• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Роналдиньо, Кака ва Андрей Шевченко. “Олтин тўп” соҳиблари фаолияти қандай якунланган?

    Футбол оламидаги энг маҳшур индивидуал соврин шубҳасиз “Олтин тўп”дир. Бу соврин эса кўпинча Месси ва Роналду билан ассоциация қилинади. Аргентиналик юлдуз фаолияти давомида 8 марта бу совринга лойиқ кўрилган бўлса, португалиялик афсона 5 марта “Олтин тўп”га эга чиққан. Ҳозирда уларнинг бири Америкада, иккинчиси эса Саудия Арабистонида фаолиятини олиб бормоқда.

    XXI асрда “Олтин тўп”ни қўлга киритган яна қайси футболчилар фаолияти охирида Европани тарк этган? Қайси бирлари эса Европада охирига қадар қолган? 2024 йилги “Олтин тўп”ни қўлга киритган Родри “Манчестер Сити”да, 2018 йилги соврин соҳиби Лука Модрич эса “Реал”да тўп сурмоқда. Биз эса саноқни Карим Бенземадан бошлаймиз.

    Карим Бензема

    Фото: Getty Images

    Француз 2022 йилда “Олтин тўп” совринини қўлга киритган. Роналду “Реал”ни тарк этгач, Бензема “соядан чиққан” ва етакчига айланган эди. Карим мадридликлар билан бирга Чемпионлар Лигасида зафар қучади. Умумий ҳисобда Бензема Европада деярли 20 йил тўп сурган. 2004 йилда “Лион”да фаолиятини бошлаган франциялик футболчи 2009 йилда “қаймоқранглилар” сафига ўтади. 2023 йилга қадар “Реал” шарафини ҳимоя қилган Карим шундан сўнг Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” клубига ўтган. 

    Бензема ҳозирда ҳам юқори спорт формасини ушлаб турибди ва Жидда клубининг муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшмоқда. 

    Кака

    Фото: Championat

    Бразилиялик футболчи 2007 йилда ёш Роналду (2-ўринни эгаллаган) ва Мессини (3-ўринни эгаллаган) ортда қолдириб, “Олтин тўп” соҳибига айланган эди. Ўша вақтда Кака 25 ёшда эди ва “Милан”да тўп сурарди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи “Милан” ва “Реал”да ўйнаб, Европада жами 11 та мавсум ўтказган.

    Совринни қўлга киритганидан 7 йил ўтиб, Кака АҚШга йўл олди — “Орландо Сити” билан шартнома имзолади. Бразилиялик Америка лигасининг энг кўп маош олувчи футболчисига айланган — йилига 7,2 миллион доллар. 2015 йилга қадар “Сан-Паулу”да ижарада ҳам тўп сурди.

    “Орландо”даги 3 мавсуми давомида Кака 78 та ўйинда иштирок этиб, 25 та гол ва 19 та голли узатмани амалга оширган. Америкада ҳеч қандай соврин қўлга киритмаган бўлса-да, бундан кўп ҳам қайғурмаган.

    “Америкада ўйнашни жуда хоҳлагандим. Дастлабки музокаралар 2012 йилда, клуб президенти Флавиу Августу бўлган пайт ўтказилган эди. Кейин эса орзуимни амалга оширдим”, — деган эди Кака MLS’га ўтганда.

    Фабио Каннаваро

    Фото: Championat

    Афсонавий марказий ҳимоячи ҳам фаолиятини Европада якунламаган. “Наполи”, “Парма”, “Интер”, “Ювентус” ва “Реал” каби клубларда 18 мавсумини ўтказган Фабио 2006 йилда Италия терма жамоаси билан Жаҳон Чемпиони бўлгач “Олтин тўп”ни ҳам қўлга киритган эди. Ўшанда Каннаваро 33 ёшда эди. Орадан 4 йил ўтиб, футболчи ўзи учун Осиёни кашф этишга қарор қилади ва БААнинг “Ал-Аҳли” клуби таклифини қабул қилади.

    Каннаваро ушбу қарорини қуйидагича тушунтиради:

    “Бу пул масаласи эмас, бу оилам фаровонлиги масаласи. БАА чемпионати нисбатан сокинроқ, сенда ортиқча босим бўлмайди. Ўйлайманки, йиллар давомида тўплаган тажрибам “Ал-Аҳли” ёшларининг катта натижалар кўрсатишига ёрдам беради”.

