• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Кафуни ҳайрон қолдирган, жароҳати “Барселона”га ўтишга тўсиқ бўлмаган Роналдо. Феноменнинг Европадаги фаолияти қандай бошланган?

    Нидерландиянинг “ПСВ” жамоаси Чемпионлар Лигасининг умумий босқичининг сўнгги ўйинида “Ливерпуль”га қарши баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида зафар қучди. Маҳаллий мухлислар ҳозирги кундаги энг яхши клублардан бирини томоша қилган бўлса, 20 йил олдин улар таърифлаб бўлмас истеъдодга эга футболчини кузатишган эди.

    Фото: Championat

    Роналдо Ромарио билан суҳбатдан сўнг нидерландияликлар сафига бориб қўшилган

    1994 йилда 17 ёшли Роналдо Луис Назарио де Лима Бразилия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилган. Ёки шунчаки Роналдо. Ҳужумчи “Крузейро” таркибида бор-йўғи бир мавсумни ўтказган, аммо терма жамоа бош мураббийи Карлос Альберто Паррейруни ҳайратда қолдирган эди. Натижада, у АҚШдаги турнир учун терма жамоага ёш истеъдодни олишга қарор қилган.

    Аввалроқ, 1993 йилда Роналдонинг битта ўйинда бешта гол ургани афсонавий ҳимоячи Кафунинг эътиборини тортган. “Ўша пайтдан бошлаб Роналдо ҳақиқий феноменга айланди”, — деб эслайди Кафу. Жуда аниқ баҳо берилган эди. Кейинчалик Феномен лақаби истеъдодли ҳужумчига тамға сифатида босилиб қолди. У 1994 йилда майдонда бир дақиқа ҳам вақт ўтказмаган бўлса-да, жаҳон чемпионига айланганди.

    1994 йилнинг августида Роналдо Европага йўл олди — “ПСВ” уни “Крузейро”дан сотиб олди. Ўша вақтда тўланган пулнинг ҳозирги кундаги қиймати 5,48 миллион еврони ташкил этди. Бразилиялик футболчини “Милан” ва “Ювентус” скаутлари кузатиб борган, бироқ 17 ёшли футболчининг бундай нуфузли клубларга ўтиши барча томонлар учун хавфли бўлиши мумкин эди. Европанинг унча машҳур бўлмаган жамоасига ўтиш мантиқлироқдек кўринган. Бундан ташқари, “ПСВ”ни янада кучли лигага ўтиш учун трамплин сифатида қабул қилиш мумкин эди.

    “Аякс” жамоасида Патрик Клюйверт ўйнаганига қарамай, Роналдо учун энг маъқул вариант ҳисобланган. Бироқ, 1994 йилги Жаҳон Чемпионати ҳамма нарсани ўзгартирди. Айнан шу ерда Феномен билан Ромарио ўртасида тақдирни ҳал қилувчи суҳбат бўлиб ўтган. Ромарио ҳам худди шундай вазиятда бўлиб, 19 ёшида “ПСВ”га ўтганди. У номзодлар ичидан Эйндховен клубини танлаган эди. Бразилиялик футболчи Нидерландия клубида 5 та мавсум ўтказиб, 148 та ўйинда 128 та гол урган, уч марта мамлакат чемпионлигини, икки марта мамлакат Кубогини қўлга киритган. 1993 йил ёзида Ромарио “Барселона”га ўтган. Нидерландия жамоасига эса янги юлдуз керак эди.

    “Ромарио “ПСВ”ни Европанинг энг профессионал ва ташкилий жиҳатдан кучли клубларидан бири деб атаган эди. У бу клуб маҳаллий футболга мослашиш учун ажойиб имконият эканлигини айтган. Менимча, Ромарио ҳақ”, — дея тушунтирган Роналдо Эйндховен клубига ўтиши ҳақидаги саволларга жавобан. “Аякс”нинг бош мураббийи Луи ван Гал журналистларга доим: “Бизда Клюйверт бор”, — дея жавоб берарди. Бир йилдан сўнг пойтахт клуби Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлади, Патрик эса “Милан”га қарши финалда (1:0) гол уради. Аммо мураббийнинг танлаш имконияти бўлганида, у нидерландиялик эмас, балки бразилиялик футболчини афзал кўрган бўлиши мумкин эди.

