Ўзбекистон Суперлигаси 8-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Сўғдиёна” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган баҳсда фарғоналиклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. 23-дақиқада Люпчо Дориевнинг узатмасидан кейин Сардорбек Ҳошимов “Нефтчи” дарвозасини ишғол қилди. 31-дақиқада Фарғона клуби таблодаги натижани тенглаштирди. Жиззахликлар аъзоси Станисав Андреев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Биринчи бўлим якуни арафасида Зоран Марушич амалда “Нефтчи”га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Беллашувнинг иккинчи тайми ҳам қизиқарли ўтди, лекин дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Шу тариқа, “Нефтчи” 8-турда ғалабани қўлга киритиб, ўз ҳисобидаги очколар сонини 12 баллга етказиб олди ва Суперлига турнир жадвалида 6-поғонадан жой олди. “Сўғдиёна” 7 очко билан 13-ўринга тушиб кетди.
Ўзбекистон Суперлигаси
8-тур
4 май, якшанба
“Нефтчи” — “Сўғдиёна” 2:1
Голлар: 0:1 — Сардорбек Ҳошимов (23), 1:1 Станислав Андреев (автогол, 31), 2:1 — Зоран Марушич (42)
Изоҳ (0)