• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Месси, Неймар, Allison ва бошқалар. Лотин Америкасининг энг қиммат футболчилари

    Ҳеч кимга сир эмаски, Жанубий Америка мамлакатлари аҳолиси футболни шунчаки ёқтирмайди, балки у билан яшайди. Бразилия, Аргентина, Уругвай каби жамоалар эса ўзларининг юлдуз футболчилари билан мақтана олади. Ўз навбатида юқоридаги мамлакат ўйинчилари доимий равишда Европа майдонларини забт этиб келган. Қуйида айнан ушбу минтақанинг энг қиммат футболчилари ҳақида фикр юритилади.

    Хосе Мария Хименес — 65 миллион евро, Уругвай, «Атлетико»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Рўйхатдан икки нафар ҳимоячи ўрин олган, улардан бири «Атлетико» ҳимоя қўрғони Хосе Мария Хименесдир.

    2013 йилда «матрасчилар» 26 ёшли ҳимоячи учун 900 минг евро сарфлаган, у эса ортда қолган йиллар давомида ўзининг ишончли ўйини орқали клуб тарихидаги энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. Аммо сўнгги пайтларда у жароҳатлар борасида жуда кўп муаммоларга дуч келмоқда, ҳозирча бу унинг трансфер қийматига таъсир ўтказмай турибди.

    Федерико Вальверде — 70 миллион евро, Уругвай, «Реал»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хименеснинг ватандоши рўйхатда тўққизинчи ўринга лойиқ кўрилди. 22 ёшли Федерико Вальверде учун 2019/20 йилги мавсум омадли кечди.

    Федерико 2017 йилдан бери Уругвай терма жамоасида ўйнаб келмоқда, ҳозирда у таркибдаги энг ишончли ўйинчилардан бири ҳисобланади. Гарчи камроқ ўйнаётган бўлса-да, бу мавсум ҳам Вальверде учун ёмон ўтмаяпти деб айтиш мумкин.

    Маркиньос — 70 миллион евро, Бразилия, ПСЖ

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Рўйхатдаги иккинчи ҳимоячи Маркиньосдир. Бразилиялик футболчи 2013 йилдан бери ПСЖ сафида тўп суриб келади ва ўшандан кейин ўз ўрнини ҳеч кимга бермаяпти. Ўшанда Париж клуби унинг трансфери учун 31,4 миллион евро тўлаганди.

    Маркиньос — кўп қиррали футболчи бўлиб, таянч зонасида ҳам бекам-у кўст ўйнаши мумкин. Тиаго Сильва «Челси»га кетганидан кейин у парижликлар ҳимоясидаги энг муҳим ўйинчига айланди.

    Каземиро — 70 миллион евро, Бразилия, «Реал»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Кўпинча футболда таянч ярим ҳимоячилари ўзлари лойиқ бўлган эътирофга сазовор бўлмайди, аммо уларсиз ҳеч қайси жамоа маълум ютуққа эришмаган бўларди. Каземирони эса ўз позициясининг энг яхшиларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. У 2013 йилдан бери «Реал»га кетма-кет совринларни қўлга киритишда ёрдам бериб келмоқда. Каземиро ўзининг техник хусусиятлари билан мақтана олмаса ҳам, ўйинни ўқий олиш ва майдонни яхши кўриш қобилияти билан исталган футболчига рақобатчи бўлиши мумкин.

    Шунингдек, Каземиро ўз позициясининг ҳам энг қиммат футболчиларидандир. У трансфер қиймати борасида фақат «Бавария» футболчиси Йозуа Киммихдан (90 миллион евро) орқада.

    Лаутаро Мартинес — 70 миллион евро, Аргентина, «Интер»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2018 йилда Аргентинанинг «Расинг» клубидан «Интер»га йўл олган Лаутаро Мартинес дарҳол «Сан Сиро»нинг севимли футболчисига айланди ва «неразурри» таркибида 39 та гол уришга улгурди. 23 ёшли ҳужумчи ўз позициясида Европанинг энг зўрларидан бири ҳисобланади. Ўз вақтида унга 22,7 миллион евро сарфлангани кўплаб танқидларга учраганди, аммо у ўз ўйини билан бу танқидларнинг барчаси ноўрин эканлигини исботлади.

    2020 йилнинг ёзида Испания грандлари сафига қўшилиши кутилган Мартинес катта эҳтимол билан 2023 йилда ниҳоясига етадиган шартномасини узайтирса керак.

    Пауло Дибала — 70 миллион евро, Аргентина, «Ювентус»

    Фото: «Ювентус» ФК

    Фото: «Ювентус» ФК

    Бир неча йиллардан буён Пауло Дибаланинг футбол оламидаги янги юлдуз бўлиши ваъда қилинади. Аммо бу ҳамон қуруқ гаплигича қолмоқда.

    Дибала бу мавсумда барқарор ўйин кўрсата олмаяпти, шунга қарамай унинг истеъдодини инкор этиб бўлмайди. У «Ювентус» сафида 2015 йилдан бери 244 учрашувда 98 та гол ва 40 та голли узатмани амалга оширди.