    Феномен қойилмақом мавсумни ўтказади, унинг ўйинидан, ҳатто рақиблар ҳам ҳайратда қоларди

    11 дақиқа — “ПСВ” либосида биринчи голни уриш учун Роналдога шунча вақт керак бўлди. 18 ёшга киришига бир неча ҳафта қолган футболчи “Витесс” дарвозасини ишғол қилган. 36 та ўйинда 26 та гол — Ромарионинг “ПСВ”даги дебют мавсумидаги статистикаси. Роналдо эса бу натижани янгилаган. Ўзининг биринчи мавсумида у барча турнирларда 36 та ўйинда 35 та гол урган. Бразилиялик футболчи Нидерландия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айлангани бежиз эмас (33 та ўйинда 30 та гол). “ПСВ”нинг мавсумдаги барча голларининг 40 фоизи Роналдонинг ҳиссасига тўғри келади. Эйндховен клуби ҳақиқий юлдузни қўлга киритганига шубҳа қилмаса ҳам бўларди. 

    Роналдо “Аякс”га қарши баҳсда
    Фото: “ПСВ”

    “Гарчи у озғингина ўсмир бўлса-да, Роналдонинг “ПСВ”даги биринчи мавсумида қанчалик ажойиб ўйин кўрсатгани мени ҳайратда қолдирган. Ўша пайтлардаёқ у яшин тезлигига эга эди. Роналдо тўп билан тўпсиз бўлганига қараганда тезроқ югуряпти, деган ғайриоддий фикр пайдо бўлган. Унда тўпни бошқалардан қизғаниш ҳисси ҳам бор эди”, — деб ёзади журналист Ник Миллер.

    Роналдо ижросидаги “эластик” финт ҳимоячилар учун ҳақиқий даҳшат эди. Бразилиялик ўзини бошқа томонга югуриб кетаётгандек кўрсатиб, кейин кескин ҳаракати билан қарама-қарши томонга тўпни ирғитарди. Бу финтни The Guardian шарҳловчиси Роб Смит шундай таърифлаган эди: “Кўп жиҳатдан Роналдо биринчи геймер-футболчи эди. Унинг дриблинги ўзига хос гипноздек таассурот уйғотарди”.

    Роналдонинг УЕФА Кубоги биринчи босқичи доирасидаги “Байер”га қарши (4:5) илк ўйини кўпчиликнинг ёдида қолиб кетган. 1994 йил 13 сентябрда ўйин иштирокчилари “Байер” футболчиларими ёки Роналдонинг ўзи кўпроқ гол урадими деган ўзига хос челленж уюштирган. Немис клуби бешта, бразилиялик эса учта гол урди. Роналдо шундай ўйнаганки, рақиблари ҳам ҳайратда қолган. “18 ёшли йигит ҳеч қачон бундай ўйнаганини кўрмаганман”, — деган эди ўйиндан сўнг “Байер” ҳужумчиси Руди Фёллер. Қизиғи шундаки, жавоб учрашувида дарвозалар дахлсиз қолган.

    “Эҳтимол, Роналдо мен кўрган 9-рақамлар ичида энг яхшисидир. Ажойиб техникага эга, жуда тезкор ҳужумчи. У тўп билан шундай муомала қиладики, атрофдагилар бундан ҳайратда қолади”, — деганди “ПСВ” собиқ директори Франк Арнесен. Айнан у бразилияликни жамоага олиб келганди.

    Роналдо “Фейеноорд” футболчиларидан қочиб кетмоқда
    Фото: Getty Images

    “ПСВ”да Роналдо Люк Нилис билан ажойиб тандем ҳосил қилган. Кейинчалик Феномен барчани ҳайратда қолдириб, белгияликни энг яхши жамоадоши деб билишини таъкидлаган. Маълумот учун эслатиб ўтамиз, Луиш Фигу, Зинедин Зидан, Рауль, Девид Бекҳэм, Ромарио каби юлдуз футболчилар билан бирга тўп сурган. “Люк Зидан каби истеъдодга эга бўлмаган, лекин у ажойиб узатмаларни амалга оширарди. Нилис тўп билан яхши муомала қиларди. У ҳеч қачон эгоист бўлмаган”, — таъкидлайди Роналдо.

