• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Саёҳат

    Хориждаги “кичик Ўзбекистон”

    Ёз мавсумида бир гуруҳ журналистлар билан биргаликда Қрим-у Кавказ тарафларга бориб келдик. У ердаги табиат, ҳаво, осмон, денгиз — бир одамнинг кўзига сиғмайдиган тасвирлар, таассуротлар эди. Айниқса, Кисловодск ҳамда Ялтадаги “Ўзбекистон” сиҳатгоҳлари жоннинг ҳузури бўлди. Ўзбекистон? Адашди шекилли дерсиз, йўқ. Келинг, яхшиси, бафуржа гапириб бераман.

    Кисловодск

    Кисловодск — Санаториялар шаҳри. Хаёлингизга дори ҳиди, оппоқ палаталар, базўр ҳаракатланаётган рангпар беморлар, совуққон ҳамширалар келган бўлса, йўқ, адашасиз. Кисловодск узоқ вақт давом этадиган тиббий муолажалар билан чекланиб қолган жой эмас.

    Кўп асрлик нуроний дарахтлар ичида бунёд бўлган курорт шаҳар сиз тасаввур қилган оддий картинадан буткул фарқ қилади.

     

    Бу ерда шаҳарда байроқдек ҳилпираётган улкан палма дарахтларининг баргларини учратмайсиз, ҳад-ҳудудсиз денгизнинг илиқ ҳовуридан ҳам ўпкангизни тўлдириб нафас ололмайсиз. Лекин бу зумрад шаҳар ўзининг минерал сувлари, чанг қўнмаган қадим кўчалари, 20 даражадан кўтарилмайдиган намхуш ҳамда ниҳоятда тоза ҳавоси ва албатта ҳеч қачон тирбандлик юзага келмайдиган кўчалари билан хотирангизда осонгина муҳрланади.

    Айниқса курорт шаҳарни косадек ўраб турган пурвиқор тоғлар тепалигидан туриб осмонга бўйлашиш, ўзининг том маънода  шахсий микроиқлимига эга ҳудудни томоша қилиш завқи бошқача. Деярли юз йилдан бери фаолият олиб бораётган, Кисловодскнинг нақд яшил юрагида жойлашган “Ўзбекистон” санаторияси эса саёҳат дастурингизни яна бир бор кўриб, уни ўзгартиришга ундайди.

    Мўтадил континентал иқлим зонасида жойлашган Кисловодск ташриф буюрувчиларни қуёшли об-ҳаво билан қувонтиради. Бу ерда йилига 300 га яқин булутсиз кунлар бўлиб, ёзги давр деярли 5 ой давом этади. Саёҳатчилар камдан-кам ҳолларда иссиқлик ёки совуқдан азият чекишади, ҳарорат доимо одамлар учун қулай даражада қолади.

    Одатий Шаҳарларни бетон устунлар тутиб турса бу ерда кисловодоск устунлари вазифасини юз мингдан ортиқ қайин қарағай дуб, арча ва бошқа 250 турга яқин дарахтлар бажаради.

    Антик ва ўрта асрларнинг энг йирик савдо сотиқ, дипломатик ва маданий артерияси бўлган Буюк Ипак Йўлининг йўналишларидан бири айнан ҳозирги Кисловодск ҳудудидан ўтган. Бу улкан карвон йўли Шарқ цивилизацияларини Ғарб мамлакатлари билан бир ярим минг йилдан ортиқроқ ват давомида боғлаб турган.

     

    Айтганча Кисловодскнинг қадимий элексири Нарзан сувини салқин ҳаво билам биргаликда симириш сизга абадий хотиржамлик ҳиссини беради. Кисловодскнинг асосий бойлиги ҳам шу — “Кисловодск нарзанлари” деб номланган шифобахш минерал сувнинг табиий газланган булоқлари. Шифобахш сув хусусида жуда кўп афсона ва асотирлар бор. Ривоятларда айтилишича, қадим замонларда шу ернинг булоқларидан сув ичиб исталган дарддан шифо топган, куч ва шижоатга тўлиб, жанг-у жадалларда рақибларини мағлуб этган баҳодир нартлар яшаган. Улардан сўнг сув номи одамлар орасида “нарт-сано” номи билан ёйила бошланган. Бу сўз “баҳодирлар ичимлиги”, “қаҳрамон нартлар суви” деган маънони билдирган.

