• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бобур шаҳрини барчамиз орзу қилаётган энг гўзал, энг замонавий шаҳарга айлантириш бугундан бошлаб реал вазифа қилиб кун тартибига қўйилади” – Шавкат Мирзиёев

    Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида янги барпо этилган Бобур шаҳрида ўтказилган тантанали маросимда нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари Бобур шаҳри миллий маданият ва санъат, ўзбекона меҳмондўстлик, бағрикенглик ва ҳамкорликни акс эттирадиган ўзига хос кўзгу бўлиши зарурлигини таъкидлади.

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар, муҳтарам Андижон аҳли!

    Аввало, сиз, азизлар билан юртимизда кўклам нафаси кезиб юрган мана шундай файзли кунларда дийдор кўришиб турганимдан ғоят мамнунман. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман.

    Ҳаммангизга маълумки, инсон қадрини улуғлаш, халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, шу асосда одамларни ҳаётдан рози қилиш – Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсадидир.

    Бугун жонажон Ватанимизнинг барча вилоятлари, қишлоқ ва овулларида ана шу улуғ ва эзгу мақсад қандай амалий натижалар бераётганини кўриб, албатта барчамиз чексиз қувонамиз. Бунинг амалий тасдиғини гўзал ва бетакрор Андижон заминида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Вилоятда саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, боғу роғлар барпо этиш, кўча ва маҳаллаларни обод қилиш, аҳоли учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитлари яратиш бўйича кўплаб таҳсинга лойиқ ишлар қилинмоқда.

    Қани энди, имкони бўлса-ю, бу сўлим диёрга тез-тез келиб, сиз, азизлар билан чин дилдан мириқиб суҳбатлашсам. Чунки, сир эмас, мен доимо сизлар каби мард ва танти, қалби – Оллоҳда, қўли – ишда бўлган инсонлар билан учрашиб, мулоқот қилиб, ўзим учун беқиёс маънавий куч оламан, руҳланаман.

    Ишонч билан айтиш мумкинки, Андижон заминида Янги Ўзбекистон ғояси, Янги Ўзбекистон нафаси ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бормоқда, халқимизни баланд-баланд марраларга ундамоқда.

    Бу – ислоҳотларимизнинг биз кутган, бутун халқимиз кутган энг катта, энг муҳим натижаси, десак, тўғри бўлади.

    Қадрли дўстлар!

    Фахр билан айта оламизки, Андижон бутун мамлакатимиз, Марказий Осиё минтақасининг замонавий, йирик шаҳарларидан бири, водий гавҳаридир. Бу кўҳна заминдан кўплаб олим ва мутафаккирлар, машҳур шоир ва адиблар, давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари етишиб чиққан.

    Андижон – буюк мутафаккир, бунёдкор шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомиз таваллуд топган табаррук диёр экани барчамизга ғурур-ифтихор бағишлайди.

    Бугунги кунда Андижонда барча соҳа ва тармоқлар жадал ривожланмоқда. Айни пайтда бу ерда жуда катта салоҳият мавжуд. Ана шундай улкан имкониятларимизни ишга солиш, ҳудудни янада тараққий эттириш мақсадида сизлар билан бундан икки йил аввал Янги Андижон шаҳри ва “Янги Ўзбекистон” боғини барпо этиш ҳақида келишиб олган эдик.

    Ўтган давр мобайнида ушбу улкан лойиҳани амалга ошириш борасида катта ишлар бажарилганига барчангиз гувоҳсиз. Нафақат гувоҳсиз, айни пайтда уларда бевосита иштирок этмоқдасиз. Қисқа вақт ичида ҳавас қилса арзийдиган мана шу гўзал шаҳарча билан бирга “Янги Ўзбекистон” боғи ҳам қад кўтарди.

    Сиз, азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни ана шу буюк меҳнат ғалабаси билан самимий табриклайман. Бундай файзли, муаззам маскан барчамизга, аввало, меҳнаткаш ва олижаноб Андижон аҳлига муборак бўлсин, буюрсин!

