• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлади. Қандай хавфлар бор?

    “Ўзгидромет” директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев 14−16 май кунлари республикада аномал иссиқ ва кучли шамол бўлишидан огоҳлантириб, тезкор гидрометеорологик ахборот берди. Одатда бундай ахборот аҳоли ҳаёти ва соғлигига хавф солиши мумкин бўлган ҳодисалар олдидан эълон қилинади.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Баҳорги жазирама

    Охирги бир ҳафта давомида (7–12 май) Ўзбекистонда кундузги ҳаво 27 даражадан 37 даражагача исиди. Бироқ 14 майдан бошлаб ҳарорат сезиларли кўтарилади. Яъни тўрт кун давомида энг паст ҳарорат +39 даражани ташкил этиши кутилмоқда.

    Прогнозга кўра, 14 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, 15–16 май кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 39–41 даражагача кўтарилади. Жануб ва чўл зоналарида эса 42–43 даражали жазирама ҳукм суради.

    “14-15 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 16–17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 17 майда айрим жойларда баъзида шамол 20–22 м/с гача кучайиши мумкин”, дея хабар берди Шерзодхўжа Ҳабибуллаев.

    Ўтган охирги беш йилликнинг май ойлари ўрталарида ҳарорат 43 даражагача исимаганди. Жумладан, 2020 йил 14–16 май кунлари 22–30 даража, 2021 йил мос даврида 28–33, 2022 йил майи яримида 20–30, 2023 йил майи ўртасида 27–35, 2024 йил 13–17 май кунлари мамлакатда ҳаво ҳарорати 33–36 даража иссиқ бўлган.

    Infografika: “Daryo”
    Инфографика: “Дарё”

    Глобал исиш тренди

    Глобал иқлим ўзгариши оқибатларидан бири ҳаво ҳарорати кўтарилиб бориши ҳисобланади.

    Иқлимшунослар таҳлилига кўра, бугун инсоният 125 минг йиллик тарихидаги энг иссиқ даврни бошдан ўтказмоқда. Саноат ривожлангани сари атмосферага ҳаддан ташқари кўп зарарли газлар чиқариляпти. Шу боис инсон иқлим ўзгаришида асосий рол ўйнамоқда.

    2015 йилда Париж шаҳрида имзоланган иқлим бўйича битимда мамлакатлар саноатлашиш даврига нисбатан глобал ҳароратни 1,5 даражадан оширмасликка келишиб олган. Олимлар фикрича, бу чегарадан ошиб ўтиш фалокатли ва қайтариб бўлмас оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.

    Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига қараганда, глобал ўртача ҳарорат илгари ҳеч қачон 1,5 даражадан ошмаган. Энг юқори кўрсаткич саноатлашиш давридагига нисбатан +1,28 даражага етган.

    Рекорд даражадаги ҳарорат исиши кўплаб давлатлар, жумладан хавфли чегараларда яқинлашиб қолган Жанубий Осиёда улкан муаммолар келтириб чиқаради. Ҳароратнинг доимгидан 1,8 даражага ошиши айниқса қишлоқ хўжалигида жиддий таҳдидлар пайдо бўлишига олиб келади. Шу билан бирга, инсонлар саломатлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва атроф-муҳитда жиддий муаммолар келтириб чиқаради.

    Албатта, бу жараёндан Ўзбекистон ҳам айро эмас. Аниқроғи, мамлакат иқлим ўзгаришидан кўпроқ азият чекаётганлардан. Республика ҳудудларининг катта қисми чўллардан иборатлиги муаммони янада чигаллаштириши кўп айтилади. Масалан, глобал ҳаво ҳарорати йилига доимгидан 1–1,5 даража исимоқда (2023 йилда 1,5 даража юқори). Аммо Ўзбекистонда ҳарорат ҳар йили нақ 2 даража кўтарилмоқда. Прогнозларга қараганда, республикада 2030 йилга бориб ҳаво ҳарорати доимгидан 2–2,5 даража, 2040 йилларда 4 даража, 2080 йилларда эса 6 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу жуда юқори иссиқлик тўлқини дегани. Агар мамлакатда ҳаво ҳарорати 50 даражагача ошса, иссиқлик стресси кучайиб бориши ва қатор касалликларга чалинганлар орасида ўлимлар кўпайиши эҳтимоли юқори бўлади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, 2017–2021 йилларда дунёда 65 ёшдан ошган одамларда иссиқлик билан боғлиқ ўлим даражаси 85 фоизга ошган. 2000–2019 йиллар оралиғидаги тадқиқотлар натижасида йилига 489 мингга яқин ўлим айнан иссиқлик сабаб рўй бераётгани аниқланган. Шундан 45 фоиз ўлимлар Осиёда содир бўлиши қайд этилган.

    Нафас олиш, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, буйрак ва таянч-ҳаракат аъзолари касалликларига чалинганларда иссиқ ҳароратнинг салбий таъсири кучли бўлади. Айниқса, шаҳарларда иссиқлик таъсирини камайтирадиган яшил майдонлар тақчиллиги аҳоли соғлигига хавфларни кучайтиради.

    “Энди ҳукумат тузилмалари бу иссиқлик тўлқинини ўз тармоқларига таъсири, баъзи тузилмалар эса жазирамани кишилар саломатлигига таъсирини камайтириш учун тезкор чора-тадбирлар режаси ва тавсияларини ишлаб чиқиши керак”, дея фикр билдирди иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов.