    Йиллар ўтиб сув номи “Нарзан”га ўзгарди. Ушбу минерал сувнинг бошқа номи ҳам бор, бу номни маҳаллий туркийзабон халқлар берган: “аче-су” — “нордон сув”, бу кейинчалик курорт шаҳар учун исм вазифасини ўтади.

    40 га яқин санаторийлар орасида денгиз сатҳидан 900 метр баландликда жойлашган, энг қулай ландшафтда бунёд этилган Ўзбекистон сиҳатгоҳи эса ҳайрат дастурхонингизга сирли десерт бўлиб тортилади. Кисловодск табиатини Ўзбекистон сиҳатгоҳидан туриб томоша қилиш икки карра завқ бериши, шубҳасиз.

    “Ўзбекистон” санаторияси денгиз сатҳидан 900 метр баландликда, Кисловодск курорт шаҳрининг тарихий қисмида, Николай собори, Н.А.Ярошенко музейи ҳамда Европадаги энг катта боғ чегарасида жойлашган. Санаторийнинг ҳудуди 1,5 гектарни ташкил этади. Таъкидлаб ўтганимдек, сиҳатгоҳ Кисловодск шаҳри миллий курорт боғининг тўғридан-тўғри марказида қулай тарзда жойлашган. Унинг биноларининг ранги ва меъморий услуби шарқий илдизларини яққон намоён этади. “Ўзбекистон” санаторияси бутун мажмуадир. Бинолар, ички макон ва ҳудуднинг ландшафт дизайни барчага таниш бўлган миллий қадриятлар билан уйғунлаштирилган. Бино, ички интерер ва бетакрор ландшафт биргаликда қўшилиб самимий кўзга оғир ботмайдиган портретни жонлантиради.

     

    Бирданига икки юз кишини ўзида сиғдира оладиган бу масканга 1932 йил 7 ноябрда асос солинган. Дастлаб у бир қаватли эски ёзги уйлардан иборат бўлган. Уруш йилларида бу ерда 3178/5394-сонли касалхона жойлашган эди. Урушдан кейин санатория қайта қурила бошланди. Эски бинолар, асосан, бузиб ташланди. 1971 йилда Н.М.Қаржибеков бошчилигида тошкентлик архитекторлар лойиҳаси бўйича қурилган янги тиббиёт биноси фойдаланишга топширилди. Қайта қуришнинг янги босқичи 80 йилларнинг охирида бошланди. Ўтган йиллар давомида санаторияда Ўзбекистоннинг кўплаб машҳур фан, маданият ва давлат арбоблари даволаниш билан биргаликда хордиқ чиқарди.

    Дам олиш маскани ҳудудида “Эссентуки-4”, “Славяновская” ва “Нарзан” минерал сувлари билан жиҳозланган ичимлик насос хоналари мавжуд.

    Ўзбекистон санаторийси юрак-қон томир тизими, нафас олиш ва ЛОР аъзолари, марказий ва периферик асаб тизими касалликларини даволаш ва олдини олишга ихтисослашган. Эркак ва аёлларда ошқозон-ичак тракти, таянч-ҳаракат тизими, генитоурия тизими касалликлари билан оғриган беморлар ҳам айнан шу манзилда шифо топишади. Юрак-қон томир, нафас органлари, ошқозон-ичак тракти, асаб тизимидаги муаммолар ва бошқа ўнлаб касалликларни даволашга ихтисослашган сиҳатгоҳни хориждаги кичик Ўзбекистон дейиш мумкин. ЭКГ, терренкур, тиббий спорт машқлари, гидротерапия каби ёқимли муолажалар эса сиздаги руҳан тетикликни барқарорликда ушлаб туради.

    Санаториядаги барча тиббий муолажалар дам олиш ва овқатланиш билан уйғунлаштирилган. Махсус санаторий режими танага нафақат даволанишни тўлиқ идрок этишга, балки ўз ресурсларини сафарбар қилишга ёрдам беради. Сиҳатгоҳ мутахассисларининг касбий маҳорати ва тажрибаси замонавий тиббий технологиялар ва ускуналардан фойдаланилган ҳолда қўллаб-қувватланилади. Санатория мутахассисларининг арсеналида даволаниш ускуналари антиқавийлиги билан ажралиб туради.

