Ўзбекистон Суперлигаси 8-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Навбаҳор” баҳси якунланди. Голларга бой ўтган беллашувда навоийликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб 5-дақиқада “Навбаҳор” томонидан очилган бўлса, 19-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Биринчи таймнинг якуни арафасида наманганликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олди — 1:2.
Биринчи бўлим мазкур натижа билан якунланди. Иккинчи тайм бошида “Қизилқум” яна ҳисобни тенглаштирди. Таблодаги натижа 2:2 кўринишини олиб турган пайт учрашув қизиғин кечди. Ҳар икки жамоа ҳам навбатма-навбат хавфли ҳужумлар уюштириб, дарвозалар қаршисида бир нечта вазиятларни яратди.
Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Навоий клуби ғалаба тўпини киритди. Аниқроғи, 102-дақиқада Элгужа Лобжанидзе пенальтидан гол киритиб, жамоасига 3 очко қўлга киритишда ёрдам берди. Мазкур ғалабадан кейин “Қизилқум” ҳисобидаги очколар сони 10 тага етди ва турнир жадвалида 9-поғонага кўтарилиб олди. “Навбаҳор” эса 11 очко билан 7-ўриндан жой олди.
Ўзбекистон Суперлигаси
8-тур
4 май, якшанба
“Қизилқум” — “Навбаҳор” 3:2
Голлар: 0:1 — Аббос Ғуломов (5), 1:1 — Илҳомжон Ваҳобов (19), 1:2 — Алишер Одилов (44), 2:2 — Дилшод Комилов (52), 3:2 — Элгужа Лобжанидзе (102)
Изоҳ (0)