• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Об-ҳаво

    Ўзбекистонда 2025 йилнинг ёз фасли қандай об-ҳаво билан бошланади?

    “Ўзгидромет” Ўзбекистонда 2025 йилнинг ёз фасли қандай об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Иқлим маълумотларига кўра, июнь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати май ойи қийматларидан 4-5 даражага, чўл ҳудудларда 6-7 даражага юқори бўлади. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича июнь ойининг ўртача ҳарорати барқарор ўсиш тенденциясини кўрсатди. Сўнгги 10 йилда республиканинг катта қисмида фақат 2019-йил июнь ойи, шимолда ва чўл ҳудудларда эса 2017 ва 2018-йил июнь ойлари меъёрдан бир оз салқинроқ бўлган. Қолган йилларда июнь ойлари ўртача ҳарорати меъёрдан юқори бўлган.

    2021-йилдан 2024-йилгача бўлган июнь ойлари деярли барча ҳудудлар бўйича Ўзбекистондаги метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июнь ойлари бешлигига кирган. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида июнь ойининг ўртача кундузги ҳарорати 31-36 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда ушбу қийматларга нисбатан 3-4 даражага юқоридир. 

    Июнь ойида максимал ҳаво ҳароратининг рекорд қийматлари ҳудуднинг катта қисмида 41-44 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-47 даражани ташкил этади. Тошкентда июнь ойининг мутлақ максимал ҳарорати 43 даражадир. Рекорд қийматларга яқин ҳаво ҳарорати, албатта, камдан кам кузатилади. Аммо ҳарорат  37-41 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача бўлган жуда иссиқ кунлар деярли ҳар йили июнь ойида қайд этилади. Атроф-муҳитга ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлган айрим кунлар эмас, балки иссиқ даврлар давомийлиги салбий таъсир кўрсатади.

    Шундай қилиб, 2023-йил июнь ойида ҳаво ҳарорати 38-41 даража атрофида, чўл ҳудудларда ва энг чекка жанубда 43 даражагача бўлган жазирама иссиқ даврлар деярли икки ҳафта давом этган эди. Июнь ойида ҳарорат кундуз кунлари 25-28 даражагача пасайиши, баъзан эса ундан ҳам пастроқ бўлган даврлар кузатилади, бироқ уларнинг давомийлиги қисқа давр бўлади. Июнь ойида май ойига нисбатан ёғингарчилик миқдори (2-4 марта), айниқса, жанубда ва чўл ҳудудларда (5-12 марта) сезиларли даражада камаяди, бу эса чанг-қум бўронларининг тез-тез вужудга келишига сабаб бўлади. 

    Шу билан бирга, июнь ойида ҳудуд бўйича ҳамда вақт бўйича ҳам ёғингарчиликнинг нотекис тақсимланиши кўпаяди. Жуда қуруқ ойлар билан бир қаторда, айрим йилларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган жала ёмғир ёғган кунлар кузатилади, бунда баъзи жойларда ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрга етади ва баъзан эса бу қийматдан ҳам ошиб кетади. Метеорологик кузатувлар тарихида ёғингарчилик миқдори бир неча соат давомида 3-6 ойлик меъёр атрофида, қурғоқчил ҳудудларда эса бир неча соат ичида 8-20 ойлик меъёргача бўлган фактлар мавжуддир.

    Шундай қилиб, 2019-йил июнь ойида Тошкентда ёмғир ёғган атиги 2 та ҳолат қайд этилган, аммо бу кунларда ёғингарчилик миқдори июнь ойидаги ойлик меъёрдан сезиларли даражада кўп бўлган. Ушбу 2 кун ичида шаҳарнинг турли ҳудудларида 50 мм дан 89 мм гача ёмғир ёғган эди. Тошкентда июнь ойида ёғингарчиликнинг иқлимий меъёри 17 мм ни ташкил этади. 2023 ва 2024-йилларнинг июнь ойларида Тошкентда деярли ёмғир ёғмаган эди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда июнь ойларида кузатиладиган жала ёмғирлар кўпинча сел-сув тошқин ҳодисаларининг ривожланишига сабаб бўлади.

