур етди. Ранбир ва унинг онаси Алиянинг кино карьерасидан воз кечиб, уй Бекаси бўлишини истайди, аммо актриса бундай қила олмайди.

    Фото: Hindustan Times

    2021 йилда уларнинг тўйи ҳақидаги янги хабарлар актрисанинг мухлисларини қувонтирди. Узоқ кутилган тўй 2022 йилнинг баҳорида бўлиб ўтди. Тез орада юлдуз ҳомиладорлигини эълон қилди ва ноябрь ойида Рахи исмли қиз фарзандли бўлди.

    Бугунги кунда Алия Бҳатт

    Фото: Тҳе Statesman

    Актрисанинг кундалик тартиби ва иш жадвали бир йил аввал белгилаб қўйилган. Ҳозирда Бҳаттга режиссёрлар томонидан мунтазам равишда янги лойиҳалар таклифи келиб тушмоқда. Унинг карьераси эса жадал ривожланиб бормоқда.

    2023 йилда Алия ўзининг кино саноатига кириб келиши муносабати билан 10 йиллик юбилейини нишонлади. Унинг карьера ва оиласига бағишланган интервьюси Фемина нашрида чоп этилди. Фильмлардаги қизиқарли роллардан ташқари, Бҳатт бошқа соҳаларда ҳам ютуқларга эришган: у Gucci брендининг амбассадори ҳисобланади.

    Фото: Vogue

    Шунингдек, афсонавий Мет Гала қизил гиламига ҳам таклиф этилган камёб машҳурлардан ҳисобланади. Алия мода соҳасида ҳам фаол бўлиб, ўзининг “Эд-а-Мамма” номли кийим брендига эга. Ушбу бренд экологик тоза кийим ишлаб чиқаришга ихтисослашган

    18 март, 14:40   Изоҳ (0)   54036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#Ҳинд#актриса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд киносининг энг бадавлат актрисалари рейтинги (фото)

    18.12.2024, 14:57

    Ҳинд киносининг энг пазанда актрисалари (фото)

    19.12.2024, 16:53

    Instagram: Ота-онасига қимматбаҳо автомобиль совға қилган Раъно Шодиева, Porsche'сида ЙТҲга учраган Dili.mе, Дилнознинг тўйи қачон?  

    26.12.2024, 12:50

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    Ритик Рошан 51 ёшда: Болалигида сколиозга чалинган, мусулмон қизга уйланган ва бир кечада машҳур бўлган актёрнинг мураккаб ҳаёт йўли

    11 январ, 13:15

    Ҳинд киноси қироли Шоҳрух Хон бугунги кунда қандай кўринишда? (фото)

    13 январ, 16:45

    Ҳинд киноси юлдузи Саиф Али Хон ўз уйида пичоқлаб кетилди 

    16 январ, 16:06

    Ўз уйида пичоқланган Болливуд юлдузи Саиф Али Хон аҳволи ҳақида маълумот берилди

    17 январ, 11:54

    Instagram: Зиёдага мухлислари осмондаги юлдузни совға қилишди, baby Mohi янги бизнес бошлади, Муниса Ризаева вилоятларга тўйга қанчага боради?

    21 январ, 10:32

    Instagram: 300 минг долларлик автомобиль харид қилган Зиёда, ўғлининг 2 ойлигини нишонлаган Муниса Ризаева, неварали бўлган Султонпошша Ўдаева

    25 январ, 22:29

    Ҳиндистондаги энг машҳур оилада туғилган, болалигида неврологик касалликдан азият чеккан ва “Дунё гўзали”га уйланган Абҳишек Баччан 49 ёшда (фото, видео)

    7 феврал, 10:32

    Бир вақтлар унаштирилган, аммо муносабатлари тўйгача етиб бормаган Болливуд юлдузлари 

    12 феврал, 13:50

    Хонлар сабаб карьерасидан айрилган “Қасос ўти” юлдузи Сону Валия ҳақида нималар маълум? 

    13 феврал, 11:35

    Ҳинд киносининг бир нечта тилда эркин сўзлаша оладиган юлдузлари  

    21 феврал, 15:49

    Instagram: Валижон Шамшиев 12 марта ота бўлди, Манзура туғилган кунини нишонлади, Феруза Юсуповага қимматбаҳо автомобиль совға қилишди 

    23 феврал, 13:44

    Кинотавсия: Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон ва Кажол иштирокидаги энг яхши фильмлар (трейлер)

    28 феврал, 13:15

    “Ўғирланмаган келин”, “ПиКей” ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган бошқа ҳинд фильмлари

    8 март, 11:45

    Ҳинд киноси юлдузларининг болалигидаги кўринишига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари (фото)

    10 март, 11:55

    Instagram: Юсуфхон Нурматов санъатни ташлаб, АҚШда трак ҳайдамоқчи, Зарина Йўлдошевага таҳдид қилишди, Жасур Умиров ўғлини кўрсатди

    11 март, 10:15

    Болливуд юлдузларидан бадавлат меросхўрларгача: Ҳиндистонда ўтказилган энг қимматбаҳо ва дабдабaли тўйлар Топ-10 талиги

    15 март, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади



    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш учун пул олган икки киши ушланди

    Ўзбекистон | 26 май, 08:34

    А Серия. “Рома” Туринда ғалаба қозонди. Шомуродов 72 дақиқа ўйнади (видео)

    Спорт | 26 май, 07:52

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди 

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.