• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Нима учун “Титаник” кемасини океан тубидан олиб чиқиб бўлмайди?

    Афсонавий “Титаник” кемаси 1912 йилнинг 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси чўккан. Унинг қолдиқлари ҳозиргача Атлантика океани тубида ётибди ва улар ЮНЕСКОга тегишли мерос сифатида рўйхатдан ўтган.

    Фото: Wikipedia

    Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз: нега мазкур кемани олиб чиқишмайди? Ахир уни музейга қўйиш мумкин-ку. Бундан ташқари “Титаник” қолдиқлари орасида ҳали ҳам кўплаб қимматбаҳо буюмлар бўлиши эҳтимоли бор. Миш-мишларга кўра, у ерда юз миллион долларлик бриллиантлар сақланган сейф бор эмиш.

    Аслида улкан кемани кўтариш бўйича кўплаб таклифлар берилган, лекин уларнинг аксарияти ақл бовар қилмас ғояларга ўхшайди. Масалан, фожиа юз берганидан сўнг, бир нечта бадавлат қурбонларнинг оилалари Wrecking Company номли кема қолдиқларини излаб топиш корхонаси билан шартнома тузишган. Улар портлаш йўли билан кемани очиб, ҳалок бўлганларнинг жасадларини сиртга чиқаришни режалаштиришган. Яъни, ҳалокат жойига бир неча центнер динамит ташлаб, кемани портлатмоқчи бўлишган. Портлаш натижасида жасадлар сиртга чиқади ва уларни йиғиб, шахсини аниқлаб, сўнг дафн этиш мумкин бўлади, деб ўйлашган. Аммо кейинчалик бу ажабтовур режадан воз кечишди.

    Фото: Reddit

    Гап шундаки, “Титаник” кемаси чўккан чуқурликда сув босим ўта юқори, ҳарорат эса жуда совуқ. Шу сабабли жасадлар чириши жараёнида газлар тўпланмаган ва портлаш натижасида улар сув юзасига чиқиши имконсиз.

    Яна бир ғоя денверлик архитектор Чарльз Смитга тегишли: 1914 йилда у сувости кемасига электромагнитлар ўрнатиб, кемани уларга ёпиштириш ва юқорига тортиб чиқариш мумкинлигини айтган. Бироқ бу режа ҳам амалга ошмади, чунки бундай усул жуда қиммат, мураккаб ва хавфли эди. Қолаверса, сувости кемаси экипажи учун ҳам катта таҳдид бор эди.

    Фото: Reddit

    1960 йилларнинг ўрталарида Балдок шаҳридаги пайпоқ фабрикаси ишчиси Дуглас Вулли қуйидаги режа билан чиқди: батискаф сув ости кемаси орқали “Титаник” олдига бориб, унинг ичини шиширилган нейлон шарлари билан тўлдириш ва шу тариқа сиртга чиқариш мумкин, деган ғояни илгари сурди. Режа берлинлик бир гуруҳ бизнесменлар томонидан молиялаштирилиши керак эди. Аммо лойиҳа бирламчи тайёргарлик давридаёқ муваффақиятсизликка учради: керакли миқдордаги шарларга газ тўлдириш учун бутун дунёда етарли газ баллонлари етмаслиги аниқланди. Океан босимига қарши турадиган даражадаги сиқилган ҳавони етказиб бериш учун камида 10 йил керак бўлар эди.

    Фото: Reddit

    Мутахассислар яна бир кулгили вариантни: улар кема бортини юз минглаб пинг-понг тўплари билан тўлдиришни таклиф этишган. Аммо бу режа ҳам Жеймс Медисон университети физиклари томонидан танқид қилинган: пинг-понг тўплари океан сув босимига бардош бера олмайди ва ҳалокат жойига етмасдан аввал эзилиб кетади.

    Шунингдек, “Титаник” ичига 180 минг тонна вазелин қуйиш ва шу тарзда уни “суздириш” таклифи ҳам бўлган. Энг ғалати ғоя эса уолсоллик юк ташувчи Артур Хиккига тегишли: у айсберг сабабли чўккан кемани суюқ азот билан тўлдириб, уни музлатиб, кейин муз бўлагидек тортиб чиқармоқчи бўлган.

    Аммо Британиянинг йирик газ компанияси BOC  Ltd мутахассислари ҳисоб-китобига кўра, бунинг учун океан тубига камида ярим миллион тонна суюқ азот юбориш керак. Охир-оқибат ушбу ғоя ҳам амалга оширилмай қолиб кетди.

    Фото: History.com

    Қайд этиш керак-ки, ҳеч қайси таклиф берувчилар бир муҳим жиҳатни ҳисобга олмаган: кема йиллар давомида жуда мўртлашиб кетган. Бактериялар, океандаги тирик организмлар ва шўр сув “Титаник”ни занглаган бир қолдиққа айлантирган. Ҳатто жасадларнинг скелети ҳам парчаланиб кетган.

