Президентнинг Андижон вилоятига ташрифи, Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатиши, Фарғонадаги заправкада Matiz газ баллони портлаши – “Дарё” нашри бугун, 15 апрелда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
Бунга 2025 йилги ҳаж дастури бошлангани сабаб бўлди.
Ўзбекистонда биржа савдоларида иштирок этувчиларнинг “ишончлилик” рейтинги тузилади
Биржа иштирокчиларини “юқори савдо айланмаси — юқори даромад” тамойили асосида рағбатлантириш йўлга қўйилади.
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
Ҳолат ҳайдовчи автомобилини тақиқланган жойга қўйиб кетгани ортидан юзага келган.
Тележурналист Рамина Ягафарова ўлими бўйича икки шифокорга жазо тайинланди
Анафилактик шок яққол кўриниб турганига қарамай, ташхис нотўғри қўйилиб, дастлабки даво чоралари ҳам хато олиб борилган.
“Effekt.uz” директори судга берилди. У ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда
Журналистнинг суд қилинишига Судьялар олий кенгаши раисининг тақдимномаси сабаб бўлган.
Президент Андижондаги тўқимачилик кластерининг янги корхонасини бориб кўрди
Шавкат Мирзиёев иш жараёнини кўздан кечирди, мутахассислар билан суҳбатлашди.
Президент Андижон вилояти аҳолисини даромадли иш билан таъминлаш бўйича янги кўрсатмалар берди
Янги инвестиция лойиҳалари орқали йил якунигача 305 минг кишини даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.
Фарғонадаги заправкада Matiz газ баллони портлади (видео)
Ҳодиса пропан баллони ичига метан тўлдириш вақтида содир бўлган.
Шавкат Мирзиёев Андижоннинг ҳудудий саноат ярмаркасини бориб кўрди (фото)
Ярмаркада 110 та корхонанинг 500 га яқин маҳсулоти намойишга қўйилган.
Наманганда 9 ойлик ҳомиладор аёл газ портлаши оқибатида куйиб кетди
Аёл фарзандини жарроҳлик амалиётисиз дунёга келтирган. Уларнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистонда сунъий интеллектда шахсга доир маълумотларга ишлов бериб, тарқатганлар жазоланади
Ахборот ресурсларини яратишда ҳамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг умумий қоидалари белгиланмоқда.
Андижонда ҳар йили рассомлар фестивали ўтказилиши таклиф қилинди
Президент Янги Андижондаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди
“Ишончим комил, бу ташаббус ҳар томонлама халқимизнинг кўнглидаги иш бўлади”, деди президент.
“Йўл қанчалик машаққатли бўлмасин, ўзингиз ва фарзандларингиз тинчлигини танланг” – Саида Мирзиёева
Давлат раҳбари қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга ўзгартириш киритилишини тасдиқлади.
Пискентда ЙТҲга учраб, машина салонида қисилиб қолган ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинди (видео)
ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган.
“Бобур шаҳрини барчамиз орзу қилаётган энг гўзал, энг замонавий шаҳарга айлантириш бугундан бошлаб реал вазифа қилиб кун тартибига қўйилади” – Шавкат Мирзиёев
Президент бош вазир ўринбосарлари, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига ушбу мегалойиҳа бир ойдан кечикмай бошланиши юзасидан топшириқ берди.
Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди
Ҳодиса оқибатида қизнинг онаси ва синглиси вафот этди.
Яна Наманган: 4-синф бола 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Cobalt уриб юбориши оқибатида вафот этди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
“Андижон заминида янги Ўзбекистон ғояси, янги Ўзбекистон нафаси ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бормоқда” – Шавкат Мирзиёев
Президент Андижондаги “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган халқ сайлида иштирок этди.
Изоҳ (0)