    Халқимизнинг бунёдкорлик анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган, фидойилик ва ташаббускорлик фазилатларини амалий ишлари билан намоён этаётган Андижон аҳлига, бу ишларга ҳисса қўшган барча инсонларга чин юракдан ташаккур билдираман.

    Шу ўринда кўпдан буён ўйлаб юрган бир ташаббусни сизлар билан маслаҳат қилмоқчиман.

    Ўзининг бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни бутун дунёга тараннум этган буюк аждодимиз – Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига – Бобур шаҳри деб ном берсак, нима дейсизлар?

    Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Ишончим комил, бу ташаббус ҳар томонлама халқимизнинг кўнглидаги иш бўлади.

    Нега деганда, ҳазрати Бобур – жаҳон тарихида камдан-кам учрайдиган шундай беназир, улуғ зотки, унинг шарафига нафақат кўча ва майдонлар, боғу роғлар, балки алоҳида шаҳар бунёд этсак, албатта арзийди.

    Нега деганда, Бобур Мирзо – Темурийлар Ренессансининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, истеъдод ҳомийси бўлган буюк шахсдир.

    Унинг ёшлик пайтларидан юртда тинчлик ва адолат ўрнатиш учун олиб борган курашлари, бу йўлда кўрсатган мардлик ва жасорати фидойилик ва ватанпарварлик мактабидир.

    Ҳеч шубҳасиз, қомусий билим ва тафаккур эгаси бўлган бу мумтоз аждодимизнинг биргина “Бобурнома” асари учун ҳам унинг шарафига мана шундай гўзал шаҳарчани бунёд этсак, арзийди.

    Чунки, такрор айтишга тўғри келади, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби оламга машҳур аждодларимиз борлигини, улар Ўзбекистон фарзанди эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

    Ўзлигимизни англаб, шонли тарихимизни ёш авлодимизга, болаларимизга тушунтирсак, илм-маърифатни ривожлантирсак, улуғ боболаримизга муносиб бўлиб яшасак, Янги Ўзбекистонни ҳам, Учинчи Ренессансни ҳам албатта қурамиз!

    Марра албатта бизники бўлади.

    Азиз дўстлар!

    Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомиз бор-йўғи 47 йил умр кечирди. Шу қисқа вақт давомида у инсон ақли бовар этмайдиган қандай буюк ишларни амалга оширгани, қандай меъморий обидалар, боғу роғлар барпо этиб, ўзидан ўчмас ном қолдириб кетгани ҳам барчамиз учун юксак ўрнак намунасидир.

    Шу маънода, ҳазрати Бобурнинг шону шуҳрати ва қадр-қимматини жойига қўйиш, унинг бебаҳо меросини халқимизга янада кенгроқ таништириш, бутун дунёга тарғиб этиш ҳурматли олим ва адибларимизнинг, ҳаммамизнинг муҳим бурчимиз ҳисобланади.

    Вилоят зиёлилари, билимдон ёшларимиз, бутун Андижон аҳли бу борада янада фаоллик кўрсатадилар, деб ишонаман.

    Нега деганда, андижонликлар ўзининг бу улуғ фарзанди хотирасини ўша оғир, мустабид тузум даврларида ҳам қалбида, хотирасида эъзозлаб-ардоқлаб келганини яхши биламиз. Давлатимизнинг яқин ёрдами билан ҳурматли оқсоқолимиз Зокиржон ака Машрабов каби ўнлаб маърифатпарвар инсонлар, Бобур халқаро фонди ва илмий экспедицияси қандай катта ишларни амалга ошириб келаётганини юксак қадрлаймиз.

    Бу борада бир масалага алоҳида эътибор қаратишимиз зарур: Бобур Мирзонинг бебаҳо мероси – бу бир уммон. Уммоннинг эса ҳеч қачон тубига етиб бўлмайди.

    Шунинг учун мамлакатимизда, вилоятда бобуршунослик соҳасида олиб борилаётган ишлар тўхтаб қолмаслиги, аксинча, янги авлод, азму шижоатли ёшларимиз томонидан давом эттирилиши, янада юксак босқичга кўтарилиши лозим. Бу ишда мен сизларга ҳар томонлама ёрдам беришга доимо тайёрман.