    Фабионинг шартномаси 2 йилга мўлжалланган ва маош борасида расмий маълумот берилмаган. Норасмий хабарларга кўра футболчи йилига 5 миллион евро олган. Тўғри, жароҳати сабабли Каннаваро БААда фақат бир мавсум тўлиқ ўйнай олган. 16 та ўйинда майдонга тушган. Шундан сўнг буцаларини михга илган.

    Роналдиньо

    Фото: Championat

    Бразилиялик афсунгар 2005 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Роналдиньо “Барселона”да мўжиза кўрсатганда 25 ёшда бўлган. Унинг Европадаги саргузаштлари 9 ярим мавсумга чўзилган: 2001 йил ёзидан 2011 йил қишига қадар ҳужумкор ярим ҳимоячи “ПСЖ”, “Барселона” ва “Милан”да ўйнаган.

    Соврин қўлга киритганидан 5 йил ўтиб, Роналдиньо Бразилияга қайтган, 2014 йилда эса Мексика жамоасига ўтган. Жаҳон футболи юлдузи маҳаллий “Керетаро” жамоасида тўп суришни маъқул топган. 2 йиллик шартнома ва йилига 1,8 миллион евро маошга рози бўлган. Нима учун айнан Мексикани танлагани ҳақидаги саволга Роналдиньо “Бу ерда совринлар ютишда давом этиш учун келдим”, деб жавоб берган.

    “Керетаро”даги 29 та ўйини давомида бразилиялик 8 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Совринлар эса юта олмаган. Кейин Бразилияга қисқа муддатга қайтиб, фаолиятини якунлаган.

    Андрей Шевченко

    Фото: Championat

    28 ёшли Шевченко 2004 йилда “Милан” футболчиси сифатида “Олтин тўп”ни қўлга киритган. У бу соврин учун жуда узоқ йўл босган ва 2 марта (1999 ва 2000 йиллар) овоз йиғишда 3-ўринни эгаллаган. Шунга қарамасдан Шевченко бу совринни қўлга киритган. 2003/04 йилги мавсум ҳужумчи учун жуда ёрқин кечган. Андрей “Милан” билан биргаликда Италия чемпиони бўлган ва А Серияда 32 ўйинда 24 та гол урган. 

    Шевченко “россонери” сафида яна икки мавсум ўйнаган ва кейин “Челси”га ўтган. Англиядаги фаолияти давомида бир марта “Милан”га ижара асосида қайтган. 2009 йилда эса ўзининг собиқ “Динамо” Киев жамоасига борган. Шевченко фаолиятининг сўнгги уч мавсумини Украинада ўтказган. 

    2007 йилда Андрейда Америкага ўтиш варианти ҳам бўлган. Ҳужумчи Sports Illustrated нашрига берган интервьюсида: “У ерда тўп сурган бўлардим. АҚШ футболи доимий равишда ривожланиб бормоқда, бу жараёнга ўз ҳиссамни қўшишни хоҳлайман. MLS юлдузлари терма жамоасига қарши ўйнаганман ва у ердаги футболчиларнинг тажрибаси доим ҳайрон қолдирган”.

    Бироқ бу амалга ошмаган. Хабарларга кўра Шевченко “Ди-Си Юнайтед”нинг йилига 5 миллион евролик таклифини номаълум сабаб билан рад этган.

    Павел Недвед

    Фото: Championat

    Недвед 30 ёшидан сўнг “Олтин тўп”га эга чиққан. 2003 йилда у аллақачон 31 ёшда бўлган. Ўша вақтда Павел “Ювентус”да икки мавсумини ўтказган. Унгача эса “Лацио”да 5 йил ўйнаган. Павелнинг хориждаги бутун фаолияти Италия билан боғлиқ. 

    2002/03 йилги мавсумда Недвед “Ювентус” билан скудеттони қўлга киритган ва чемпионатда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Ундан ташқари туринликлар Чемпионлар Лигаси финалига чиққан ҳамда ҳал қилувчи ўйинда “Милан”га ютқазиб қўйганди. Фаолиятидаги энг яхши мавсумини ўтказган чехиялик футболчи Туринда қолган ва 6 йилдан сўнг буцаларини михга илган. 