    Бу йил-чи?

    Бу йил ёз қуруқ ва бир оз иссиқ об-ҳаво билан бошланади. 1—7-июнь кунлари республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати аста-секин 35-38 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача кўтарилади.

    Кейинчалик ой охиригача ҳарорат 33-38 даражадан 25-30 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида энг иссиқ кунларда ҳарорат 39-41 даражагача кўтарилади. Биринчи ўн кунлик охирида, иккинчи ва учинчи ўн кунликларда айрим кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

    Бу йил иссиқ кунлар апрель ойида ҳам кузатилгани сабабли ушбу йилнинг ёз фасли қандай бўлади, деган савол кўпчиликни қизиқтириб келмоқда. Жуда иссиқ бўладими? Бу саволга жавоб бериш жуда мураккабдир. Сайёрада содир бўлаётган глобал исиш ҳақиқатан ҳам ёзнинг жуда иссиқ бўлиши хавфини оширадиган омиллардан биридир.

    Шу билан бирга, глобал исиш йиллараро юқори ўзгарувчанлик фонида содир бўлмоқда. Бу ҳар бир кейинги ёз фасли аввалгисига қараганда илиқроқ бўлади, дегани эмас. Бундан ташқари, 2025 йил бошида океаннинг исишига олиб келадиган Эл-Нино ҳодисаси якунланди ва океан нейтрал ҳолатга қайтди.

    Бироқ кучли Эл-Нинодан кейин океан юзаси ҳарорати анча юқори бўлиб қолмоқда, бу эса атмосфера ҳолатига таъсир қилади: океанлардан узатиладиган иссиқлик ҳаво ҳароратининг ошишига сабаб бўлади.

    Бироқ бу иссиқлик бутун дунё бўйлаб қандай тақсимланишини айтишнинг иложи йўқ. Ўзбекистонда ёз асосан қуруқ ва иссиқ бўлади — бу бизнинг Ўрта Осиё иқлимининг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Бундан ташқари, сўнгги 50 йил ичида ёз фаслларининг ўртача ҳарорати кўтарилиши барқарор тенденцияси кузатилиб келинмоқда.

    “Ўзгидромет”нинг жаҳон прогнозлаш марказлари ҳисоб-китобларига асосланган дастлабки баҳосига кўра, бу йилги ёз фаслининг ўртача ҳарорати меъёрдан бир оз юқори бўлиши кутилмоқда.

    Ёзги мавсум давомида, албатта, экстремал қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан жуда иссиқ об-ҳаво даврлари ҳам қайд этилади. Аммо ёз учун нисбатан қулай ҳарорат фонида иссиқнинг пасайиш даврлари ҳам кузатилади.

    27 май, 12:12   Изоҳ (0)   9906
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #об-ҳаво#ёз#июнь#июль#август

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Японияда жазирамадан бир ҳафта ичида 6 киши ҳалок бўлди

    05.07.2016, 14:44

    Ўзбекистон 6—8 июль кунлари термик депрессия таъсири остида бўлиши кутилмоқда

    05.07.2021, 19:01

    «Ўзгидромет» вакили нима учун таблолар 70 даражадан юқори ҳароратни кўрсатаётганини тушунтирди

    08.07.2021, 09:10

    «Ўзгидромет» июль ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    30.06.2022, 23:22

    Ўзбекистонда ёзда яна аномал иссиқ бўладими? “Ўзгидромет” жавоби

    01.06.2023, 13:23

    Тошкент шаҳар электр тармоқлари нега тез-тез чироқ ўчаётганига изоҳ берди

    15.06.2023, 18:11

    Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво ҳарорати пасаяди

    23.06.2023, 11:58

    Ўзбекистонда июнь ойи Ўрта Осиё иқлими учун ҳам жуда иссиқ бўлди

    05.07.2023, 14:19

    Ўзбекистонда аномал иссиқ фонида соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