    Азиз дўстлар!

    Мамлакатимизда амалга ошираётган барча ўзгариш ва ислоҳотларимиз Бобур Мирзо каби улуғ аждодларимизнинг орзу ва мақсадлари, ҳаётий идеаллари, амалга оширган улуғвор ишларига ҳамоҳанг, десак, янглишмаган бўламиз.

    Бугун сизлар билан биргаликда Бобур бобомиз туғилиб ўсган табаррук заминда ул зотнинг дилида қолган армонларини рўёбга чиқариш йўлида яна бир тарихий воқеанинг иштирокчиси бўлмоқдамиз, десак, айни ҳақиқат бўлади.

    Бобур шаҳрини барчамиз орзу қилаётган энг гўзал, энг замонавий шаҳарга айлантириш бугундан бошлаб реал вазифа қилиб кун тартибига қўйилади. Бу шаҳардан ҳақиқий бобурийлар етишиб чиқиши учун бобомиз номи билан аталадиган ихтисослашган боғча ва мактаб, университет, кутубхона ва IT паркдан иборат йирик таълим кластери барпо этилади. Унинг таркибида энг юқори талабларга жавоб берадиган спорт комплекси ҳам қурилади.

    Бир сўз билан айтганда, барчамиз бирлашиб, Бобур шаҳрини миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этадиган маънавий масканга, таълим ва илм-фан шаҳрига, ёшларимиз учун илҳом ва ибрат, парвоз майдонига, нафақат водий, балки мамлакатимизнинг туризм ва маданият марказига, “яшил инфратузилма” асосида қурилган замонавий “смарт-сити”, яъни, ақлли шаҳарга айлантирамиз.

    Бу шаҳар, худди буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий номи қўйилган азим шаҳар каби, шонли тарихимиз ва келажагимиз ўртасида маънавий кўприк бўлади, янги тарихимиздан муносиб ўрин олади.

    Мана шу боғ ҳудудининг энг баланд нуқтасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг янги, муҳташам ҳайкалини ҳам ўрнатамиз.

    Бобур шаҳри миллий маданият ва санъатимиз, ўзбекона меҳмондўстлик, бағрикенглик ва ҳамкорликни акс эттирадиган ўзига хос кўзгу бўлиши зарур.

    Ушбу эзгу мақсадларни амалга ошириш учун катта дастур қабул қиламиз, 250 миллион долларлик дастлабки капиталга эга бўлган алоҳида жамғарма ташкил қилинади.

    Бугунги тадбирда бош вазир ўринбосарлари, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этяпти. Уларга алоҳида топшириқ: ушбу мегалойиҳа бир ойдан кечикмай бошланиши шарт.

    Азиз ватандошлар!

    Ҳурматли Андижон аҳли!

    Мана шу замонавий амфитеатр саҳнасида, мана шу гўзал боғда халқимизнинг нодир санъати доимо намойиш этилиб, улуғ шоирларимиз шеърлари янграб турса, айни муддао бўлади.

    Бу оқшом ушбу янги маданият масканида атоқли санъаткорлар ва истеъдодли ёш ижрочилар иштирокида бўлиб ўтадиган концерт дастури шу йўлда эзгу анъанани бошлаб беради, десак, тўғри бўлади.

    Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча маданият ва санъат соҳаси ходимларини бугунги касб байрами билан бутун халқимиз номидан, ўз номимдан чин қалбимдан самимий табриклайман.

    Ишончим комил, ноёб қиёфаси, яшил олами, замонавий дам олиш инфратузилмаси билан янги шаҳар ҳаётида алоҳида ўрин эгаллайдиган ушбу муаззам боғ Андижон аҳли учун, барча ватандошларимиз, фарзандларимиз учун энг севимли ва қутлуғ масканга айланади.

    Барчамиз яхши биламизки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур дунёнинг қайси ерида, қайси ўлкасида бўлмасин, бир умр ватан соғинчи билан яшади. Бугун буюк аждодимизнинг армонлари ушалди, ул зот ўз юртига руҳан қайтиб келди, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

    Мана шундай улуғ, тарихий кун барчамизга муборак бўлсин!

