Россия Премьер Лигаси 27-туридаги “Ахмат” — “ЦСКА” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган баҳсда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади

Учрашувдаги ҳисоб москваликлар томонидан очилди. 9-дақиқада Секу Койта рақиб дарвозасига тўп киритиб, “армиячилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқда. 33-дақиқага келиб таблодаги натижа тенглашди. Гол муаллифи — Максим Самородов.
Мазкур ҳисоб учрашув охиригача ўзгармади ва томонлар 1 очкодан бўлишиб олди.
Таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа ҳаракат қилди. У 57-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Sofascore портали Файзуллаевнинг ҳаракатларини 7,6 балл билан баҳолади.
Ушбу дурангдан кейин “ЦСКА” “Зенит” билан очколарини тенглаштириб олиш имкониятини қўлдан бой берди. Ҳозирда Москва клуби ҳисобидаги очколар сони 52 баллни ташкил қилади ва улар ҳозирда РПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Улар пешқадам “Краснодар”дан 9 очко ортда бораётган бўлса, “Зенит”дан 2 очко кам тўплаган. “Ахмат” эса 24 очко билан аутсайдерлар қаторидан жой олган.
Россия Премьер Лигаси
27-тур
4 май, якшанба
“Ахмат” — “ЦСКА” 1:1
Голлар: 0:1 — Койта (9), 1:1 — Максим Самородов (33)
Изоҳ (0)