ФИФА The Best—2020 совринига даъвогар мураббийлар ва дарвозабонлар учлигини маълум қилди.
Унга кўра, Марсело Бьелса (Аргентина, «Лидс»), Ҳанс-Дитер Флик (Германия, «Бавария») ва Юрген Клопп (Германия, «Ливерпуль») энг яхши мураббий номи учун кураш олиб боради.
Бьелса «Лидс» билан Чемпионшип ғолиблигини қўлга киритиб, Премьер Лигага йўл олди. Клопп эса «қизиллар» билан АПЛда чемпион бўлди. «Бавария»ни мавсум ўртасида қабул қилиб олган Флик мюнхенликлар билан Бундеслига, Германия Кубоги, ЕЧЛ ва УЕФА Суперкубогида зафар қучди.
Аввалроқ ФИФА ушбу совринга даъвогарлар бешлик рўйхатини эълон қилганди. Финал босқичига Зинедин Зидан («Реал») ва Хулен Лопетеги («Севилья») чиқа олмаган.
Шунингдек, йилнинг энг яхши дарвозабони номига даъвогарлар ҳам аниқ бўлди. Улар: Мануэль Нойер (Германия, «Бавария»), Алиссон (Бразилия, «Ливерпуль») ва Ян Облак (Словения, «Атлетико»).
Аввалроқ ушбу соврин учун 6 нафар номзод кўрсатилганди.
The Best соврини эгаси 17 декабрь куни эълон қилинади. Маросим коронавирус пандемияси сабаб онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)