• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Об-ҳаво

    “27 июнда Ўзбекистон аҳолиси мавсум учун энг иссиқ ҳарорат тўлқини билан тўқнашади” — иқлимшунос

    Ўзбекистонда 27 июнь куни кутилаётган биоиқлимий шароит прогнози маълум қилинди. Унга кўра, бир қанча ҳудудлар аҳолиси иссиқлик стрессларини қабул қилиши кутилмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти таҳлилига таяниб, Ўзбекистонда 27 июнь куни соат 16:00 да кутилаётган биоиқлимий шароит прогнозини эълон қилди. Иқлимшуноснинг ёзишича, яхлит шаклга эга паст босимли атмосфера соҳаси иссиқлик тўлқинини (эҳтимолий термик депрессия жараёни) келтириб чиқармоқда.

    Биоиқлимий харита: Узб_Метео / Эркин Абдулаҳатов
    Ишончли иқлим моделларининг ҳаво ҳамда шудринг нуқтаси ҳарорати (ҳисоб-китоблар асосида нисбий намлик келиб чиқувчи об-ҳаво параметри) прогноз маълумотларидан фойдаланиб, прогноз картаси тузилди. Картада келтирилишича, эҳтимолий термал тушкунлик (термик депрессия) жараёнида 27 июнь соат 16:00 да Сирдарё вилояти, Тошкент вилояти жануби, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари асосий қисми, водий вилояти маркази, Қўқон шаҳри атрофи ҳамда Хоразм вилоятининг Туямўйин сув омбори атрофидагилар юқори иссиқлик (6-зона) стрессларини (қизил рангли ҳудудлар) қабул қилади. Бу шароитда кишилар очиқ офтоб остида ҳаракатланиши тавсия этилмайди. Эртага республиканинг катта қисмида “иссиқ” (тўқ сариқ) биоқлимий шароитлар (5-зона) кузатилиб, бу каби ҳудудлардаги аҳоли очиқ офтоб тиғи остида бош кийим, оқ ва сариқ рангли матолардаги кийимларни кийишлари, кўп сув истеъмол қилишлари тавсия этилади, деб ёзади иқлимшунос.

    “Ўзгидромет”нинг келаётган бир сутка учун тақдим этган прогнозларида ҳам жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +44 даража, пойтахтда +41 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +42 даража ҳамда Фарғона водийсида ҳам +41 даражагача етиши маълум қилинган.

    Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, оқ ва сариқ рангли пахтали кийимлар қуёш нури таъсирини инсон танасига энг кам таъсир ўтказувчи матолар ҳисобланади. Жазирама ёз ойлари учун энг мақбул ранг оқ ва сариқ рангли кийимлардир. Қора, тўқ яшил ва тўқ кўк рангли футболкаларни юқори фаолликдаги қуёш тиғи остида кийиш тавсия этилмайди.

    Маълумот учун, термик депрессия (термал тушкунлик) ёзги синоптик жараён бўлиб, Марказий Осиёнинг жануби-шарқида паст босимли ҳудуднинг пайдо бўлиши ва қуруқ-жазирама иссиқ об-ҳаво билан тавсифланади. Термал тушкунлик даврида Марказий Осиё текислик ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44–46 даражага, баъзи ҳолларда +48 даражагача етиши мумкин. Термик депрессиянинг давомийлиги 2–3 суткадан 5–7 суткагача, баъзи йилларда эса 1,5–2 ҳафтагача давом этади. Сўнгги пайтларда мазкур синоптик жараён кузатилган даврда минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда энергетик тизимда кучли зўриқишлар кузатилмоқда.

    Дунёда иқлим ўзгариши ҳудудларда ўртача йиллик ҳаво ҳароратининг юқори кўтарилиб борилиши билан бирга мавсумларда қисқа муддатли иссиқлик ва совуқлик стрессларини (аномалиялар) келтириб чиқармоқда. Натижада дунё аҳолиси ўртасида иссиқлик ва совуқлик стрессларидан таъсирланиш орқали ўлимлар сони ҳам ортмоқда.

    “-Кўпчилик фақат ҳаво ҳароратининг ўзгаришигина инсон саломатлигига тўғридан тўғри таъсир этади, деган нотўғри тўхтамга келади. Аслида ташқи муҳитда ҳаво ҳарорати билан бир қаторда бир нечта об-ҳаво параметрлари (ҳаво нисбий намлиги, шамол тезлиги, қуёш радиацияси ва бошқалар) инсоннинг физиологик ҳолатига таъсир этиб, ундаги кундалик иш самарадорлигини тўғридан тўғри ўзгартиради. Бунда инсон физиологияси яъни танасига таъсир этувчи ташқи муҳит ҳолатини юқорида келтириб ўтилган жуда ҳам кўплаб об-ҳаво параметрларини инобатга олувчи биометеорологик индекслар ёрдамида аниқланган биоиқлимий шароитлар орқали аниқлик киритилади, дея маълум қилган Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

    Қайд этилишича, биометеорология амалий метеорологиянинг кўп сонли соҳаларидан бири ҳисобланади. Унинг асосий предмети об-ҳаво шароитларининг инсон физиологик ҳолатига таъсирини ўрганишдан иборат. Ўз навбатида биометеорологиянинг тармоғи ҳисобланган биоиқлимшунослик иқлимнинг инсон организмига таъсирини тадқиқ этади.

    Аввалроқ Ўзбекистонда жорий йилнинг июль ва август ойи бошларида ноодатий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкинлиги хабар қилинганди. 

    26.06.2024, 20:10   Изоҳ (0)   134628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон иқтисодий ўсишига салбий таъсир этувчи хатарлар маълум қилинди

    06.02.2024, 19:20

    Ҳиндистонда ҳарорат рекорд даражада кўтарилиб, 20 киши вафот этди

    31.05.2024, 13:47

    ССВ ёзда саломатликни сақлаш бўйича тавсиялар берди

    09.06.2024, 13:10

    “Ҳаво ҳарорати энг иссиқ даврга кириб боряпмиз” — иқлимшунос Ўзбекистон ва дунёдаги иқлим ўзгариши ҳақида   

    14.06.2024, 16:54

    Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинди

    16.06.2024, 23:28

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши кутилмоқда

    24.06.2024, 13:59

    Ўзбекистонда ҳарорат 44 даражагача кўтарилади

    26.06.2024, 10:45

    Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 39 даражагача исийди

    29.06.2024, 14:00

    Ўзбекистонда ҳаво қачон салқинлашиши маълум қилинди

    30.06.2024, 09:26

    Июль ойи давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    01.07.2024, 21:40

    Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    06.07.2024, 11:38

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилди

    26.07.2024, 15:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада АҚШ товарларига жавоб божларини бекор қилади

    Дунё | 22 август, 22:20

    Илон Маск Марк Цукерберг билан OpenAI’ни сотиб олишни муҳокама қилгани маълум бўлди

    Дунё | 22 август, 22:10

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туя ва бўталоқ совға қилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:51

    2,6 млрд сўмлик товар кодларини ўзгартириб, божхона тўловидан қочмоқчи бўлганлар аниқланди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:48

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.