Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев “Парма” клуби қизиқишлар доирасига тушди.
Италия Б Сериясида етакчилик қилаётган жамоа “ЦСКА” футболчисини мавсум охирида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Аббосбекнинг Москва клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойигача мўлжалланган.
Файзуллаев “ЦСКА” сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
“Парма” жорий мавсум Б Серияда 33 турдан сўнг 69 очко билан турнир жадвали етакчиси бўлиб турибди.
Аввалроқ Аббосбекка Германиянинг “Бавария” жамоаси қизиқаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)