Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кўприкдан ўзини сувга ташлаган қиз ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, 10 март куни соат 21:25 ларда Оқдарё тумани “Ўзбекистон” маҳалласида яшаган 18 ёшли Д.О. (олий таълим муассасаси талабаси) Оқдарё ва Самарқанд туманларини туташтирувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилган.
Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳолат юзасидан Оқдарё туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)