• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Давлат ташқи қарзи: Ўзбекистонга кимлар кредит берган ва пуллар нималарга сарфланмоқда? 

    Давлат қарзининг 84 фоизи хориждан олинган кредитлар. Ўзбекистонга халқаро молия институтлари нисбатан кўпроқ қарз бермоқда. Яқин йилларда мамлакат ташқи қарзи миқдори ўсиб бориши кутиляпти. Шу билан бирга, бюджетдан кредитлар фоизларини тўлаш харажатлари ҳам сезиларли ортишда давом этади.

    Ташқи қарз кўпайиб бормоқда

    Мамлакат ташқи қарзи — иқтисодиёт учун хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва бошқалар олдидаги амалдаги кредит мажбуриятидир. Бу ҳали тўланмаган, келажакда белгиланган маълум бир муддатда қайтарилиши талаб этиладиган қарзларни ўз ичига олади.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзи тўғрисидаги маълумотларни 2017 йилдан бери эълон қилиб келади. Вазир Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, давлат кредитлари бўйича рақамлар аввалги маъмурият даврида махфий бўлган.

    “Бир давлат ташкилоти иккинчи давлат ташкилотига қарзга оид рақамни бериши учун тегишли бош вазир ўринбосаридан рухсат олинарди. Бу рухсатни олгунча ҳам одам қон бўлиб кетарди. Бугун ҳамма маълумотлар очиқ”, деган ҳозирги иқтисодиёт ва молия вазири 2020 йил ёзида ўтказилган давлат қарзига оид мулоқотда.

    Маълумотларга кўра, 2017 йилда Ўзбекистон ташқи қарзи 7,6 млрд доллар бўлган. Бу ўша пайтда ялпи ички маҳсулотнинг 12,2 фоизига тенг эди. Қолган йиллардаги ташқи қарзлар миқдорлари ва уларнинг ЯИМга нисбатан улуши қуйидагича:

    • 2018 йил — 9,9 млрд доллар (18,8 фоиз);
    • 2019 йил — 15,7 млрд доллар (26,2 фоиз);
    • 2020 йил — 21,1 млрд доллар (35,2 фоиз);
    • 2021 йил — 23,6 млрд доллар (34 фоиз);
    • 2022 йил — 25,9 млрд доллар (32,25 фоиз);
    • 2023 йил —29,6 млрд доллар (29,2 фоиз).
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган сўнги ҳисоботга кўра, 2024 йилда давлат қарзи 40,2 млрд долларни ташкил этган. Шундан ташқи қарз миқдори 33,7 млрд долларга етган. Хориждан кредитларнинг 17,9 млрд доллари қатъий белгиланган фоиз ставкада, 15,64 млрд доллари ўзгарувчан фоиз ставкаларда жалб қилинган.

    Вазирлик Давлат қарзи департаменти директори ўринбосари Беҳруз Каримовнинг “Дарё”га маълум қилишича, эълон қилинадиган қарзлар миқдори ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи ҳисобланади.

    “Агар бу йил 100 миллион долларлик қарз шартномаси имзоланса, умумий қарз статистикасига бирданига шунча маблағни қўшиб қўймаймиз. Масалан, олинаётган маблағ 5 йил давомида ўзлаштирилиши мумкин. Йилига қанча қисми олинган бўлса, ўша ёзилади”, деди мутахассис.

    Вазирлик экспертлари сўзларига кўра, 2024 йилда япон иенасининг сезиларли қадрсизланиши Ўзбекистон ташқи қарзини 250 миллион долларга камайтирган. Яъни девалвация ҳодисаси олинган кредит миқдори ўзгаришига таъсир қилмоқда.

    Ўзбекистонга кимлар қарз берган?

    Давлат ташқи қарзи уч йўналишдаги кредиторлардан жалб қилинмоқда. Жумладан, мамлакат ташқи кредитларининг 57 фоизи халқаро молия институтларидан, 31 фоизи хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларидан, қолган 12 фоизи халқаро инвесторлардан олинган.