    Дастлаб, Нилис бразилиялик билан битта хонада яшашни истамаган: “Роналдони менинг хонамга жойлаштиришди. У жуда узоқ парвоз қилганди ва дарҳол ухлаб қолди. У жуда қаттиқ хуррак отганди. Мен у билан бир хонада қололмасдим. Шифокор ва жамоа менежерини чақирдим. Улар ҳам бразилияликнинг хуррак отишини нормал эмас деб ҳисоблашди. Биласизми, улар нимани аниқладилар? Роналдо бодомча безлари туфайли қаттиқ хуррак отяпти деган хулосага келишди. Шифокорлар фақат қишки танаффус пайтида уларни олиб ташлай олишди”, — деб эслайди Нилс.

    Люк Нилис
    Фото: “ПСВ”

    Роналдонинг нохуш жароҳат олгани ҳам “Барселона”га трансфер бўлишига тўсқинлик қилмаган

    “ПСВ” Нидерландиядаги мавсумни “Аякс”дан 14 очко ортда қолиб, учинчи ўринда якунлади. 1994 йилнинг ёзида Эйндховен мухлислари бразилияликни истиқболли футболчи сифатида кутиб олган ва мавсум охирига келиб унинг исмини ҳамма биларди. 21 та ўйинда 19 та гол — Феноменнинг “ПСВ”даги иккинчи йилидаги статистикаси. Афсуски, тиззасидан олган жароҳати туфайли Роналдо мавсумнинг иккинчи қисмини ўтказиб юборишига тўғри келган. Бошқа томондан, айнан ўшанда бразилиялик Нидерландияда ягона совринни қўлга киритди — мамлакат Кубоги соҳиби бўлди.

    Жароҳат Роналдони сотиб олмоқчи бўлган эҳтимолий даъвогарларни чўчитиб юборган. “Барселона” бош мураббийи Бобби Робсон эса “кўк-анорранглилар” раҳбариятини ўша пайтдаги ҳужумчини 15 миллион еврога сотиб олишга кўндирган. Мутахассис нима қилаётганини биларди. 1997 йилда Роналдо ўша пайтдаги энг ёш “Олтин тўп” соҳибига айланган.

    Кейинчалик Робсоннинг ўзи бунга баҳо берган: “Менинг қўл остимда ўйнаган энг яхши футболчи? Роналдо ажойиб эди. У мен билан “Барселона”да бир йил бирга бўлди, уни “ПСВ”дан сотиб олгандик. Ажойиб қобилиятга эга фантастик футболчи. Роналдо мени ҳурмат қиларди, у билан мулоқот қилиш ёқарди. Афсуски, у биз учун бор-йўғи саккиз ой ўйнади. Ўшанда бразилиялик феноменал футболчига айланиши аниқ эди. У ҳар қандай ҳимоядан ўтиб кетиши мумкин эди”.

    Фото: Championat

    Кейинчалик Роналдо фаолияти давомида “Интер”, “Реал”, “Милан”да ҳам тўп сурди. Иккинчи марта Жаҳон Чемпиони бўлди, иккинчи марта “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Аммо “Сўйлоқ” учун Европа футболига эшикларни айнан Эйндховен клуби очиб берган. Тўғри, Роналдо бутун фаолияти давомида жароҳатлар туфайли ўз салоҳиятини тўлиқ амалга ошира олмаган. Шундай бўлса-да, у футбол тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири бўлган. 

    31 январ, 22:15   Изоҳ (0)   10155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Роналдо#Футбол#Олтин тўп#Бразилия терма жамоаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бугунги кун Мессини Роналду билан, ўтмиш эса Марадона билан солиштиради. Хўш, Аргентинада ким қирол?

    21.10.2017, 10:08

    Миллионлар ўйини афсонаси Роналдиньо 37 ёшида бутсаларини михга илди

    19.01.2018, 08:47

    Самюуэль Это’O: Роналдо — футбол тарихидаги энг яхши ҳужумчи

    15.05.2020, 15:26

    Роберто Карлос: Роналдо — идеал футболчи. Месси ёки Роналду унга тенг келолмайди

    18.05.2020, 21:00

    Пеле, Марадона, Зидан ва «ўзга сайёраликлар». Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар ҳақида

    24.09.2020, 23:58

    Англия клубларидан ҳеч қачон таклиф олмаган, Роналдодан Ривалдони устун кўрадиган ва «Милан»га тасодифан ўтиб қолган Маркос Кафу ҳақида

    10.06.2021, 23:59

    Афсонавий рекордлар муаллифи Герд Мюллерни хотирлаб (фотогалерея)

    16.08.2021, 22:16

    Коронавирус юқтириб олган Беларусдаги легионерлар, Педрининг товон пулини 1 млрд евро этиб белгилаган «Барселона», «Олтин тўп» учун номзодини айтган Роналдо. Энг с...