    Ошхоналар тажрибали тиббиёт ходимлари томонидан назорат қилинади ва таомлар малакали ошпазлар томонидан тайёрланади. Кенг, чиройли безатилган ошхона 200 дан ортиқ кишини қабул қила олади. Овқатланиш хонасининг ички тузилиши, стол ва идишларнинг кўзни оғритмайдиган ортиқча ҳашаматдан ҳоли дизайни яхши иштаҳа ва овқатни ўзлаштирилишига ёрдам беради. Тез ва сифатли хизмат кўрсатилади, ходимлар доимо дўстона муносабатда бўлишади

    Мабодо кун давомида уч маҳал овқатдан ташқари яна бирон нима ейишга қарор қилсангиз, санатория биқинидаги шинамгина ошхона эшиги доимо очиқ. Паловга дам бериб, сўриларда шерик билан чақчақлашиб ўтиришга нима ецин, тўғрими? Шунингдек сиҳатгоҳда ғирт ўзимизни ўзбекча чойхона ҳам мавжуд.

    Умумий шароитга келадиган бўлсак, икки киши учун алоҳида ётоқ ва меҳмон кутиш, суҳбатлашиш хонаси, ҳожатхона ва ювиниш хоналари ажратилган, ванналар ёши катта одамлар чиқиши учун паст қилиб қулайлаштирилган. Залларда юмшоқ мебеллар, телевизорлар ўрнатилган, коридорларда ўзимизнинг нақшлар, портрет-у суратларга кўзингиз тушади. Умуман олганда, бу ерга келган одам хонананинг қанчалик мукаммал тузилган шароитидан кўра кўпроқ яшил гиламдек ёйилган табиатига эътибор қараца керак.

    Ялта

    Ям-яшил зумрадли тоғ ёнбағирлари ва мовий денгиз билан чегарадош Ялта ўзининг бой маданий мероси, табиий гўзалликлари ҳамда турли тадбирлари билан кашф этилишини кутаётган мамлакатнинг яширин марваридларидан биридир. Қора денгизнинг ўралган қирғоқ чизиғи Ялтанинг энг гўзал йўлларига эгалиги билан ажралиб туради. Шаҳарнинг узун қирғоқлари бўйлаб кечган саёҳат қадимий истеҳкомлар, Қасрларда ўтмиш билан юзлашиш ва ноёб пляжларда чинакамига дам олиш имкониятини беради.

    Ёзма манбаларда қайд этилишича, Ялта биринчи марта Жалита номи билан 12-асрда араб географи ва сайёҳи Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Идрисийнинг “Саёҳат қилишнинг завқ-у шавқини ҳис қилган кишининг таассуротлари” асарида қайд этилган. Ялта сўзига юнонлар томонидан асос солинган деган қараш ҳам йўқ эмас, эмишки, бир замонлар юнонларнинг силласи қуриб бир парча бўлса ҳам қуруқ ер излашганда, матросчилардан бири қирғоқни кўриб, “қирғоқ” деган маънони англатувчи сўзни айтиб бақиради. Яъни у “Ялос” дейди. Қуруқликка тушгандан сўнг, юнон денгизчилари шу эрда қолишга қарор қилишгач, матросчининг хушхабар сўзи шаҳар номига қўйилади.

    Нима бўлганда ҳам ХIX асрнинг 60 йилларидан бошлаб шаҳар ва унинг атрофи курорт сифатида ривожлана бошлади. Қримнинг жанубий қирғоғининг шифобахш иқлимий хусусиятларига оммадан ташқари, ёзувчилар, шоирлар ва бошқа давлат арбоблари-ю сўз дарғалари эътибор қаратишни бошлашгач Ялта аристократлар йиғиладиган экодаврага айланди.

    Мана шундай тарихи ҳам табиати ҳам мафтункор бўлган Ялтанинг ғарбий қисмида жойлашган санатория эса “Ўзбекистон” деб аталади. Хўш, ўзбеклар қандай қилиб деярли икки ярим минг километр узоқликдаги бегона манзилда ўз номидаги сиҳатгоҳини қура олди? Ҳаммаси йигирманчи асрнинг бошлари ва Амир Абдулаҳадхон қурдирган шоҳсаройга бориб тақалади.