    2024 йил якуни бўйича республикага энг кўп кредит ажратган бешта кредиторни санаб ўтиш ўринли. Ўзбекистон қайтариши керак бўлган энг йирик кредит Жаҳон банки томонидан ажратилган — 7,63 млрд доллар. Бу миқдор умумий ташқи қарзнинг қарийб 23 фоизига тенг.

    Иккинчи йирик кредитор Осиё тараққиёт банки бўлиб, мамлакатдаги қарз қолдиғи 7,4 млрд доллар ёки жами ташқи қарзнинг 22 фоизидир.

    Учинчи йирик қарзлар халқаро инвесторлардан жалб қилинган — 4,1 млрд доллар. Давлат ўз даромадлари билан харажатларини қоплай олмай қолганда бюджет тақчиллиги пайдо бўлади. Дефицит бир неча чоралар қаторида қарз олиш йўли билан қопланиши мумкин. Яъни давлат қарз олишда турли қимматли қоғозлар, облигациялар, заёмлар чиқариб сотиш, молия муассасаси (банк) дан ссуда олиш ёки бошқа усуллардан фойдаланади. Шу маънода мамлакат ташқи қарз қолдиғининг 12 фоизи халқаро сармоядорлар томонидан облигацияларни сотиб олиниши орқали жалб қилинган.

    Тўртинчи йирик қарз берувчи — Хитой тараққиёт давлат банки, Хитой Эксимбанки ва бошқалар ҳисобланиб, улардан олинган кредит қолдиғи 3,76 млрд долларни ташкил этмоқда. Бу умумий ташқи қарзларнинг 11 фоизи дегани.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқалардан 2,9 млрд доллар қарздор. Мазкур рақам жами ташқи қарзнинг 9 фоизига тенг.

    Қолган кредитлар эса ўнлаб молия институтлари ва давлатлар молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Қарзлар нималарга сарфланмоқда?

    Давлат кафолати остида олинган кредитлар турли йўналишларга тақсимлаб келинади. Жумладан, қайтариладиган ташқи қарзларнинг қарийб 15,3 млрд доллари (умумий миқдорнинг 45 фоизи) давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

    Кредитларнинг 5,74 млрд доллари ёқилғи-энергетика саноатига ажратилган (умумий сумманинг 17 фоизи). Хусусан, электр энергетикага 3,78 млрд доллар, нефть ва газ тармоғига 1,74 млрд долларлик кредитлар жалб қилинган. Шу билан бирга, қуйидаги соҳаларга нисбатан йирик миқдорда ташқи қарз маблағлари йўналтирилган:

    • Қишлоқ ва сув хўжалиги — 2,9 млрд доллар (9 фоиз);
    • Транспорт ва транспорт инфратузилмаси — 2,85 млрд доллар (8 фоиз);
    • Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари ҳамда бошқа секторлар — 2,45 млрд доллар (7 фоиз).
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Ташқи қарз яна кўпаядими?

    Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил якунида 45,1 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда. Бу йил якунида кутилаётган ялпи ички маҳсулотга (125 млрд доллар) нисбатан 36,7 фоизга тенг дегани. Жорий йилда 5,5 млрд доллар миқдоридаги ташқи қарз олиниши белгиланган. Шундан 3 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга, қолган 2,5 млрд доллари инвестиция лойиҳалари учун йўналтирилиши кўзда тутилган.

    2026 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 140 млрд доллардан ортиши прогноз қилинмоқда. Дастлабки таҳлилларда макроиқтисодий ҳамда фискал кўрсаткичлар барқарорлиги таъминланса, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати келаси йили 37,9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу давлат қарзи 53 млрд доллардан ортишини англатади.

