Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансфер ойнасида бразилиялик ҳужумчи Родриго Гоэсни сотиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда испан нашри Relevo хабар берди.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” 24 ёшли футболчига 100 миллион евро нарх белгилаган. Айни пайтда Родригога “Манчестер Сити” ва “Арсенал” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, футболчининг ўзи ёзда жамоа бошқарувига келиши кутилаётган Хаби Алонсо билан суҳбатлашишни хоҳламоқда. У мураббийдан ўз ролини билиб олишни истайди ва айнан шу суҳбатдан сўнг ўз келажаги борасида қарор қабул қилади.
Жорий мавсумда Родриго барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 10 та ассист ёздириб қўйган. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 100 миллион евро этиб белгилаган.
Изоҳ (0)