    27.07.2023, 13:28

    Соҳада мураккаб вазият юзага келди. Энергетика вазирлиги Ўзбекистон бўйлаб кузатилаётган электр узилишларига изоҳ берди

    02.08.2023, 09:42

    Қизғин ёз: Beeline Uzbekistan Қорақалпоғистон ва Хоразмда мобил интернетни тезлаштирмоқда

    08.08.2023, 10:30

    Мутахассислар: “Қозоғистон сув тошқинларидан кейин қурғоқчиликка дуч келиши мумкин”  

    17.04.2024, 16:45

    ССВ ёзда саломатликни сақлаш бўйича тавсиялар берди

    09.06.2024, 13:10

    Фарғонада об-ҳаво аномалиялари гилос мавсумининг қисқаришига олиб келди

    11.06.2024, 16:50

    “27 июнда Ўзбекистон аҳолиси мавсум учун энг иссиқ ҳарорат тўлқини билан тўқнашади” — иқлимшунос

    26.06.2024, 20:10

    Ўзбекистонда ёзнинг биринчи ойи барча кузатув йиллари учун энг иссиқ июнь ойлари бешлигига кирди

    05.07.2024, 19:04

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди

    08.07.2024, 12:32

    Иссиқ об-ҳаво юрак ва қон томирларига қандай таъсир қилади?

    13.07.2024, 13:01

    Нима учун ёз кунларида ҳам иссиқ чой ичамиз ва бу одат қанчалик тўғри?

    23.07.2024, 17:30

    Ўзбекистонда энерготизим бўйича мутлақ тарихий рекорд янгиланди 

    27.07.2024, 17:05

    “Ҳаво доимгидан кучли исийди”. Ўзбекистонга янги иссиқлик тўлқини яқинлашдими?

    05.08.2024, 13:16

    Ойнинг катта қисмида ҳарорат тартиби жуда қулай бўлди — “Ўзгидромет” июлда об-ҳаво қандай бўлгани ҳақида

    07.08.2024, 17:56

    “Дарё” дайжести: 7 августнинг энг муҳим хабарлари

    07.08.2024, 23:00

    Хориждаги “кичик Ўзбекистон”

    05.09.2024, 20:15

    Ёзни Анталияда давом эттиринг: Бахмал мавсум ноябрь охиригача давом этади

    16.09.2024, 10:30

    “Газ ресурсларини иссиқхоналардан ‘қисиб’, кишилар саломатлиги билан боғлиқ 10 баробар кўп иқтисодий зарарларни қабул қиляпмиз” — иқлимшунос

    28 январ, 19:48

    Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлади. Қандай хавфлар бор?

    13 май, 20:40

    Ҳиндистонда 227 нафар йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учрашига сал қолди (видео) 

    23 май, 10:24

    Ўзбекистонда 24 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 

    23 май, 10:42

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

    23 май, 14:05

    Ҳиндистонда кучли ёмғир, шамол ва чақмоқ зарбалари оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди 

    23 май, 20:40

    Ўзбекистонда 25 май куни ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилади

    24 май, 18:00

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    24 май, 23:21

    Эрта ҳосил ва қиммат нарх: Ўзбекистонда олча мавсуми бошланди

    25 май, 12:15

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади 

    25 май, 18:10

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 27 май куни ёмғир ёғади

    26 май, 12:30

    Нима учун баъзан аччиқ овқат тусаб қоламиз: бу иштаҳами ёки организм сигнали? 

    26 май, 21:40

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат салқинроқ бўлади

    26 май, 14:36

    Андижонда улкан чинор Cobalt устига қулади (видео)

    26 май, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.