• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2025 йил 1-чорагида давлат бюджетига қанча тушум бўлгани очиқланди 

    Солиқ қўмитаси раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида 2024 йилдаги якунлари, натижа ва келгуси режалар юзасидан маълумот берилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Келтирилишича, 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланиб, ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ўсди. Ушбу макроиқтисодий барқарорлик давлат бюджети даромадларини шакллантиришда замин яратди. Натижада 2024 йилда солиқ сиёсатини ҳамда солиқ маъмурчилигини яхшилаш эвазига давлат бюджетига тасдиқланган прогноз 196,5 трлн сўм ўрнига 199,5 трлн сўм тушишига эришилди. 

    2024 йилда соҳаларга бириктирилган солиқ инспекторлари томонидан солиқ ҳисоботларини таҳлил қилиш ва тафовутларни бартараф этиш ҳисобига 486,3 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисобланиб шундан 418,7 млрд сўм ундирилди.

    Жорий йил бошига нисбатан маҳаллалар кесимида кичик тадбиркорлар ҳисобига 41,4 мингта ишчи сони ошишига эришилган бўлса, уларнинг товар айланмаси олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 22 817,8 млрд сўмга ошди.

    2025 йилнинг дастлабки натижалари 

    2025 йилда ҳам солиқ тушумларини кўпайтириш ва солиқ маъмурчилигини яхшилаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йил 1-чорагида давлат бюджетига белгиланган 45,5 трлн сўм ўрнига 48,2 трлн сўм тушумлар таъминланди ёки 2,7 трлн сўм қўшимча маблағлар жалб қилинди. 

    Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан (40,3 трлн сўм) 20 фоизга, ҳудудларда ҳаттоки 25 фоиз ўсишга эришилди. Бунда асосий улуш фойда солиғи – 11,8 трлн сўм, ҚҚС – 9,8 трлн сўм, акциз солиғи – 4,5 трлн сўм ва бошқалар.

    Давлат бюджети даромадлари

    2024 йилда давлат бюджети даромадлари 274,3 трлн сўмга бориб (ЯИМнинг 18,9 фоизи), 2023 йилдагига нисбатан 18,3 фоизга ўсди.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Бюджетга тушумларнинг энг кўп улушини бевосита солиқлар таъминлаган (фойда, жисмоний шахслар ва айланмадан олинадиган солиқлар) — 90,8 трлн сўм.

    Йил давомида бюджетга билвосита солиқлардан (ҚҚС, акциз солиғи, божхона божи) 88,3 трлн сўм тушган.

    Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғидан 36,4 трлн сўм даромад келган. Бошқа тушумлар (таркиби очиқланмаган) 58,9 трлн сўм бўлган.

    Давлат бюджети харажатлари таркиби

    Ўтган йили давлат бюджетидан жами 310,9 трлн сўм (ЯИМга нисбатан 21,4 фоиз) харажат қилинган. Соҳалар кесимида олганда, чиқимларнинг 153,3 трлн сўми ижтимоий харажатларга йўналтирилган. Энг йирик маблағлар таълим (71,2 трлн сўм) ва соғлиқни сақлаш (36 трлн сўм) соҳаларига сарфланган.

    Йил давомида иқтисодиётга йўналтирилган маблағлар миқдори 38,4 трлн сўм бўлган. Шундан 9,2 трлн сўми сув хўжалигига, 9,5 трлн сўми газ олди-сотдисидан кўрилган зарарни қоплашга, 4,1 трлн сўми уй-жой коммунал хизматига, 5,1 трлн сўми аҳоли пунктларини ободонлаштиришга кетган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўз навбатида давлат инвестицияларига 28,5 трлн сўм йўналтирилган. Ўтган йили ҳокимият ва бошқарув органлари харажатлари сезиларли ортган ва 17,9 трлн сўм ажратилган. Таққослаш учун, 2023 йилда бу йўналишга 15,9 трлн сўм берилганди.

    2024 йилда давлат қарзи (кредит) фоизлари учун бюджетдан 14,5 трлн сўм сарфланган. 2023 йилда қарзлар фоизларини сўндириш учун 8,2 трлн сўм ажратилганди.

    Умуман олганда, бюджет харажатларининг 125,4 трлн сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга йўналтирилган.

    2024 йилда давлат товар ва хизматлар сотиб олишга жами 24,8 трлн сўм сарфлаган. 2023 йилда бундай чиқимлар миқдори бюджет учун 24,5 трлн сўмга тушганди.

    Ўтган йили нафақа ва моддий ёрдамлар учун ажратилган маблағлар кескин қисқариб, 15,4 трлн сўмни ташкил этган. Таққослаш учун, 2023 йилда мазкур йўналишга 19,2 трлн сўм сарфланган эди.