    Ташқи кредитлар миқдори кўпайиши фонида давлат бюджетидан қарзнинг фоиз тўловларини қайтариш харажатлари ҳам орта бошлаган. Масалан, 2023 йилда мазкур мақсад учун 8 трлн сўм ажратилган. 2024 йилда эса бу миқдор сезиларли ортиб, 14,5 трлн сўмга етган.

    Келгуси йилларда бюджетдан кредитлар фоизлари учун чиқимлар миқдори ортиб бориши кутилмоқда. Жумладан, 2025 йилда давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларига 21,1 трлн сўм, 2026 йилда 30,3 трлн сўм, 2027 йилда 33,8 трлн сўм йўналтирилиши прогноз қилинган.

    Қарз кўпайиши хавфли?

    Дунёда давлатлар қанча миқдоргача кредит олиши мумкинлиги бўйича аниқ меъёрлар мавжуд. Агар олинаётган қарз белгиланган лимитдан ошиб кетса, иқтисодий оқибатлари ёмон бўлиши мумкин.

    Иқтисод фанлари доктори, профессор Тўлқин Бобоқулов “Дарё”га берган интервьюсида ташқи қарз миқдори мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 30 фоизидан ошмаслиги кераклигини айтган. 2024 йил якунида Ўзбекистон ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 29,3 фоизга етган. Лекин яқин келажакдаги хориждан олинадиган қарзлар миқдори иқтисодчи келтирган рақамдан ошиш ёки ошмаслигини вақт кўрсатади.

    2023 йил апрелда “Давлат қарзи тўғрисида” қонун қабул қилинди. Ҳужжатда давлат қарзининг миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги кераклиги белгиланди. 2024 йил якунларига кўра, мамлакат қарзига оид мазкур кўрсаткич 35 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, ҳар йили давлат қарзи бўйича йиллик лимитлар келаси йил учун бюджет қонунида акс этади.

    “Ички қарз билан давлатнинг ташқи қарзи қўшилса, ялпи давлат қарзи пайдо бўлади. Ялпи қарз мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 60 фоизидан ошмаслиги зарур. Нега бундай чекловлар киритилган? Боиси, айрим давлатларнинг ташқи қарзи кўпайиб кетгач, давлатга тегишли активлар қонуний йўл билан олиб қўйилган. Шу сабабдан биз қарз чегарасини ушлашимиз керак”, дейди иқтисодчи.

    Йирик халқаро молия институтлари ривожланаётган давлатларга паст фоизли кредитлар беради. Лекин масаланинг яхши ва ёмон томонлари бор. Қарз олинганига яраша иқтисодий ўсиш бўлиши ижобий жиҳатдир. Лекин кутилган натижага эришилмаса, зарар халқ бўйнига юкланади. Чунки солиқларни аҳоли ва тадбиркор тўлайди. Давлат қарзлари эса халқнинг солиқларидан, яъни бюджетдан тўланади.

    Тўлқин Бобоқулов
    Фото: “Дарё”

    Яна бир жиҳат шундаки, агар хориждан олинган кредитнинг фоиз ставкаси кўтарилса, қарз миқдори ҳам ошиб кетиши мумкин. Бу давлат бюджети харажатлари кўпайишига, оқибатда ижтимоий ва бошқа йўналишларга камроқ пул ажратилишига олиб келади. Ташқи қарз олган мамлакат долларни ўз миллий валютасига айрибошлаб, ички бозорга йўналтиради. Қарзни қайтариш вақти келса, маълум миқдорда қадрсизланган ўз миллий валютаси ҳисобига жамиятдан доллар сотиб олади.