    Нега Недвед Америка ёки Осиёга йўл олмаган? Барчаси оиласи туфайли. Агент Мино Райола (2022 йилда вафот этган) шундай жавоб берганди: 

    “Павел борасида жуда кўп қўнғироқлар бўлган, лекин у ҳақида сўраш вақтни беҳуда ўтказиш эканлигини билардим. Ҳеч қандай пуллар унинг оиласидаги комфортини бузишга сабаб бўла олмасди. Бир марта Япониядан таклиф тушганди. Улар таклиф қилган пулни ҳеч кимга, ҳатто Зиданга ҳам таклиф қилишмаган. Бироқ Недвед фарзандлари мактабини алмаштиришини истамаган”.

    Роналдо

    Фото: Championat

    Бразилиялик афсона 2002 йилда фаолиятидаги иккинчи “Олтин тўп”ини қўлга киритган. Ўша мавсумда Роналдо Бразилия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган эди. Ўшанда футболчи 26 ёшда бўлган ва фаолиятининг юқори чўққисида “Интер”дан “Реал”га ўтганди. Илк “Олтин тўп”ини эса 1997 йилда “Барселона”дан “Интер”га ўтганда олган. 

    Умумий ҳисобда Роналдо Европада 14 мавсум ўйнаган — 2 мавсум “ПСВ”да, бир мавсум “Барселона”да, 5 мавсум “Интер”да, 4,5 мавсум “Реал”да ва бир ярим мавсум “Милан”да. 2008 йилда эса бразилиялик футболчи клубсиз қолади. Жароҳатидан энди тикланган футболчи ўз ватанига қайтишга қарор қилади ва “Коринтианс” билан шартнома имзолайди. 

    Роналдонинг ўзи фаолияти ҳақида: 

    “Араб мамлакатларидан, АҚШдан таклифлар бор эди. Бироқ мен “Милан”да қолишни афзал кўргандим”. 

    Майкл Оуэн

    Фото: Championat

    Англиялик футболчи 2001 йилда “Олтин тўп” соҳибига айланган. Ўшанда Майкл 22 ёшда бўлган ва “Ливерпуль”да тўп сурган. Индивидуал соврин топширилишади олдинги мавсумда Оуэн жамоаси билан биргаликда УЕФА Кубоги, УЕФА Суперкубоги, Англия Кубоги, Лига Кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритган. Умуман олган ўша мавсум ҳужумчи учун совринлар йили бўлган.

    Оуэннинг бутун фаолияти Европада кечган. “Ливерпуль”дан “Реал”га ўтган ва Испанияда бир йил ўтказгач, Англияга қайтиб, “Ньюкасл”, “Манчестер Юнайтед” ва “Сток Сити” жамоаларида тўп сурган. Ҳатто 2012 йилнинг ёзида Майкл “Манчестер”ни тарк этиб, клубсиз қолганида ҳам, бошқа мамлакатлардаги вариантларни изламаган. Австралиядан ҳужумчи учун ажойиб таклифлар бўлган.

    “Мен билан шартнома имзолашни истаган жамоаларга менинг жароҳатларим доимий муаммо бўлади”, — дея тан олган Оуэн. — Умуман, дунёнинг барча бурчагидан менга қизиқишлар мавжуд. Масалан, Германия, Испания ва Туркиядан таклифлар бор. Лекин мен АПЛни танлаганман”. 

    29 январ, 23:33   Изоҳ (0)   12606
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Олтин тўп#Месси#Роналду

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ди Мариядан Пикегача. Фаолияти давомида ҳам Месси, ҳам Роналду билан бирга ўйнаган 26 нафар футболчи

    17.07.2023, 18:53

    Майдонда “сеҳргарлик” кўрсатган, маст ҳолида ҳет-трик қайд этган, 32 ёшида фаолиятини якунлаган Эден Азар ҳақида 

    15.10.2023, 21:52

    Лионель Месси Криштиану Роналду билан узоқ муддатли рақобати ҳақида гапирди 

    31.10.2023, 15:36

    Жуд Беллингҳем, Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланд. 2024 йилги “Олтин тўп” учун эҳтимолий номзодлар рейтинги тузилди 

    31.10.2023, 22:06

    Мессининг 2021 йилдаги ғалабаси “Олтин тўп” тарихидаги энг катта “ўғрилик”. 2013 йилда Роналду эмас Рибери совринга эга чиқиши керак эди. Ноҳақ қўлга киритилган “О...

