• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Эски замон касали”. Тадбиркорлардан ортиқча солиқ ундириш давом этяптими?

    Ўзбекистонда корхоналардан келгуси ой ёки чорак учун олдиндан солиқ ундириш амалиёти борлиги айтилади. Бир неча иқтисодчилар солиқчилар “план” бажариш учун аванс тарзида пул йиғишга уринишини қораламоқда. Бунда тадбиркор босимдан қўрқиб, айланма маблағидан ортиқча солиқ тўлашга мажбур бўлади. Оқибат эса муаммолар билан тугаши мумкин.

    “Эски замон касали”

    Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларидан ортиқча, соддароқ айтганда келгуси давр учун олдиндан солиқ ундириш амалиёти мавжуд. Буни “Дарё” билан суҳбатда бир неча иқтисодчилар, ҳатто Солиқ қўмитаси вакили ҳам тасдиқлади.

    Таҳлилларга кўра, бундай норасмий ва ноқонуний хатти-ҳаракат ортидан иқтисодий вазиятни реал баҳолаш имконсиз ҳолга келади. Бизнес, ишлаб чиқариш ва рақобат дарз кетиши мумкин. Яъни бу давлатга ҳам, жамият ва тадбиркорга ҳам зарарли. 

    Айланма маблағларидан ҳали олмаган фойдаси учун солиқ тўлаган тадбиркорда қийин молиявий аҳволда қолиш эҳтимоли бор. Шу сабаб бўлса керак, мазкур масала президент томонидан ҳам бир неча бор танқид қилинган. Муаммога чек қўйиш зарурлиги айтиб келинади. Масалан, 2023 йил августда давлат раҳбари иштирокида ўтказилган йиғилишда солиқ идоралари қўшимча манбалар топиш ўрнига эски замон касалига берилиб, ишлаётган тадбиркорларнинг тайёр маблағларини ундиришга ўрганиб олгани айтилган.

    Мажлисда 2022 йилда тадбиркорлардан ундирилган 4,4 триллион сўм маблағлар ортиқча тўланган солиқлар экани маълум қилинган.

    Афсуски, солиқ ходимлари ўртасида коррупциявий жиноятлар сони йилдан йилга кўпаймоқда, деган Шавкат Мирзиёев.

    Йиғилиш давомида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент назоратни сусайтириб юборгани танқид қилинган. Тузилмага солиқчилар томонидан ортиқча тўловлар ундириш, уларни вақтида қайтармаслик, текширишдаги сохтакорлик каби қонун бузилишларини олдини олиш бўйича амалий тизим яратиш топширилган.

    Солиқ кодексида ёзилишича: “ортиқча ундирилган солиқ суммаси — солиқ органларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида ортиқча тўланган солиқ суммаси” ҳисобланади.

    Иқтисодчи Баҳодир Ғаниев фикрига кўра, ортиқча ундириладиган солиқлар туфайли иқтисодий вазиятни тўғри баҳолаб бўлмайди. Бу давлат ва бизнес учун жиддий муаммолар яратиши мумкин.

    Кўп тадбиркорлардан эшитяпмизки, солиқ тўловларини бир ой ёки бир чорак олдиндан ундириш ҳолатлари учраяпти. Бизда эскидан қолган иллатлардан бири шуки, солиқ идораларига бюджет даромадларини шакллантириш учун режани бажариш мажбурияти юкланади. Агар режани бажаришмаса, жазоланади. Улар қиладиган ҳийлаларидан бири — кейинги давр учун солиқларни ундириш. Яъни сиз ўтган квартал учун солиқ тўлаб бўлгансиз. Лекин солиқчилар йирик ва ўрта ташкилотларга чиқиб: “илтимос, келаси ой ёки квартал солиғини кейинги ой (квартал) ҳисобидан тўлаб беринг, қийналяпмиз, режани бажаришимиз керак”, дейишади. Мамлакат миқёсида бюджет тушумларининг қанча қисми олдиндан ундирилган солиқлар эканини баҳолай олмайсиз. Ёмон томони, буни баҳолай олмаганингиз учун иқтисодда ҳаммаси яхши, солиқлар етарли даражада ундирилаётган экан, режа бажариляпти деган хулоса қилиб қўйишингиз мумкин. Аслида солиқлар бу тарзда административ йўл билан ундирилиши керак эмас. Ўшанда иқтисодчилар, қарор қабул қилувчилар ҳақиқий вазиятдан келиб чиқиб, тўғри чораларни қўллаши мумкин, деди эксперт.

    Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова “Дарё” мухбири билан суҳбатда ортиқча солиқлар ундириш ҳолатлари мавжудлиги ҳақида эшитганини айтди. Қўмита масъулига кўра, бундай ишга қўл урган ходимларга нисбатан кескин чора кўрилади.

    Ортиқча тўлов ундириш ҳолатлари борлиги ҳақида мен ҳам эшитганман. Бунда қайсидир солиқ инспектори тадбиркорга қўнғироқ қилиб, “бу ой солиғини тўлаб бўлгансиз, ҳисоботингизга кейинги ой солиғини қўшиб, тўлаб беринг”, дейди. Тушум қилинса, у базада ортиқча тўлов бўлиб кўринади. Ва инспекторга нисбатан ортиқча тўлов ундиргани учун чора кўрилади. Бундай хатти-ҳаракатлар учун ходим қаттиқ жазоланади. Дастурларда ортиқча тўловлар аниқ кўриниб туради. Шунинг учун солиқчилар тадбиркорлардан ортиқча солиқ ундиришга қўрқади, деди қўмита масъули.

    Ҳозирча 2024 йилда қанча миқдордаги солиқлар ортиқча ундирилгани ҳақида маълумотлар йўқ. Қўмита вакили мартгача тадбиркорлар молиявий ҳисоботларини топширишларини айтди. Шундагина махсус маълумотлар базаси орқали ортиқча ундирилган солиқлар миқдорини кўриш имкони бўлади.

     

    “План”ми ёки прогноз?

    Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Исломбек Ниёзметов “Дарё” мухбири билан суҳбатда солиқ тизимида фаолият юритган даврларини эсга олди. Олим ўшанда ортиқча ундириладиган солиқ амалиёти қандай ишлашини тизим ичидан кўрганини, бу солиқчилар тилида “план” дея норасмий номланишини айтди. Мутахассис таҳлилига кўра, аслида солиқ тушумлари прогноз қилиниши керак. Маблағлар режа билан қонуний асосда йиғилиши зарур. “План” эса мажбурий тартибни англатади.

    Солиқ қўмитасининг Прогноз бўлимида фаолият юритганман. Ва мана шу муаммо билан ўзим тўқнаш келганман. “План”га биз жавоб берганмиз. Бошқача айтганда, босим остида солиқ тўловчилар пулларини олдиндан олиб қўйишда иштирок этганмиз. Бу жуда ёмон иш. Мени солиқ органлари хизматидан чиқиб кетишимга сабаб бўлган омиллардан бири ҳам шу эди. Аслида прогноз кўрсаткичларига эришиш дейилади. Лекин амалда “план”ни бажариш керак дейишади. Ҳеч қачон солиқ тушумлари бўйича “план” қўйилмаслиги лозим. Прогноз кўрсаткичлари, яъни яхши илмий таҳлилга асосланган башорат деб юритилиши зарур. Фалон солиқ турлари бўйича, аниқ бир санагача ҳудудлардаги тушумлар прогноз қилинади. Ўша прогнозлар асосида давлат харажатлари режалаштирилади. Биз нима қиламиз? Олдин харажатларни режалаштириб, кейин даромадларни шунга мослаш учун “план” қўямиз. Яъни тизим ёзилмаган қонун асосида ишлайди. Бунда ижрочи солиқ органлари, аслида уларда айб йўқ. Гап бу прогнозни қўяётган юқори тузилма — Иқтисодиёт ва молия вазирлигида, дейди мутахассис.

     

    Исломбек Ниёзметов солиқ тўловчининг, айниқса, тадбиркорлик субъектининг айланма маблағлари олиб қўйилиши ёмон оқибатлар яратишига эътибор қаратди. Тадбиркор ортиқча тўлаган солиғи ўрнига товар ёки хом ашё сотиб олганда, ўзига ва жамиятга кўпроқ фойда келтирган бўларди. Ёки бўлмаса, ишчилар ёллай оларди. Муҳими пул айлансагина бизнес ривожланади.

    Тадбиркорнинг пулини олдиндан солиқ учун олиб қўйилиши мутлақо фойдасиз иш. Аксинча, турган-битгани зарар. Афсуски, бу муаммо азалдан бор. Солиқ тўловчининг, айниқса тадбиркорлик субъектининг айланма маблағи олдиндан тўлов тарзида олиб қўйилиши иқтисодиётга бевосита зарар келтирувчи омил. Бизнесменлар шундай маблағ учун ҳатто юқори фоизларда кредит олишади. Қанчадан қанча корхоналар айланма маблағ етишмовчилигидан касодга учрайди. Тадбиркор пулининг боғлаб қўйилиши тўлов интизомининг бузилишига, кейин корхоналар ўртасида дебитор кредиторлик қарзларининг сурункали тус олишига сабаб бўлади. Биз таҳлил қилаётган муаммо ноқонуний хатти-ҳаракатдир, дея вазиятни таҳлил қилди иқтисодчи.