    Сизларга, сизларнинг тимсолингизда Андижон аҳлига тинчлик-омонлик, мустаҳкам соғлиқ, янги ютуқ ва омадлар тилайман.

    15 апрел, 21:20   Изоҳ (0)   2184
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Андижон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

    25 март, 15:50

    Президент иштирок этган ифторлик маросими, Андижондаги зилзила, демонтаж қилинадиган банкоматлар: 25 мартнинг энг муҳим хабарлари

    25 март, 23:00

    Ўзбекистондаги чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

    26 март, 11:05

    Тошкент—Андижон ҳамда Тошкент—Самарқанд йўлларида ҳайдовчи ва йўловчилар учун турли пулли хизматлар йўлга қўйилади

    26 март, 21:51

    Қамоққа олинган пойтахт ФВБ бошлиғи ўринбосари, фаолиятини тиклаган Шаҳрисабз аэропорти, қамоқхонада қийноққа солинган маҳкум: 26 мартнинг энг муҳим хабарлари

    26 март, 23:35

    Поезддаги сувараклар, қўполлиги сабаб ишдан олинган тарбиячи, Янгийўлда боғчага қулаган краннинг ўқ қисми: 27 мартнинг энг муҳим хабарлари

    28 март, 00:11

    Февралда истеъмолчиларга қанча кешбек тўлангани очиқланди

    29 март, 23:12

    Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилинади

    9 апрел, 17:10

    “Вазирлар, вилоят ҳокимлари жорий йил якунигача 4,5 млрд долларлик ишларни сўзсиз бажариши шарт” — президент

    9 апрел, 18:35

    Энди банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади

    9 апрел, 18:36

    Парламентлараро иттифоқ тадбирида вафот этган Замбия вакили, Ўзбекистонда солиқ тўлайдиган ChatGPT, концертларда чекланадиган фонограмма: 9 апрелнинг энг муҳим хаб...

    9 апрел, 23:40

    “Дарё” дайжести: 11-апрелнинг энг муҳим хабарлари

    11 апрел, 23:10

    Зеленский офиси аёлларни армияга мажбурий чақиришни таклиф қилди

    13 апрел, 21:25

    АҚШда ўсмир Трампга суиқасд қилиш учун ота-онасини ўлдирди — CNN

    14 апрел, 09:49

    “Ҳусанов — бу Ҳусанов”: ўзбекистонлик мутахассис ҳимоячини Пуйоль ва Пепе билан таққослади

    14 апрел, 14:46

    Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди

    14 апрел, 14:48

    Шавкат Мирзиёев Чорвоқ сув омбори бўйида қуриладиган халқаро туризм марказининг мастер-режаси билан танишди

    14 апрел, 17:51

    Владимир Зеленский: “Апрель ойи бошидан буён Россия ҳужумлари оқибатида 34 киши ҳалок бўлди, 119 киши яраланган”

    14 апрел, 19:40

    Тошкентнинг Яшнобод туманида океанариум қурилади

    14 апрел, 19:21

    Ўзбекистон ва ITБ ўртасида 40 млн долларлик грант шартномаси имзоланди

    14 апрел, 22:56

    Трамп Байденни Украинадаги можарони келтириб чиқаришда айблади 

    14 апрел, 23:50

    “Дарё” дайжести: 14 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    14 апрел, 23:35

    Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди

    15 апрел, 12:18

    Марказий Осиё давлатлари Кипр масаласида Туркияга қарши чиқди

    15 апрел, 15:12

    Президент Андижондаги тўқимачилик кластерининг янги корхонасини бориб кўрди

    15 апрел, 14:03

    Президент Андижон вилояти аҳолисини даромадли иш билан таъминлаш бўйича янги кўрсатмалар берди

    15 апрел, 15:20

    Трамп жамоасида Россияга нисбатан муносабатда келишмовчиликлар юзага келди — WSJ

    15 апрел, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.