• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Партия раҳбарининг “коса оқармаслиги” ҳақидаги фикрларини ёқлаб ёзилган пост муҳокамаларни кучайтирди

    “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармаслигини ҳақидаги иддаоси жамоатчиликнинг кескин қаршилигига учради. Фаоллар энг аввал унинг хонадонини табиий газдан узиш таклифи билан чиқишди. Қодировнинг ўринбосари Фируза Муҳаммаджонова Facebookъда раҳбарини ҳимоя қилиб пост қолдирди. Бироқ бу танқидчилар ҳовурини босиш ўрнига муҳокамаларнинг янги тўлқинига сабаб бўлмоқда.

    Фируза Муҳаммаджонова
    Фото: Шахсий архив

    Нима бўлган эди?

    23 январь куни Алишер Қодиров газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганиш кераклигини таъкидлаб, газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармаслигини айтганди.

    Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин. Тилла қатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди, деб ёзган у Telegram каналида.

    Қодиров янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

    Алишер Қодиров
    Фото: “Дарё”

    “Депутатнинг ўз сайловчиси манфаатига қарши бориши бу — сиёсий суицид дегани”

    “Миллий тикланиш” партияси етакчиси бу мулоҳазалари ортидан жамоатчилик фаоллари ва интернет фойдаланувчиларининг кескин қаршилигига учради. Фаоллар ушбу ташаббус эгасининг хонадонини табиий газдан узиб қўйишни таклиф қилишди.

    Жумладан, Отабек Бакиров

    Ўтган ҳафта бош яшинқайтаргич миссиясини яна ўз қўлига олган Алишер Қодир навбатдаги антиҳақиқат билан бўлишди: Эмишки, тилла қатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди.

    Албатта, иситиш ва овқатга газ ёқадиган халқ ва коса оқариши ўртасида ҳеч бир “пруф” йўқ. Бир грамм ўзининг гази йўқ гуржилар газ ёқади, ватани газнинг устидаги озарлар газ ёқади, бутун дунёдан газ сотиб оладиган немислар, британлар, голландлар газ ёқади. Лекин уларнинг косаси оқарган. Демак, газни ёқиш ёки қайта ишлаш бу танлов, танловни эса эркин бозор беради. Алишер Қодирни ким ва қандай сайлаган билмайман, лекин у сиз ва биз учун танлаб бермоқчи: газ ёқма, косанг оқармайди.

    Айни пайтда:

    1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлигини эслатган Алишер Қодир (эслатмаса, билмасмидик) 4 млрд долларга қурилган ва айнан шунақа маҳсулотлар ишлаб чиқариши керак бўлган GTL заводи декабрдан апрелгача ишламаслигини негадир ёдга олмаган.

    GTL ва кимё заводлардан тортиб иссиқхоналаргача газдан узилиб, ўзбекнинг субсидияланаётган гази бир тўда олигархлар томонидан экспорт қилинаётгани Алишер Қодирни ҳайратга солмаган. Нега Алишер Қодир газ экспортини тўхтатишни сўрамайди? Алишер Қодир Ўзбекистонни талаётган олигархлардан қўрқадими ё уларнинг феълан адвокатими?

    Алишер Қодир ўрисники (балки аслида ўзимизники) дейилган газни Гонконгда жойлашган ўртакашдан “импорт” қилинаётганини жуда яхши билади, лекин парламентда қўр тўкиб ўтириб, ғинг демайди.

    Алишер Қодир миллат ва унинг косаси ҳақида қайғурар экан, нафақат Ўзбекистон, бутун Марказий Осиё газ инфратузилмаси юраги бўлишига қарамай, шимол олигархиясига совға қилиб юборилган Газли омборини ўзбек халқига қайтарилишини, яъни миллийлаштиришни талаб қилмайди.

    Нега Алишер Қодир охирги 8 йил ичида бир тўп энергошотирлар томонидан олигархияга совға қилиб юборилган конлар, улушлар ва активларни тафтиш қилиш, схемалар қонунийлигини ўрганиш, энерголюстрация масаласини парламентга чиқармайди? Нимага?