    Ўзбекистон узоқ йиллардан бери энергетик муаммолар гирдобида. Айниқса, охирги йилларда электр энергияси ва табиий газ узилишлари пойтахт Тошкентгача етиб келган. Шаҳарда қиш ва ёз ойларида энергия узилишлари тез-тез юза беради. Бу эса аҳолида ноқулайликлар туғдиради. Демак, иқлимшунос назарда тутаётган тузилмалар рўйхатида энергетика сектори юқори ўринларда бўлиши табиий. Кейинги ўринларда соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа тармоқлар ҳам аномал иссиқ шароитига мос тезкор чоралар кўриш керак бўлади. Ҳароратнинг мавсумга хос бўлмаган ҳаддан ташқари юқорилаши ёнғин хавфларини оширади. Бунда фавқулодда вазиятлар соҳаси керакли саъй-ҳаракатларни амалга ошириши лозим.

    Skrinshot: “Oъzgidromet”
    Скриншот: “Ўзгидромет”
     
    Ҳудудларда 13 май куни соат 14:00 даги ҳаво ҳарорати кўрсаткичлар

    Жазирама

    14 майдан кузатиладиган камида +39 даража инсон тана ҳароратидан юқори иссиқлик дегани. Мутахассислар шундай шароитда организмга иссиқликнинг салбий таъсирларини камайтириш чораларини кўриш кераклигини эслатади. Бирини навбатда, юқори иссиқ об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода камроқ ҳаракатланиш тавсия этилади. Шу кунларда баҳор бўлишига қарамай, ҳафтанинг кундузги вақтида, ҳатто кечалари ҳам аҳоли иссиқ ва дим ҳаво билан тўқнашади.

    ЖССТ жазирамадан сақланиш бўйича тавсияларини эълон қилган. Улардан айримлари қуйидагилар:

    • Зарурат бўлмаса, ҳарорат юқори соатларда кўчага чиқмаслик ва оғир жисмоний ишлар билан шуғулланмаслик керак.
    • Организмнинг сувсизланишига йўл қўймаслик учун кунига етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш жуда муҳим.
    • Енгил, табиий матодан тикилган ва кенг либослар кийиш, имкон қадар тез-тез салқин душ ёки ванна қабул қилиш, шакарли, алкоголли ёки кофеинли ичимликлардан воз кечиш тавсия этилади.
    • Аномал ҳарорат таъсирида бош айланиши, кўнгил айниши, ҳолсизлик, бош оғриғи каби аломатлар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
    • Агар офтоб тиғи туфайли ноодатий белгилар, масалан, хушни йўқотиш, талваса, ақлдан озиш каби симптомлар юзага келса, дарҳол тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур.
    13 май, 20:40   Изоҳ (0)   10413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #иссиқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинди

    16.06.2024, 23:28

    Президент иштирок этган ифторлик маросими, Андижондаги зилзила, демонтаж қилинадиган банкоматлар: 25 мартнинг энг муҳим хабарлари

    25 март, 23:00

    “Бир умр блогер бўлиб қолишни истамайман” — таҳдидларга учраган ва бахтини Instagram’дан топган Хонзода Дўстова 30 ёшда  

    27 март, 09:55

    Совет фильмларидаги йиллар давомида эътиборимиздан четда қолган муҳим деталлар

    28 март, 09:46

    Европа уруш эҳтимолига озиқ-овқат ғамлашга чақирди

    28 март, 11:54

    Россиядаги муҳожирликдан шоу-бизнес оламигача. Шоира Лола Собирова Instagram’даги танишув ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборгани ҳақида

    1 апрел, 15:55

    Тошкентнинг катта қисмида иссиқ сув вақтинчалик ўчирилади 

    1 апрел, 16:38

    Жаримага тортилган Ботир Қодиров, масжидда ҳалок бўлганларнинг яқинларига берилган моддий ёрдам, импорти чекланган Leapmotor: 1 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    1 апрел, 23:15

    Янгисидан кўра ишлатилган ҳолатдагини сотиб олиш афзал бўлган 8 та буюм

    2 апрел, 17:45

    Тошкентнинг 4 та туманида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади

    3 апрел, 18:45

    Зеленский: “Украина урушнинг тез тугашини хоҳлайди ва сўзсиз ўт очишни тўхтатишга рози бўлди” 

    3 апрел, 21:41

    Нисбатан иссиқ ва жуда илиқ: март ойида об-ҳаво қандай бўлди?

    4 апрел, 16:15

    8 метрдан ўзини ташлаган Мўмин, газ, “свет”, радар муаммоси ва қиммат чипталар: “Миллион”нинг янги концерти қандай ўтяпти?

    4 апрел, 20:41

    Дунёдаги энг қиммат уйлар қандай кўринишда ва кимларга тегишли?

    10 апрел, 14:56

    Германия мактаб ўқувчиларини урушга тайёрлайди

    8 апрел, 12:05

    “Фантомас” 61 ёшда: дунё томошабинларининг севимли комедияси қандай суратга олинган?

    10 апрел, 15:40

    Шавкат Мирзиёев реновация дастурига доир таклифлар тақдимоти билан танишди

    9 апрел, 14:58

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 11 апрель куни 35 даражагача иссиқ бўлади 

    10 апрел, 13:57

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат 37 даражагача кўтарилади

    13 апрел, 19:15

    Фойдали ичимлик эмас: лимонли чойнинг 3 та хавфли томони

    14 апрел, 13:55

    Франция Ўзбекистонда уй-жойлар “яшил” реновациясига 30 млн евро ажратади

    7 май, 09:15

    Ўзбекистонда “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади

    7 май, 16:15

    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

    7 май, 19:30

    “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга қанча элликбоши ва мингбоши хизмат қилади? 

    7 май, 22:18

    “Дарё” дайжести: 7 майнинг энг муҳим хабарлари

    7 май, 23:10

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    11 май, 19:50

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    12 май, 13:12

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    12 май, 23:30

    Ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди (фото)

    13 май, 10:03

    Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    13 май, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.