Ўзбекистонда 2025 йилги мавсуми эрта бошланди. Ушбу меванинг дастлабки улгуржи партиялари сўнгги 5 йил билан таққослаганда камида бир ҳафта олдин пайдо бўлди.

EastFruit таҳлилчиларига кўра, бунда янги олчанинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилларнинг шу даврига нисбатан камида 70 фоизга юқори. 23 май куни олчанинг ўртача улгуржи нархи бир килограмм учун 17 000 сўмни (1,32 доллар) ташкил этди. Таққослаш учун: 2023 ва 2021 йилларда олчанинг илк улгуржи партияси май охирларида пайдо бўлиб, ўртача нархи килоси учун 8000 (0,70 доллар) ва 10 минг сўмдан (0,95 доллар) бўлган.

Бозор иштирокчиларининг сўзларига кўра, бу мавсумда олча ҳосили ҳажми аввалги бир неча йилдагидек бўлиши кутилмоқда. Мамлакат ички бозорида олчага талаб барқарор сақланиб қолаётган бир пайтда ушбу маҳсулотнинг нархи бундай рекорд даражада юқори бўлиши ташқи бозорларда ўзбек олчасига талабнинг ортиши билан боғлиқ.
Ўзбекистон олчаси ва гилосига Россия ва Беларусь импортчиларининг талаби айниқса юқори. Бундан ташқари, бозор иштирокчиларига кўра, 19 майда ўзбек гилос ва ўрикларини импорт қилишдан манфаатдор бўлган Сербия компаниялари делегацияси Ўзбекистонга келган.
Ўзбекистонда 2024 йил баҳорида мамлакатнинг шарқий ҳудудларида об-ҳаво аномалиялари кузатилиши ортидан кечки гилос турларининг эрта пишиб етилиши, шунингдек, гилос етиштириш мавсуми нисбатан тез тугаши кузатилганди.
Изоҳ (0)