    14.10.2021, 21:27

    Омадсиз даҳо. Олтита финални бой берган ва битта мағлубият сабаб Ўзбекистон терма жамоасидан қувилган Эктор Купер ҳақида

    16.11.2021, 23:46

    «Милан»да порлаб, «Реал»да сўнган «тилла бола» — Кака 40 ёшда

    22.04.2022, 23:51

    Ривалдо 50, Роналдо эса 45 ёшда. «Барселона»нинг 90 йиллардаги юлдузлари ҳозир қаерда ва қандай кўринишга эга?

    20.05.2022, 23:51

    «Пелега қадар футбол оддий спорт эди, у футболни санъат даражасига кўтарди». Роналду, Месси, Ҳоланд, Ривалдо, Макрон, Обама ва бошқалар афсона билан видолашди

    30.12.2022, 23:43

    “Полковник ёмон аҳволда!”. Бир неча авлодни тарбиялаган афсонавий мураббий Валерий Лобановскийнинг футболдаги сўнгги кунлари ҳақида

    14.05.2023, 15:28

    Майдонда “сеҳргарлик” кўрсатган, маст ҳолида ҳет-трик қайд этган, 32 ёшида фаолиятини якунлаган Эден Азар ҳақида 

    15.10.2023, 21:52

    Кака, Роналдиньо ва Роналдо. “Олтин тўп” соҳиблари фаолиятини қаерда якунлаган?

    08.11.2023, 12:50

    Зидан, Месси ва Буффон. Бразилиялик Роналдо ўзининг орзулар жамоасини тузди 

    12.03.2024, 22:59

    Пеле — етакчи, Роналдо — 2, Ривалдо 6-ўринда. Бразилия терма жамоасининг энг яхши 10 футболчиси рўйхати тузилди 

    25.03.2024, 14:53

    “Мен одамлар билан футбол ўйнамайман”. Златан Ибраҳимович ўзининг рамзий терма жамоасига нега ўзини киритмагани сабабини айтди

    29.03.2024, 13:42

    Disney шедеврларидан тортиб култ классикаларгача: барча даврларнинг энг яхши мультфильмлари (фото)

    04.04.2024, 17:01

    Роналдо: “Ҳозир футбол жуда зерикарли бўлгани учун кўра олмайман, унинг ўрнига 5 соат теннис кўришим мумкин” 

    26.06.2024, 17:48

    Алекс Фергюсон: Роналдо ЖЧ—2026 да иштирок этишини тасаввур қилолмайман

    04.07.2024, 18:28

    Олександр Усик ўзининг севимли футбол клуби ва футболчилари қайси эканини айтди

    20.08.2024, 11:09

    Футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳужумчилар рейтинги эълон қилинди

    22.08.2024, 14:59

    Осиёлик инвесторлар билан ишлаган, “Лацио”га соврин олиб келган ва Англия терма жамоасининг олтин авлодини бошқарган Свен-Йоран Эрикссон ҳақида 

    27.08.2024, 02:17

    Спалетти, де Росси ва Шевченко Италия футболи шон-шуҳрат залидан ўрин олади 

    08.11.2024, 19:05

    Рунидан Пирлогача: talkSPORT портали XXI асрнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди

    04.12.2024, 16:50

    Роналдиньодан Марадонагача: футболчининг индивидуал маҳорати бўйича энг яхши ўйинлар рейтинги тузилди (фото)

    05.12.2024, 21:55

    Роберто Карлос: Роналдо “Олтин тўп”имни ўғирлаган

    13.12.2024, 10:50

    Неймарга ўхшашни истаган, кичик бўлса-да, улкан масъулиятни бўйнига олган “Олтин бола”. Ямал қандай қилиб дунё юлдузига айланди?

    23 январ, 16:05

    Роналдиньо, Кака ва Андрей Шевченко. “Олтин тўп” соҳиблари фаолияти қандай якунланган?

    29 январ, 23:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.