Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини 2025 йил 1 апрелдан бошлаб қўшимча рағбатлантириш шартлари тасдиқланди.

“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, давлат бюджети ҳисобидан давлат органлари ва ташкилотларидаги кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ҳар ой устамалар тўланади.
Унинг ҳажми қуйидагича:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ходимларига:
- 1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
- 3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
- 5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
- 10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
- 15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
- 20 йилдан юқори — 1,5.
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларига:
- 1 йилдан 3 йилгача — 0,15;
- 3 йилдан 5 йилгача — 0,3;
- 5 йилдан 10 йилгача — 0,45;
- 10 йилдан 15 йилгача — 0,6;
- 15 йилдан 20 йилгача — 0,75;
- 20 йилдан юқори — 1,0.
Изоҳ (0)