    01.11.2023, 10:29

    Криштиану Роналду: “Олтин тўп” ва The Best қайсидир маънода ўз қийматини йўқотмоқда 

    21.01.2024, 15:31

    Жуд Беллингҳем, Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланд. 2024 йилги “Олтин тўп” учун эҳтимолий номзодлар рейтинги янгиланди

    13.02.2024, 17:50

    Роналду ва Месси ўртасидаги биринчи учрашувни эслайсизми? (видео)

    19.02.2024, 14:14

    Месси зўрми ёки Роналду? Палмер жавоб берди

    06.04.2024, 08:43

    Жуд Беллингҳем, Фил Фоден ва Килиан Мбаппе. 2024 йилги “Олтин тўп” учун эҳтимолий номзодлар рейтинги янгиланди 

    16.04.2024, 19:40

    Фабио Капелло Месси ва Роналдудан бирини танлади

    23.04.2024, 09:58

    Гвардиола Родрининг “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади 

    23.07.2024, 10:05

    Мбаппе, Ҳоланд, Винисиус Жуниор, Ямал ва Беллингем. “Олтин тўп” учун номзод футболчилар рўйхати эълон қилинди 

    04.09.2024, 23:50

    Лионель Месси “Олтин тўп”ни ким қўлга киритиши кераклигини айтди 

    16.10.2024, 19:32

    Marca нашри Лионель Мессига махсус мукофот топширади 

    16.10.2024, 22:57

    Тони Кроос “Олтин тўп”га ким муносиб экани ҳақида гапирди

    17.10.2024, 09:49

    Месси: “Болаликда орзу қилганимдан кўпроқ натижага эришдим”

    18.10.2024, 16:14

    Лионель Месси энг яхши ёш футболчиларни аниқлашда кимга овоз бергани маълум бўлди

    09.11.2024, 16:44

    “Барселона” футболчиси Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла iPhone совға қилди (фото)  

    12.11.2024, 21:20

    “Мессидан тўпни олиб қўймоқчи бўлардим, аммо у доим мени четлаб ўтарди” – Родри

    22.11.2024, 09:32

    Дунёнинг энг бадавлат одамлари бўш вақтида нималар билан шуғулланади?

    03.12.2024, 15:49

    Роберто Карлос: Роналдо “Олтин тўп”имни ўғирлаган

    13.12.2024, 10:50

    Беллингем Ла Лиганинг 72 йиллик тарихий натижасини такрорлади

    16.12.2024, 10:25

    Give Me Sport футболга энг катта таъсир кўрсатган шахслар рейтингини эълон қилди

    17.12.2024, 15:23

    “Жиннилар тўдаси” бошлиғи, ичкиликбоз ва майдондаги “қотил”. Футбол тарихидаги энг жанжалкаш ўйинчилар

    19.12.2024, 12:07

    Абени енгган Диёра, Олимпиададаги энг яхши натижа, Суперлигада янги чемпион — ўзбек спортида 2024 йилнинг энг ёрқин воқеалари

    29.12.2024, 14:15

    “Винисиус Олтин тўпни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик бўлди” — Роналду (видео)

    28.12.2024, 09:55

    Родри Роналдунинг “Олтин тўп” ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди

    2 январ, 18:25

    Байден Мессини мукофотлади 

    5 январ, 19:28

    “Мен ‘Олтин тўп’дан ‘Олтин бутса’ни устунроқ қўяман” — Давид Виля

    7 январ, 22:50

    Роналду “Ан-Насср”нинг улушдорига айланади

    15 январ, 14:40

    Рафинья Ямални “Олтин тўп” олишига ишонади, ўзига эса бу соврин муҳим эмас

    15 январ, 22:56

    Неймарга ўхшашни истаган, кичик бўлса-да, улкан масъулиятни бўйнига олган “Олтин бола”. Ямал қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    23 январ, 16:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.