“ЦСКА” Россия Кубоги ярим финалида “Балтика”ни мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Учрашувда голлардан бирига муаллифлик қилган ва ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Аббосбек Файзуллаев ғалаба муносабати билан жамоадошлари ҳамда клуб ходимларини ош билан сийлади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик футболчиси Германиянинг “Бавария” ҳамда Италиянинг “Парма” жамоалари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Файзуллаев жорий мавсум “ЦСКА” сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)