    1 апрел, 21:35   Изоҳ (0)   3108
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #давлат бюджети

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ижтимоий карта кимларга берилади ва қаердан олиш мумкин?

    17 январ, 11:49

    ЛехAI ҳуқуқий чат-боти яратилди

    17 январ, 22:30

    АҚШ бюджети тақчиллиги 2025 йилда 1,9 трлн долларни ташкил этади

    18 январ, 09:18

    Қадрсиз сўм. Нега ўзбекистонликлар миллий валютамизга ишонмайди?

    20 январ, 19:35

    Сурхондарё ҳокими 14 январь муносабати билан ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 млн сўм ажратди

    21 январ, 12:22

    Тошкентда ухлаб қолган йўловчи номига кредит олган таксичи, ЎФА президентлигини тарк этган Абдусалом Азизов, машина уриб юбориши оқибатида вафот этган 32 ёшли пиёд...

    21 январ, 23:19

    “Агар бюджет тақчиллиги бўлмаса, ташқи қарзни оширишга муҳтожлик қолмайди” — Марказий банк раиси Тимур Ишметов

    23 январ, 17:15

    Емирилган суяклар, чириётган кўзлар, заифлашган хотира: ўзбекистонликлар коронавирусдан сўнг қандай асоратлар билан тўқнашмоқда?

    30 январ, 16:27

    Ўзбекистон МТРКга қарашли бир қатор телеканаллар тузилмаси ва улардаги раҳбарлар таркиби ўзгарди 

    31 январ, 15:25

    Партия раҳбарининг “коса оқармаслиги” ҳақидаги фикрларини ёқлаб ёзилган пост муҳокамаларни кучайтирди

    31 январ, 19:42

    Ўзбекистондаги давлат идоралари сайтлари ягона платформага ўтказилади

    4 феврал, 09:22

    Ўзбекистонда 2024 йили экспорт ҳажми 27 млрд долларга етди

    11 феврал, 21:29

    10 суткага қамалган қиз, пойтахтдаги ёнғин, депутатлар қабул қилган диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси: 11 февралнинг энг муҳим хабарлари

    11 феврал, 23:00

    Ўзбекистонда маҳалла раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди

    12 феврал, 11:32

    Ўзбекистонда хусусий сектордаги қанча аёлга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси берилгани маълум бўлди 

    18 феврал, 19:25

    Ўзбекистон қиймати қарийб 1,5 млрд доллар бўлган навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди

    25 феврал, 14:50

    Ташриф билан Ўзбекистонга келган Покистон бош вазири, ўз ўғлини отиб ўлдирган ота, янги таъсис этилган “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” медали: 25 ф...

    25 феврал, 22:50

    Бюджетдан нафақаларга тўлов камайиб, давлат қарзига фоиз харажатлари кескин ошган

    26 феврал, 16:24

    АҚШ суди USAID хорижий ёрдамини қайта тиклашни буюрди

    26 феврал, 15:59

    “Эски замон касали”. Тадбиркорлардан ортиқча солиқ ундириш давом этяптими?

    1 март, 15:15

    Ўзбекистонда жами талабаларнинг қанчасини хотин-қизлар ташкил қилиши маълум бўлди

    6 март, 20:13

    Кутилма ва таҳлиллар: келгуси уч йилда доллар курси қанчага ошади?

    15 март, 11:00

    Давлат ташқи қарзи: Ўзбекистонга кимлар кредит берган ва пуллар нималарга сарфланмоқда? 

    14 март, 20:00

    Ўзбекистонда аграр соҳадаги суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши кутилмоқда

    18 март, 14:25

    Шавкат Мирзиёев Бектемирдаги мактабда бўлиб, педагоглар билан мулоқот қилди (фото)

    20 март, 17:12

    Жиззах вилояти ҳокимлиги бюджет тақчиллигига қарамай, 1,8 млрд сўмга Tahoe ва Traverse автомобилларини сотиб олмоқчи

    20 март, 17:30

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари 1 апрелдан қўшимча рағбатлантирилади

    23 март, 16:16

    “АЭС қуриш харажати икки млрд доллардан ошмайди” — “Ўзатом” директори

    24 март, 16:02

    “Россия НАТО давлатларига ҳужум қилса, қақшатқич жавоб олади” — Марк Рютте

    28 март, 11:25

    Чиқиндихонадаги мотиватор, қурумсоқ ошиқ: кинокастинглардан ўта олмаган Бобур Мансуров қандай қилиб машҳур вайнерга айланди?

    29 март, 17:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.