    Марказий Осиё ҳудудида temiryoъl ўтказилгандан сўнг, 1893 йилдан бошлаб Амир Олимхоннинг отаси амир Абдулаҳадхон ёз ойларини Кавказ ва Қримда ўтказишга одатланиб қолади. 1898 йилда Ялта шаҳридан жуда катта участка сотволади ва айнан унинг ташаббуси ҳамда ўша пайтдаги император Николай Икки рухсати билан бу ҳудудда мана шу икки қаватли шарқона шоҳсарой барпо этилади. 1907—1910 йиллар давомида барпо этилган Саройга Абдулаҳадхон Дилкушо, яъни мафтункор деб ном беради. 1917 йилга қадар Бухоро амирлиги ҳукмдорининг мулки ҳисобланган.

    Уруш пайти шоҳсаройга жиддий зарар етказилган, кейинчалик реставрация қилинган. 1924 йилдан ҳозирги кунга қадар саройда Ўзбекистон сиҳатгоҳи ўз фаолияти олиб бормоқда. Бинога Иккинчи Жаҳон уруши даврида зарар етган. Кейинчалик мукаммал таъмирдан чиққан. Мавритан услубидаги гумбазли, минорали ва шийпонли сарой чиндан ҳам мўъжаз ва нафис қилиб қурилган. Мажмуа ҳозирда сиҳатгоҳнинг биринчи корпуси ҳисобланади. Қолган корпуслар, албатта, замонавий услубда қурилган.

    Ялтада амир кўп йиллар мобайнида қилган саховат борасидаги ишлари туфайли ўзига хос сахийлик рамзига айланган. Шаҳар олдидаги хизматлари учун фахрий фуқаро унвонига сазовор бўлган ва ҳатто шаҳар кўчаларидан бирига унинг номи берилган. 1910 йилда у ўз маблағи ҳисобидан Ялта шаҳрида беморлар учун бепул шифохона қурдиради. Икки қаватли бино лаборатория, ходимлар хонаси, жарроҳлик ва гинекология бўлимлари, юз кишилик қабулхонадан иборат бўлган.

    Нафақат Қрим, балки Россиянинг бошқа шаҳарлари ҳам Бухоро амиридан миннатдор. Масалан, Петербургда у масжид барпо қилдирган.

    1994 йилда ерларни инвентаризация қилиш муносабати билан салкам йигирма уч гектар ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи янги Давлат акти чиқарилгач, сиҳатгоҳ яхши маънода янги тўн кия бошлади. Умуман, бугунга қадар ва бугун ҳам сиҳатгоҳ ўзининг юз йиллик тарихини кейинги юз йилликларга улаши учун кўп ишлар қилинмоқда.

    2001 йилда деярли бир гектардаги пляж объектларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи олингач, сиҳатгоҳнинг бир қисми энди росманасига денгиз билан туташди. Санаторийдаги одамларни сиҳатгоҳнинг махсус замонавий автобуси ҳар куни уч маҳал пляжга олиб келиб, олиб кетади. Уч маҳал, менимча, денгиз овозини қулоққа муҳрлаш учун кифоя қилади. Қирғоқ биқинидаги муҳташам ресторан эса тўлқинлар шовуллашини эшитиб таомланишни хуш кўрувчилар учун айни жой.

    Ўзимизнинг хориждаги сиҳатгоҳларга ташриф буюришнинг афзалликларини санамасам ҳам ўзингиз жуда яхши биласиз. Мулоқот, шароит, хат-ҳужжат, саволлар — ҳаммасини ўзимизнинг тилда, ўзимизникилар билан келишасиз. Бир вақтнинг ўзида чет элда дам ола туриб, ташқари ва ичкаридаги таниш-нотанишга ўзбекча гапириб юриш ғурури бошқача, мен сизга айтсам.

    05.09.2024, 20:15   Изоҳ (1)   34466
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ОROMGOҲ

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. axrorbek1abdukarimov@gmail.com / 06.09.2024, 06:38

      Imloviy xatosiz yozing

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда янги болалар оромгоҳи фаолиятини бошлади

    24.06.2016, 17:48

    Happy Summer — болалар оромгоҳи мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан 25% чегирма эълон қилди

    26.07.2016, 18:38

    Наманганда 10 июндан болалар оромгоҳлари фаолиятини бошлайди

    28.05.2020, 23:16

    «Яшил» ҳудудга айланган Андижонда болалар оромгоҳлари ўз фаолиятини бошлади

    17.06.2020, 04:35

    Бўстонлиқда сотувга қўйилган Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи қандай кўринишга эга?