    1986 йилда Роберт Баллард бошчилигидаги экспедиция ҳалокат жойини ўрганганида океан тубида бир жуфт оёқ кийимларни кўриб қолишган. “Титаник” йўловчиларидан қолган ягона нарса шу чарм оёқ кийим бўлган. Гўшт, суяк ва кийим-кечаклар океандаги жонзотлар томонидан еб юборилган, фақат табиий теридан ишланган айрим буюмлар нисбатан узоқроқ вақт сақланиб қолган.

    Хулоса қилиб айтганда, “Титаник”ни фақат ҳалокатдан кейинги илк йилларда кўтариш имкони бўлган. Аммо ҳаттоки ўшанда кемани бутун тарзда қирғоққа олиб чиқиш кафолатланмаган эди. Бугунги кунга келиб кема қолдиқлари емирилишда давом этмоқда. Олимларнинг фикрича, яқин 15–20 йил (кўпи билан 50 йил) ичида “Титаник”дан ҳеч вақо қолмайди. Улкан кема парчаланиб, зангга айланади, сўнг океан уни бутунлай ювиб юборади.

    17 апрел, 15:55   Изоҳ (0)   201255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Титаник»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иккинчи планга ўтиб қолган ҳалокат, ишонарсиз севги қиссаси: “Титаник” фильмидаги асосий камчиликлар

    25.11.2024, 13:45

    Дунёдаги энг кекса эркак вафот этди 

    27.11.2024, 10:30

    Дунёдаги энг йирик ва ҳашаматли яхталар топ 10 талиги (фото)

    7 январ, 14:04

    Леонардо Ди Каприо иккиюзламачиликда айбланмоқда

    14 январ, 17:58

    Синчков мухлислар “Титаник” фильмидаги яна бир хатони 28 йил ўтгачгина пайқаб қолишди

    16 январ, 09:44

    Бурилиш нуқтаси: Актёрлар ҳаётини ўзгартириб юборган 7 та муҳим рол

    18 январ, 15:50

    Лос Анжелесдаги ёнғин қурбонларига Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди, Женнифер Лопес эса кийим-кечаклар тарқатди

    17 январ, 15:45

    Синчков томошабинларнинг ҳам эътиборидан четда қолган машҳур фильмлардаги хатоликлар

    20 январ, 09:55

    50 ёшда ҳаёт энди бошланади: кексайганда машҳурликка эришган актёрлар

    25 январ, 16:41

    Кино ва адабиётдаги машҳур қаҳрамонларнинг прототиплари қандай кўринишда бўлган?

    25 январ, 11:25

    Голливуднинг “Грэмми” мукофотига лойиқ кўрилган актёр ва актрисалари

    7 феврал, 16:02

    Ўз муваффақиятининг қурбони: биргина роли туфайли ҳам машҳурлик, ҳам нафратга дучор бўлган кино юлдузлари

    18 феврал, 16:45

    “Титаник”даги Леонардо Ди Каприонинг кичик эркатойи ҳозир қандай кўринишга эга?

    21 феврал, 12:47

    Фақат “Титаник” эмас: “Оскар” сони бўйича рекорд ўрнатган 6 та энг шов-шувли фильм (трейлер)

    5 март, 11:52

    Кийимлар фильм мазмунига ишора берган 10 та фильм

    12 март, 14:35

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    “У 4 соат тинмай йиғлади: Жеймс Кемерон рафиқасининг “Аватар 3” фильмига реакцияси ҳақида сўзлаб берди

    14 март, 12:50

    Жаҳон санъати оламида 50 йил аввал юз берган муҳим воқеликлар

    17 март, 12:10

    Фақат Беллуччи эмас: гўзаллиги билан бутун дунёни лол қолдираётган италиялик актрисалар

    19 март, 09:22

    Машҳур актёрлар ўрнини дублёрлар эгаллаганини томошабинлар сезмай қолган фильмлар

    23 март, 11:40

    Хитой мультфильми жаҳон бўйича энг машҳур фильмлар бешлигидан жой олди

    20 март, 14:20

    Селин Диондан Аделгача: “Оскар” мукофотига сазовор бўлган энг яхши 10 та қўшиқ

    21 март, 13:25

    Эътиборсиз қолдирилган бўлса-да, кўплаб ҳолатларни тушунтириб бериши мумкин бўлган фильмлардаги қизиқарли деталлар

    26 март, 23:15

    Фақатгина синчков томошабинларгина пайқаши мумкин бўлган машҳур фильмлардаги хатолар (фото)

    28 март, 10:42

    Нейротармоқ “Титаник” қаҳрамонларини аниме услубида тасвирлади

    28 март, 18:45

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Титаник ҳалокати ҳақида янги тафсилотлар аниқланди

    14 апрел, 17:15

    Роуз бассейнда чўккан, Кинг Конг эса 45 сантиметр бўлган: томошабинларни ишонтириш учун режиссёрлар фаол қўллайдиган ҳийлалар

    15 апрел, 21:35

    “Титаник” ҳалокатига 113 йил бўлди: фильм ижодкорларини илҳомлантирган кема йўловчиларининг ҳақиқий севги ҳикоялари

    16 апрел, 08:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.