“Барселона” клуби узоқ йиллик инқироздан сўнг молиявий аҳволини анча яхшилаб олди. Бунга катта ҳисса қўшаётган омиллардан бири Nike компанияси билан имзоланган йирик шартнома ҳисобланади. Шу боис каталонияликлар энди катта трансферларни амалга ошириш ҳақида ўйламоқда.

Клубга яқин манбаларнинг хабар беришича, “Барселона” трансфер бозорида юлдуз футболчилар учун курашга қайтиши мумкин. Клуб президенти Жоан Лапорта “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни Каталонияга олиб келишни истаётгани айтилмоқда.
El Nacional нашрининг ёзишича, “Барселона” 2026 йилги ёзги трансфер ойнасида норвегиялик футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда. Клуб уни Роберт Левандовски ўрнига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Ҳоланд учун сарфланадиган трансфер суммаси тахминан 175 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Эътиборлиси, Ҳоланднинг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган. Шу боис бу трансферни амалга ошириш “кўк-анорранглилар” учун осон кечмаслиги мумкин.
Изоҳ (0)