    Тўлқин Бобоқуловнинг айтишича, Ўзбекистон олинаётган ташқи қарзларни бюджет камомадини қоплаш учун сарфланаётгани ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

    “Ташқи қарзнинг асосий қисми мамлакат иқтисодиётига, яъни реал секторга йўналтирилиши керак. Мисол учун, ташқи қарз ҳисобидан янги технологиялар жалб қилиниши лозим. Бироқ биз ташқи қарзнинг деярли ярмини бюджетга йўналтирмоқдамиз. Аслида, бюджетнинг 80-90 фоизи ноишлаб чиқариш харажати ҳисобланади. Шунинг учун ташқи қарзни бюджетга йўналтираётганимиз Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади.
    Иккинчидан, агар давлат бюджетини ташқи қарз ҳисобидан ёпсак, миллий валютадаги сўм ҳажми кўпайиб кетади. Бу эса мамлакатда инфлятсия ошишига олиб келади. Бундан ташқи, бир неча жиддий муаммолар бор. Шунинг учун ташқи қарз ҳисобидан бюджетни қўллаб-қувватлашга чек қўйишимиз керак”, дейди эксперт.

    Валижон Тўрақулов ҳам мазкур масалада ўз мулоҳазасини билдирди.

    “Ўзбекистон катта миқдорда ташқи қарз олиб юбормаган. Ривожланаётган давлатлар учун ташқи қарз ялпи ички маҳсулотнинг 40-45 фоизини ташкил қилиши керак. Ўзбекистон ташқи қарз миқдори ҳали бунча фоизга етмади”, деди иқтисодчи.

    Масаланинг энг муҳим томони олинаётган ташқи қарздан фойдаланиш самарадорлиги кучли назорат қилиниши зарур. Чет элдан қарз олиб, пуллар маълум бир соҳага йўналтирди. Лекин шу соҳа қарз жалб қилинганидан кейин ривожландими? Қанча маҳсулот ишлаб чиқарилди, ундан қанчаси экспорт қилинди? Бу каби саволлар жавобсиз қолмаслиги зарур. Маблағлар ишлатилишида шаффофлик бўлиши муҳим. Масъуллар қанча пул, қайси корхонага сарфланаётганини эълон қилиб боришлари керак. Афсуски, Ўзбекистонда бундай маълумотлар ёпиқ.

    “Биз млрд долларлик қарзлар олдик. Аммо бу ташқи қарз ҳисобига молиялаштирган айрим лойиҳаларимиз ўзини оқламади. Мисол учун, Қашқадарё вилоятидаги GTL заводи ёки Қорақалпоғистондаги Устюрт газ мажмуаси. Ахир, бу заводлар қурилганидан кейин мамлакат газ импортини кескин ошириб юборди. Агар олинган ташқи қарздан фойда бўлмаса, уни эртага қайтариш муаммо бўлади. Кейин келажакда бошқа соҳалар ҳисобига қарзни қоплашга тўғри келади”, дейди Тўлқин Бобоқулов.

    Умуман олганда, ҳукумат ташқи қарз жалб қилиш бўйича белгиланаётган йиллик лимитга ҳам амал қилиши муҳим аҳамиятга эга. Масалан, 2024 йилда қарз олиш бўйича тасдиқланган чегара бузилди. Яъни бюджет қонуни билан ўтган йил учун 5 млрд доллар ташқи қарз олишини бўйича лимит ўрнатилган эди. Аммо бунга амал қилинмади. Йил якунида мазкур миқдор 2,3 млрд доллар оширилиб, 7,3 млрд долларга етди. Қонун ижро этилмади.

    14 март, 20:00   Изоҳ (0)   24386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Исломбек Умаралиев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон давлат қарзи келаси йилда 45 млрд доллардан ошиши кутилмоқда

    18.11.2024, 15:56

    “Агар бюджет тақчиллиги бўлмаса, ташқи қарзни оширишга муҳтожлик қолмайди” — Марказий банк раиси Тимур Ишметов

    23 январ, 17:15

    Ўзбекистон давлат қарзи 40 млрд доллардан ошди

    27 феврал, 14:57

    Хорижга парвозлар: авиачипталар Марказий Осиёнинг қайси давлатида арзонроқ?

    14 март, 17:25

    Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи янги рекорд даражага етди

    14 март, 15:30

    Хитойлик инвесторлар Фарғонада трактор ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    14 март, 14:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.