Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Клуб германиялик футболчига яхшиланган шартлар асосида янги битим таклиф қилмоқчи, деб хабар беради журналист Экрем Конур.

Маълумотларга кўра, 32 ёшли футболчига Саудия Арабистони Про Лигаси клублари қизиқиш билдирмоқда. “Реал” эса футболчини жамоада ушлаб қолиш учун унинг маошини оширишни кўзламоқда. Рюдигернинг ҳозирги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Антонио Рюдигер 2022 йил ёзида “Реал Мадрид” сафига қўшилган. Жорий мавсумда футболчи Карло Анчелотти жамоаси таркибида барча мусобақалар доирасидаги 44 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)