    Булар Алишер Қодир сайлов дастурида йўқ, Алишер Қодир сайловчиларига ўзбек халқини талаётган ўғри олигархияга қарши курашаман, деб ваъда бермаган, дейсизми? Унда, нима Алишер Қодир 4 ой аввалги сайлов-палов кампаниясида аҳоли газдан узилмаса, халқ косаси оқармаслигини очиқ-ойдин айтганмиди? Шунга халқдан мандат олганмиди? Ё буларнинг ҳаммаси негизида оқни қора деб эълон қилиш ва сиёсий иккиюзламачиликдан иборат антиутопия ётадими?, деб ёзган блогер.

    Журналист Шуҳрат Шокиржонов бу кетишда рўзғоринг учун токни қуёшдан ўзинг ишлаб топ дейишмаса бўлди деб ёзади.

    “Аввал “свет ва газ қиммат бўлса, одамлар эконом қила бошлайди, узилишлар бўлмайди”, дейишди. Ишондик, кўндик, ҳатто қўллаб-қувватлаган жойларимиз ҳам бўлди, эконом қилишгаям ўтдик. Қимматроқ бўлса ҳам узилмаса бас деб.

    Энди “газ ёққан кишининг косаси оқармайди”, деб аҳолини газдан узишмоқчи. Ҳали бу кетишда “уйингда инвертор ва аккумулятор сақлаб, рўзғоринг учун токни қуёшдан ўзинг ишлаб топ”, дейишга ўтишади. Қанақа гапдонларга кунимиз қолган-ей?”, деган у.

    Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов бугунги парламентнинг аҳволидан ёзғирган.

    “Парламентимизни фикрлашини кўриб турибмиз — Қодиров ўта кулгили, буни нима деб аташни ҳам билмайман. Газсиз узоқ яшаш мумкин, лекин Қодировлар билан узоқ яшаб бўлмайди”, деган у чиқишларидан бирида.

    Мавзуни давом эттирган Отабек Бакиров исталган давлатда депутатнинг бундай иддао билан чиқиши унинг сиёсий карьерасига нуқта қўйиш билан баробар бўлишини таъкидлайди.

    Бундан ташқари, YouTube, Instagram ва бошқа платформаларда Алишер Қодировнинг “коса оқармаслик” ҳақидаги фикрлари сатира қилинган вайн ва ҳажвий видеолар, киноя, пичинг ва танқидий постлар билан тўлиб-тошди.

    “Косамиз албатта оқаради, қачонки...”

    Фируза Муҳаммаджонова раҳбарини ёқлаб ёзган постида табиий газ захиралари чеклангани, у геосиёсий қуроллиги ва қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни урғулаб, “юмшоқ қилиб” газни овқат тайёрлаш ёки уйни иситиш учун сарфлаш нотўғри, деб баҳолаган.

    “Айни пайтда халқимиз овқат тайёрлаш ва уйни иситиш учун ишлатаётган газнинг нархи 650 (1000) сўмдан. Аммо бу газнинг ҳақиқий нархи каррасига баланд бўлиб, ўртадаги фарқни ҳукумат давлат бюджети (халқнинг ўзи тўлайдиган солиқлар) ҳисобидан қоплаб, субсидия орқали арзон нархда беради. Бир томондан биз арзон газ ишлатяпмиз, лекин бундан мамлакат (Сиз ва бизнинг!) иқтисодиётига зарар етяпти.

    Агар газни маиший мақсадларга эмас, иқтисодий жиҳатдан қимматроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфласак, кўпроқ даромад келади. КОСАМИЗ ОҚАРАДИ.

    Қолаверса, газдан электрга ўтиш Ўзбекистон учун янгилик эмас. Ҳозирги кунда ҳам фақат электр энергиясидан фойдаланиб келаётган минглаб хонадонлар мавжуд”, дейди партия мулозими.

    Фируза Муҳаммаджонова постига косани илова қилган
    Фото: Шахсий архив

    Фируза Муҳаммаджонова ўз постида Алишер Қодировнинг фикрига қарши чиқаётганлар унинг оиласи ва шахсиятига ўтиб кетишига, оммавий ҳақоратланишига қаршилигини алоҳида таъкидлаган.