    Рўйхатдаги бошқа футболчилардан фарқли ўлароқ, Дибаланинг нархи аста-секин пасайиб бормоқда. 2018 йилда у 110 миллион еврога баҳоланганди, ҳозир эса «атиги» 70 миллион.

    Роберто Фирмино — 72 миллион евро, Бразилия, «Ливерпуль

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Кўпинча Жанубий Америка вакилларини Ла Лигада кўриш мумкин. Аммо сўнгги пайтларда Англияда ҳам жанубликлар кўпайиб бораётганини инкор этиб бўлмайди.

    Ўтган йили «Ливерпуль» билан чемпионлик унвонини қўлга киритган Фирмино кам гол ураётганига қарамай Юрген Клопп жамоасининг асосий ўйинчиси бўлиб қолмоқда. Бразилиялик «қизиллар» сафига қўшилганида, унинг трансфер қиймати 33 миллион еврони ташкил қилган бўлса, ҳозирда бу бир неча бараварга ошган. Бироқ бундан кейин нархнинг кўтарилиши даргумон, боиси унинг ёши 30 га яқинлашиб қолди.

    Алиссон — 80 миллион, Бразилия, «Ливерпуль»

    Фото: АП

    Фото: АП

    «Ливерпуль»нинг яна бир бразилиялик футболчиси Алиссон Мерсисайд клубининг асосий ва алмаштириб бўлмас дарвозабони ҳисобланади.

    2018 йилда 62,5 миллион евро эвазига «қизиллар» сафига қўшилган Алиссон дунёнинг энг қиммат дарвозабонлар рўйхатида иккинчи поғонани (биринчи ўринда Ян Облак 90 миллион евро) банд этди. Унинг ҳозирги трансфер нархи 80 миллион еврони ташкил қилди.

    Шу вақтдан бошлаб у ФИФА талқини бўйича энг яхши дарвозабон бўлишга ва Лев Яшин мукофотини қўлга киритишга улгурди.

    Лионель Месси — 80 миллион евро, Аргентина, «Барселона

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Месси футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади. Бугунги «Барселона»ни усиз тасаввур қилиш имконсиздир.

    Аммо ортда қолган йиллар барча нарсалар қатори Мессининг нархига ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Унинг амалдаги трансфер нархи 80 миллион еврога баҳоланган. 2020 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун курашда эса у Роберт Левандовски ва Криштиану Роналдудан кейин 3-ўринни қўлга киритди.

    Неймар — 128 миллион евро, Бразилия, ПСЖ

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Неймарнинг ушбу рўйхатга киритилганидан ҳеч ким ажабланмаса керак. Боиси бразилиялик 222 миллион евро эвазига «Барселона»дан ПСЖга ўтганида бутун трансфер бозорини остин-устун қилиб юборганди.

    Парижда ҳам Неймар гол уришда давом этмоқда: у 102 учрашувда 83 та гол урди ва 46 та ассистни амалга оширди. Аммо Франция пойтахтида уни жароҳатлар тинч қўймаяпти. Шу боис у аксарият ҳолларда ўйинларда қатнашиш ўрнига уларни томоша қилиш билан чекланмоқда.

    128 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчидан олдинда фақат бир ўйинчи бор, бу унинг жамоадоши Килиан Мбаппе (180 миллион евро).

    Бошқа мақолалар: 

    • Йўқотилган «олтинбошлар»: ўзбек футболининг эрта сўнган юлдузлари ҳақида
    • Топ-5: Футбол тарихидаги тўпурар ҳимоячилар
    • Энг узоқ масофадан урилган голдан тўпурар дарвозабонгача. Футбол тарихидаги ноёб рекордлар ҳақида
    • «Сен қўрқоқ ва ношудсан». Златан Ибрагимович ва Хосеп Гвардиола ўртасидаги можаро тарихи
    • Футболда янги савол: Мбаппе зўрми ёки Ҳоланд?
    • Грециялик чақалоқ мухлис, парвозлар ва Австралия капалаклари. Февраль ойининг спортга оид энг сара суратлари

    19.03.2021, 10:00   Изоҳ (0)   20768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Юнайтед» Погбанинг голи эвазига сафарда «Милан»ни мағлуб этиб, Европа Лигаси чорак финалига чиқди

    19.03.2021, 03:07

    «Тоттенҳэм» Загребда жавобсиз 3 та гол ўтказиб, Европа Лигаси чорак финали йўлланмасидан мосуво бўлди

    19.03.2021, 01:43

    Европа Лигаси. «Арсенал» Лондонда мағлуб бўлганига қарамай икки ўйин натижасига кўра чорак финалга йўл олди, «Рома» ҳам кейинги босқичда

    19.03.2021, 01:03

    Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди

    18.03.2021, 21:43

    РПЛ. Остон Ўрунов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда «Уфа» «Локомотив М»га имкониятни бой бериб қўйди

    18.03.2021, 21:13

    Суперлига. «Пахтакор» меҳмонда ОКМКни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

    18.03.2021, 20:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.