    01.04.2021, 22:08

    Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликдаги Арашан кўлларига саёҳат (фото ва видео)

    15.07.2021, 08:55

    Ўзбекистонда ёзги таътил тадбирлари ва оромгоҳлар учун 100 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади

    09.06.2022, 14:28

    Болангиз оромгоҳга кетяпти: ота-оналар бажариши керак бўлган 5 та мажбурий нарса

    19.06.2022, 10:27

    Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: денгиз сатҳидан 2,5 минг метр баландликдаги Оқотқора кўлига саёҳат (фото ва видео)

    19.07.2022, 12:10

    «Ўзбекнефтгаз»: «Ниҳол» оромгоҳи 2022 йил ёз мувсуми июль ойининг «Энг яхши оромгоҳи» деб топилди

    04.08.2022, 20:30

    Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи қайта аукционга қўйилди

    06.10.2022, 22:52

    Тошкент вилоятидаги оромгоҳ 5 млрд сўмга сотилди

    05.12.2022, 21:22

    Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...

    27.01.2023, 23:38

    Маккадаги Нур тоғига саёҳат. “Дарё” мухбири исломдаги илк ваҳий нозил бўлган Ҳиро ғоридан репортаж тайёрлади (видео)

    26.02.2023, 22:29

    “Замин” фонди Наманганда инклюзив IT-оромгоҳ ташкил қилди

    07.04.2023, 21:06

    Жаҳоннинг топ университетларига кириш мавзусига бағишланган “Ibrat Camp” оромгоҳига старт берилди

    04.05.2023, 13:14

    Намангандан Россия бўйлаб фойда билан саёҳат қилинг!

    14.07.2023, 10:30

    Тошкент ва Самарқанддан Зоминга ҳар куни саёҳат қилинг!

    06.09.2023, 15:06

    Instagram: Баҳодир Жалоловнинг ҳашаматли уйига саёҳат, Дилфуза Исмоилова синглисига қимматбаҳо машина совға қилди, Ёрқинхўжа Умаров темир одамга айланди

    23.12.2023, 22:26

    Instagram: Nest one'дан уй олган Муниса Ризаева, ножўя ҳаракати учун узр сўраган Шукурулло Исроилов, Шаҳзода Муҳаммедованинг Дубайдаги хонадонига саёҳат  

    26.01.2024, 22:15

    Туркияга саёҳатга бормоқчи бўлганлар огоҳлантирилди 

    06.02.2024, 20:03

    Турк кино юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвженнинг Истанбулдаги ҳашаматли уйига саёҳат (фото)

    22.02.2024, 12:53

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедованинг Дубайдаги уйига саёҳат, тўртинчи бор она бўлаётган Нигора, 16 йилдан сўнг қайнонаси билан учрашган “Супер келинчак”

    03.04.2024, 09:22

    Адлия вазирлиги оромгоҳ учун қимматбаҳо спиртли ичимликлар хариди юзасидан изоҳ берди

    26.04.2024, 13:03

    Instagram: Жаҳонгир Отажоновнинг ҳашаматли “дачасига” саёҳат, Марьям Тиллаева Канн кинофестивалида, Иймона Фармонова имижини ўзгартирди

    20.05.2024, 11:25

    Instagram: Индира Мифтаҳова оиласида оғир жудолик, ўзбек шоу-бизнесидаги янги оила, саёҳатдаги машҳурлар

    28.05.2024, 10:51

    Ўзбекистонда соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади

    30.05.2024, 11:05

    Instagram: Муниса Ризаева турмуш ўртоғининг туғилган кунини нишонламоқда, Шоҳруҳхон ва Асал Шодиеванинг шинам хонадонига саёҳат, собиқ хонанда фарзандли бўлди

    24.06.2024, 11:14

    Instagram: Съёмка жараёнида тоби қочган Азиза Ёқубова, Собиржон Мўминовнинг Тошкентдаги ҳовлисига саёҳат, Муниса Ризаева бир кунда нечта “бирровга” боради?

    25.06.2024, 10:45

    Зироат Мирзиёева Халқаро ёшлар экологик оромгоҳи иштирокчилари билан бирга Зарафшон миллий табиат боғига ташриф буюрди

    27.06.2024, 20:20

    Бўстонлиқ туманида ўтказилган Республика инклюзив IT оромгоҳи якунига етди

    30.08.2024, 21:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.