    “Ундан кўра томимиз, жумладан унга ўрнатиладиган панелларга нисбатан божларни камайтириш, ёқилғилар танлови кўплигидан заправкаларда ҳеч қандай навбатлар бўлмаслигига эришиш, газ ўрнига электр энергиясидан фойдаланишга адолатли рағбатларни жорий этиш, ҳанузгача газлаштирилмаган ҳудудлар, яъни қишлоқ жойларда электр энергиясидан фойдаланиш учун 50 фоиз чегирма бериш, табиий газ ёқиб, электр энергияси ишлаб чиқаришни камайтириш, газни маҳсулот қилиб экспорт қиладиган ишлаб чиқариш заводлари учун кафолатли газ таъминотини йўлга қўйиш, электромобилларни олиб киришдаги сунъий чекловларга қарши курашиш, энергетика тизимида коррупцияни камайтириш каби масалалар ҳақида ўйлаш назаримда манфаатлироқдир”, деб ёзган у.

    «Ўзбек халқи тезак ёқиб ўтиб кетиши керакми?!»

    Алишер Қодировнинг оқлаб ёзилган пост аксар фойдаланувчиларнинг эътирозларига сабаб бўлган. Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев бир умр танқис бўлмаган газ нега бирдан муаммога айланаётгани билан қизиққан.

    Муслимбек Йўлдошев
    Фото: Шахсий архив

    Бир умр газ ёқилган! Бир умр чироқ ишлатилган. Негадир энди, мустақиллик бўлганда ҳаммаси йўқ, танқис бўлиб қолди. У қуёш батареясига кетадиган пулига беш-ўн йил ўша газ билан уйини иситарди. Энди-чи? Бир дунё пулга сотиб олади ўша қуёш батареясини, бир дунё пулга ўрнаттиради, ойда-ҳафтада томига чиқиб уни ювади, тозалайди… иши кўпаяди, ўғлига буюради, у қилмаса ўзи чиқиб томдан йиқилади… Бу ҳовлиси борлар.

    Кўпқаватли уйда миллионлаб одамлар яшайди. Улар қаерга ўрнатади батареяларни? Мана шу муаммоларни ҳал қилиб олиб, кейин одамларга гапириш керак. Ваколат ҳамкасбингизда.

    Киракаш одамлар, оддий ишчи халқ чўнтагига қараб, рўзғорига қараб эргашаверади агар бозорда таклиф бўлса…

    Бечора халққа, айниқса Тошкент аҳолисига битта ҳаво қолувди — текин. Аммо у ҳам омонат бўлиб турибди. Шу кетишда ҳамма уйига ҳавотозалагич сотиб олишга мажбур бўлади. У ҳам ё газда, ё чироқда ишлайди…

    Буларни қаранг — келажакни ўйлашаётганмиш!!! Бугунги кунда ҳаво ифлосланишидан одамлар ўлар даражага келиб қолди. Нега тоза ҳавони ҳам келажакка асрамаяпсанлар, дейдиган мард йўқ…, деб ёзган у изоҳларда.

    Журналист Шарофиддин Тўлагановнинг фикрича ғишт қолипдан кўчиб бўлган.

    Энди раисни қанча оқлашга уринманг, одамларни ишонтира олмайсиз(лар). Яхши имижмейкер керак раисга. Обрўни тўкиб бормоқда, деган журналист.

    Бурҳон Шерматов эса “бизни одамларимизни, электоратни бирор нарсага ишонтириш шарт эмас... Фаолиятлари электоратга боғлиқ эмаслигини депутатлар яхши билишади”, дея киноя қилган.

    “Биронта гапингизга қўшилмадим. Сизнингча ўзбек халқи газини ўзгаларга бериб, тезак ёқиб ўтиб кетиши керак экан-да?! Ўша сиз айтаётган электр қани? Берган лимити бир дона холодилникнинг ишлашига етади. Ота-боболаримиз овқатини оловда пиширган, электрда эмас”, деган Латофат Абдримова.

    “Энг биринчи ўринда газ аҳоли эҳтиёжи учун ишлатилиши шарт. Газ шунчалик қимматбаҳо бўлса нега Россияга беряпмиз. Электрга ўтишимиз маъқул. Нега унда энг сифатсиз ва қиммат панеллар келмоқда. Нега бу соҳа монопол, шуни айтиш — дэпутатнинг вазифаси. Энг биринчи вазифа — халқнинг яхши яшаш шароитини таъминлаш”, дея фикр билдирган Бувсара Тошмуродова.

    “Бунақа гаплар билан халқнинг ғазабини келтириб электрга лимит қўйиб нархини оширишдан олдин халқнинг реал даромадиниям ўйланглар. Халқнинг пули фақат газ, “свет”, жарималар учун эмас-ку. Еб-ичиши, кийиниши ҳам керак. Етказолмагандан кейин мажбур жиноят қилади. Халқни ўйлайдиганлар ҳам борми ўзи тепада?”, деб ёзган Илҳом Рўзиев.

