• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Жиззах вилояти ҳокимлиги бюджет тақчиллигига қарамай, 1,8 млрд сўмга Tahoe ва Traverse автомобилларини сотиб олмоқчи

    Жорий йил 18 март куни Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев 662,7 миллион сўмга Chevrolet Traverse автомобилини харид қилиш бўйича фармойиш имзолаган. 

    Скриншот: e-qaror.gov.uz

    Ҳужжатда ёзилишича, автомашина маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан хизматда фойдаланиш мақсадида сотиб олинади.

    Фармойишда автомобиль 2025 йил 5 март кунги коррупцияга қарши курашишга оид йиғилишда президентнинг давлат амалдорларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллардан фойдаланиш топшириғи асосида харид қилиниши қайд этилган.

    Шу билан бирга, Улуғбек Мустафоев “Ўзавтосаноат” АЖдан хизмат транспорти сифатида фойдаланиш учун Chevrolet Tahoe автомобили ажратилишини сўраган. Ҳоким сўровида машина тўловлари кафолатланишини маълум қилинган. Мазкур сўров мазмунида ҳам давлат раҳбарининг йиғилишдаги топшириғига урғу берилган. Мамлакатда Tahoe автомобили нархи 1,1 миллиард сўмдан бошланади.

    Фото: Tahoe ва Traverse автомобиллари

    Жиззах вилояти мамлакатда энг кам аҳоли яшайдиган уч ҳудуддан бири ҳисобланади. Вилоят бюджетининг даромадлари ҳам аксар ҳудудлардагига нисбатан камроқ.

    2024 йилда Жиззах вилояти бюджетига 2,15 триллион сўм даромад келган бўлса, 3,84 триллион сўм харажат қилинган. Ўртада қарийб 1,7 триллион сўм зарар кўрилган. Тақчилликнинг 900 миллиард сўми республика бюджетидан қоплаб берилган. Республика бюджети тақчиллигини ёпиш учун эса хориждан ўтган йили олинган 7,3 миллиард доллар қарзнинг 3,2 миллиарди сарфланган. 

    “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонундаги прогнозларга кўра, Жиззах вилоятининг 2025 йилдаги даромадлари 2,5 триллион сўмни, харажатлари 3,6 триллион сўмни ташкил этади. Бунда ҳам вилоят йилни 1,1 триллион сўм зарар билан ёпиши кутилмоқда. Мазкур тақчиллик республика бюджетидан қопланади. Республика бюджети дефицитини ёпиш учун эса яна давлат қарзи жалб қилинади.

    Президент бошчилигидаги йиғилишдан кейин бош вазир Абдулла Орипов Mercedes-Benz хизмат автомобилини Malibuъга алмаштирди. Шундан сўнг вазирлар ва ҳокимлар учун ёппасига Узауто Моторс автомобиллари сотиб олина бошланди. Харид қилинганда ҳам энг қиммат моделларга пул сарфланмоқда.

    Бош вазир матбуот котибининг “Дарё”га маълум қилишича, ҳозирда ҳукумат таркибидаги барча вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хизмат автомобили сифатида маҳаллий автотранспортлардан фойдаланишга ўтган. Шу кунгача фойдаланиб келинган “иномарка”лар эса босқичма-босқич “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотувга чиқарилади.

    Иқтисодчи Баҳодир Ғаниев фикрича, кўплаб амалдорларнинг хорижда ишлаб чиқарилган хизмат машиналари эскирган. Шу сабаб янги сотиб олинаётган машиналар сотиладиган “иномарка”лардан қимматга тушади.

    “Асосан вазирлар, ҳокимлар, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент администрацияси раҳбарлари “иномарка”да юради. Уларнинг машиналари камида 10-15 йил олдин харид қилинган Mercedes’лар. Бундай автомобилларни аукционга қўйсангиз, нархи янги Malibu’нинг пулига ҳам етмаслиги мумкин. Шу йўсинда бизлар бюджет пулини иқтисод қиляпмизми ёки талон-торож?

    Эски “иномарка”ларни Malibu’дан арзон сотиб, янги Malibu сотиб олишяпти. Вилоят ҳокимлари Tahoe’да юрармиш. У автомобиль эса Mercedes-Benz нархида сотилади. Бу автомобилларнинг нимаси маҳаллий ишлаб чиқарилади? Маҳаллий ишлаб чиқариладиган машиналар деса, мана Gentra, Cobalt’га ўтсин. Шунда маблағлар ҳақиқатан иқтисод бўлади. Вазирлар, ҳокимлар ичида мен эртадан Cobaltда юраман дейдиган марди борми”, дея фикр билдирган иқтисодчи.

    Ўрганишларга кўра, вазирларнинг кўпчилиги хизмат машинаси сифатида Malibu автомобилидан фойдаланишга ўтмоқда.

    20 март, 17:30   Изоҳ (0)   4519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё ҳокими 14 январь муносабати билан ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 млн сўм ажратди

    21 январ, 12:22

    Газ, электр, автомобиль ишлаб чиқариш камайди. Январь Ўзбекистон саноати учун қандай келди?

    24 феврал, 14:30

    Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин камайди

    24 феврал, 17:35

    Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги янги боққа кўчат экди (фото)

    20 март, 17:16

    Шавкат Мирзиёев Бектемирдаги мактабда бўлиб, педагоглар билан мулоқот қилди (фото)

    20 март, 17:12

    2024 йилда Ўзбекистон стартапларига венчур инвестициялар ҳажми 17,5 млн долларга етди

    20 март, 17:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    Дунё | 15 август, 09:15

    Бир-бирига икки томчи сувдек ўхшайдиган жаҳон юлдузлари (фото) 

    Шоу-бизнес | 15 август, 09:00

    Каземиро жорий мавсум АПЛда қайси жамоа чемпион бўлиши мумкинлигини тахмин қилди

    Спорт | 15 август, 08:59

    Туркия Сурияга қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб беради 

    Дунё | 15 август, 08:55

    Ўзбекистонда электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти бўйича ортиқча ундирилган салкам 20 млрд сўм қайтарилди

    Ўзбекистон | 15 август, 08:45

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.