    Ортиқча тўлов натижасида тадбиркор ходимларига вақтида иш ҳақи тўлай олмаслиги мумкин. Оқибатда яхши ходимлар бошқа ишга ўтади. Ишлаб чиқариш ёки бошқа ишлар унумдорлиги пасаяди.

    Ҳисобингда пул бўлса, уни “план” учун бюджетга солиқ сифатида ечиб олади. Бир нима деб норозилик билдирмоқчи бўлсангиз, солиқчилар сиздан камчилик қидиришни бошлайди. Тадбиркорлик субъекти солиқ идоралари билан келишиб ишлаш учун майли деса, айланма маблағи солиқ бюджетга олиб қўйилса, иш ҳақи, мол етказиб бериш билан боғлиқ тўловларда тўлов интизоми бузилади. Қарздорлик юзага келади. Корхона касод бўлиши ҳам мумкин, дея фикр билдирди Исломбек Ниёзметов.

    Ортиқча солиқ ундириш ноқонуний экан, тадбиркорлик субъектлари ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишлари керак. Аслида тадбиркор розлигисиз ҳеч ким ундан ортиқча пул олишга ҳақли эмас. Чунки ортиқча солиқ ундириш давлат бюджети “юриши” учун кафолат яраца-да, бизнес барқарорлигига таъсир кўрсатади. Ортиқча ёки керакcиз аванс тўловлари тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлиши табиий.

    Ўз навбатида солиқ органлари ходимлари ҳам бундай номақбул ишга қўл уришни тўхтатишлари керак. Мамлакатда яширин иқтисодиёт улуши юқори экани кўп такрорланади. Қатор соҳалардаги корхоналар, шу билан бирга норасмий ишлаётган меҳнатга лаёқатли инсонлар сони ҳам кам эмас. Шундай экан, ишлаб турган ва солиқларини ўз вақтида тўлаётганлардан ортиқча пул ундириш эмас, солиқ тўлашдан қочаётганларни солиққа тортиш асосий масалалардан. Тизимда адолат таъминлаш муаммолар ечимига йўл очади. 

    1 март, 15:15   Изоҳ (0)   4295
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Исломбек Умаралиев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзбекистон Солиқ кодекси Россияникидан кўчирилган” — иқтисодчи Исломбек Ниёзметов билан суҳбат

    22 феврал, 16:51

    “Бой одам кўпроқ, камбағал камроқ солиқ тўлаши керак” — профессор Исломбек Ниёзметов

    25 феврал, 12:39

    “Ўзбекистон Солиқ кодексининг асли рус тилида қабул қилинган. Таржимада кўплаб хатолар ўтиб кетган” — иқтисодчи Исломбек Ниёзметов 

    25 феврал, 19:00

    Январда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида истеъмолчилар кўпроқ кешбекка эга бўлгани очиқланди

    1 март, 14:15

    1999 йилги 100 минг сўм ҳозир 1,2 млн сўмга тенг. Марказий банк инфляция калкуляторини ишга туширди

    28 феврал, 13:42

    Ўзбекистон аҳолиси пулларини кўпроқ нималарга сарфламоқда?

    27 феврал, 21:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дисней Абу Дабида биринчи Диснейланд қуради

    Лайфстайл | 16 май, 16:55

    Ўзбекистонда 1 июндан радарлар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайди — Ҳукумат қарори

    Ўзбекистон | 16 май, 16:42

    Осиё давлатларида коронавирусга чалиниш кўпайди

    Дунё | 16 май, 16:35

    “Телевидениедан ортмаяпмиз”. Давактив агентлиги матбуот котиби жамоатчилик саволларини нега очиқ қолдирмоқда?

    Ўзбекистон | 16 май, 16:27

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 16 май, 16:22

    Ҳиндистонда одам савдоси қурбонига айланиш хавфида бўлган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 16 май, 16:05

    “Психо”дан “Паразитлар”гача: кинематографияни ўзгартириб, кино саноатида инқилоб ясаган фильмлар

    Кино | 16 май, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.