    Постда Алишер Қодиров ва Феруза Муҳаммаджонованинг фикрларини ёқлаб изоҳ қолдирганлар ҳам бор. Муслимбек Йўлдошев бундай изоҳлар холис эмаслиги, чунки уни ёзганлар “Миллий тикланиш” партия ходимлари экани, улар буйруқни бажараётган бўлиши мумкинлигига эътибор қаратган.

    Депутат танқидчиларини судга бермоқчи

    Интернетда сазойи қилинган Алишер Қодиров танқидлардан хуноб бўлган чоғи, у ҳақорат қилганларни жавобгарликка торттириш ниятида эканини айтмоқда.

    Танқидларга очиқмиз, мулоқот ва муҳокама вазифамиз, лекин оммавий чиқишларда ҳақорат ишлатадиган фаросатида нуқсонлиларни жазолаш орқали жамиятни ўзгаришига ҳисса қўшмоқчимиз, деб ёзди у ва сўзининг сўнггида #haqoratjazolanadi дея ҳештег қолдирди.

    Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (7,5 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра, нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш — БҲМнинг 200 бараваридан (75 миллион сўм) 400 бараваригача (150 миллион сўм) миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

    31 январ, 19:42   Изоҳ (0)   54461
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Миллий тикланиш»#Алишер Қодиров#газ#Муҳаммаджонова#косаси оқармоқ#коса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси ва 21 февралнинг бошқа муҳим хабарлари

    21.02.2020, 21:09

    Депутат Алишер Қодиров аҳолининг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини камайтириш йўлини таклиф қилди

    06.12.2020, 19:23

    «Шина заводининг ишлаб чиқариш қуввати пандемия сабаб тушиб кетди» — «Ўзкимёсаноат»

    08.04.2021, 20:11

    Ўзбекистон энергетика бозорида монополия бекор қилинади

    09.07.2024, 10:03

    Алишер Қодиров Ўзбекистонда номақбул жинсий алоқаларнинг тарғиботини тақиқлашга доир қонун ишлаб чиқилаётганини айтди

    11.11.2024, 19:20

    “Яхши билим бермаётган ўқитувчи кам ойлик олиб, тизимдан чиқиб кетишига ҳам розимиз” — Алишер Қодиров

    26.11.2024, 16:16

    “Бюджет маблағлари ҳисобига олинган кинофильмлар нега кенг намойиш қилинмайди?” – Алишер Қодиров

    26.11.2024, 21:53

    Алишер Қодиров Россия билан виза режимини жорий этишни таклиф қилди

    10.12.2024, 18:51

    Мухолифат дўстми ё душман? Президент кўтарган мавзу юзасидан суҳбат

    14.12.2024, 19:40

    “Яқин икки йилда барча коммунал хизматлар бир пакет сифатида тақдим этилади” — Алишер Қодиров

    15.12.2024, 10:33

    АҚШ Яқин Шарқ харитасини қайта тузиб чиқмоқда, бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

    26.12.2024, 19:45

    “Миллий тикланиш” фракцияси Россия ҳаво ҳудуди хавфсизлиги юзасидан сўров юборади — Алишер Қодиров

    28.12.2024, 11:27

    Президент билан суҳбат, “Монако”дан қизиқиш, ота-онасининг орзуси. Қандай қилиб 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев РПЛ юлдузига айланди?

    4 январ, 19:03

    Ўзбекистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши кутилмоқда

    7 январ, 14:20

    “Буни ҳозир тўхтатмасак, 20 йилдан кейин ҳеч қандай қонун ёрдам бера олмайди” — Алишер Қодиров электрон сигареталар ҳақида

    8 январ, 10:19

    Эгаридан тушови қимматга тушган топ 4 завод: катта иқтисодий лойиҳаларнинг ортидаги қўрқинчли рақамлар

    16 январ, 11:09

    Ўзбекистонда сотувчилар товарни вақтида етказиб бермаса, пеня тўлаши мумкин

    22 январ, 11:52

    “Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди” — Алишер Қодиров

    24 январ, 12:26

    Ўзбекистонда электрон сигареталарни бутунлай тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

    24 январ, 15:50

    Алишер Қодиров уни ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка тортмоқчи

    31 январ, 12:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади



    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.