Қашқадарё вилояти Косон туманида 24 апрель куни ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Nasafnews хабар берди.
Маълум бўлишича, «Тинчлик» маҳалласида яшовчи А.Й. (1995 йилда туғилган) ўз яшаш уйининг молхонасига арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган.
Марҳумнинг отаси Э.Б.нинг айтишича, шу куни ўғли қайнотаси томонидан олиб кетилган ва улар ўртасида жанжал юзага келган. У ўғлининг ўлимига шу жанжал сабаб бўлганини айтган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)