• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ижтимоий карта кимларга берилади ва қаердан олиш мумкин?

    Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида фуқаролар ижтимоий картадан фойдаланишни бошлагани хабар қилинганди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу картага оид саволлар ва маълумотлар кўпайиб бораётганини инобатга олиб, энг муҳимларини аниқлаштириб ўтди.

    Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

    Ижтимоий карта тажриба-синов босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жорий этилди.

    Бунда, ижтимоий карта 2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. Ушбу шахсларга ижтимоий карталар бепул берилади ва дастлаб тўлов воситаси (банк картаси) функциясини бажаради.

    2024 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тўловлар ижтимоий карта орқали тўлаб берилмоқда:

    • кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси;
    • кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
    • ёшга доир нафақа;
    • ногиронлик нафақаси;
    • ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойлик моддий ёрдам;
    • ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақалари;
    • ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар учун нафақа;
    • протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер;
    • боқувчисини йўқотганлик нафақаси.

    2025 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу ҳудудлар (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида) бўйича яна қўшимча 2 турдаги ижтимоий тўловлар, яъни ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ижтимоий карта орқали тўлаб берилади.

    Ижтимоий карта қуйидаги тоифадаги шахсларга бепул берилади:

    • Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар (шахслар);
    • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар;
    • кўп болали оилаларнинг аъзолари;
    • ногиронлиги бўлган шахслар;
    • ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар;
    • ўзгалар парваришига муҳтож шахслар парвариши билан банд бўлган шахслар;
    • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
    • васийлар (ҳомийлар), тутинган ота-оналар;
    • муомалага лаёқатсиз шахслар;
    • муомала лаёқати чекланган шахслар;
    • муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакиллари;
    • пенсионерлар;
    • давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган талабалар;
    • давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган ўқувчилар (тингловчилар);
    • шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга.
    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Ижтимоий карта функциялари босқичма-босқич кенгайтириб борилади

    2025 йилнинг 1 апрелидан бошлаб транспорт картаси ва имтиёзли транспорт картаси функцияларини ҳам бажаради. Яъни жамоат транспортида имтиёзли ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, белгиланган имтиёзли ёки бепул тарифдан фойдаланган ҳолда, имтиёзга эга бўлмаган шахслар умумбелгиланган транспорт тарифларида транспортдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

    Ушбу функцияни жорий этиш мақсадида тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

    Тажриба синов босқичида ижтимоий карта очиш учун электрон аризалар “Инсон” ижтимоий хизматлари марказлари орқали қабул қилинмоқда. Кейинчалик фуқаролар Ягона давлат интерактив хизматлари портали, “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали ҳамда ижтимоий карта бўйича белгиланган Молиявий агентларнинг бўлинмалари (АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқабанк” ) орқали мурожаат этишлари мумкин бўлади.
    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Ижтимоий карта ариза берилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тақдим этилади. Ўзгалар парваришига муҳтож айрим шахсларга “Инсон” ижтимоий хизматлари марказлари томонидан 15 кун ичида ижтимоий карталар уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.

    Ижтимоий карта 2025 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларига жорий этилади.

    Ўзбекистонда ижтимоий карта тизими жорий этилиши ҳақида 2024 йил июлида Шавкат Мирзиёевга тақдим қилинган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қўшимча чора-тадбирлар тақдимотида маълум қилинганди. Бу тартиб дастлаб Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида, кейинги йилдан бошқа ҳудудларда жорий этилиши белгиланганди.

    Президент 2024 йил декабрида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳозирги кунда 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун фуқароларимиз туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талабалик гувоҳномаси, банк картаси каби 10 дан ортиқ ҳужжатни кўтариб юришга мажбурлигини, бундай оворагарчиликка чек қўйиш вақти келганини таъкидлаганди.

    Ижтимоий карта бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов воситаси, ҳам эҳтиёжманд тоифага мансублик тасдиғи ҳисобланади. Бу орқали қоғоз шаклидаги ҳужжатлар бекор қилиниб, вақт ва маблағ тежалади. 72 турдаги ижтимоий хизматлар, 76 турдаги ёрдамлар ва 200 га яқин имтиёзлар ягона электрон тизимга умумлаштирилади.

    17 январ, 11:49   Изоҳ (0)   20761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ижтимоий карта

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 10 июннинг энг муҳим хабарлари

    10.06.2024, 22:10

    Энди IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT-Парк резиденти мақоми берилади

    28.06.2024, 16:32

    Ўзбекистонда “ижтимоий карта” тизими жорий этилади 

    10.07.2024, 16:45

    “Дарё” дайжести: 10 июлнинг энг муҳим хабарлари

    10.07.2024, 22:10

    Ўзбекистонда пенсияларни ижтимоий карта орқали олиш ҳуқуқи берилади

    24.07.2024, 09:20

    “Дарё” дайжести: 24 июлнинг энг муҳим хабарлари

    24.07.2024, 22:31

    “Дарё” дайжести: 14 августнинг энг муҳим хабарлари 

    14.08.2024, 22:55

    Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларига янги имкониятлар яратилади

    15.08.2024, 15:25

    Тошкент шаҳар ИИББ талабаларни уйни ижарага олишда фирибгарга алданиб қолишдан огоҳлантирди 

    08.09.2024, 23:13

    Аҳолидан пул олинмайди: давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш солиқлар ҳисобидан амалга оширилади 

    11.09.2024, 11:05

    Жинсий заифликка қарши супердори, Ғазо болаларига эҳсон ва оломон эффекти ҳақида. Астротурфингдан эҳтиёт бўлинг!

    27.09.2024, 17:29

    Ўзбекистонда оилавий зўравонликдан жабрланганлар аҳолининг эҳтиёжманд тоифасига киритилмоқда 

    02.10.2024, 10:15

    Картангиздан пул ўғирлайди, номингизга кредит олади: фирибгарлар ёлғонга қандай ишонтирмоқда?

    11.10.2024, 17:13

    TikTok’да ўзини саратон ва жигар циррозига чалинган бемор қилиб кўрсатиб, хайрия пулларини “еб келган” аёлга ҳукм ўқилди

    12.11.2024, 12:10

    InfinBANK киберфирибгарлардан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар билан ўртоқлашди

    12.11.2024, 18:00

    Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш учун бюджетдан 500 млрд сўм йўналтирилади

    19.11.2024, 15:25

    Бош вазирликка маъқулланган Абдулла Арипов, 12 900 сўмдан ошган доллар курси, манзил-колонияда ток уришидан вафот этган маҳкум: 20 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

    20.11.2024, 22:57

    Хорижда яшаётган ўзбекистонликларга бир қатор ҳуқуқ ва имтиёзлар берилади 

    22.11.2024, 12:30

    Ўзбекистонда 1 декабрдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

    01.12.2024, 13:42

    Ўзбекистонда ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун махсус карта жорий этилади

    13.12.2024, 11:57

    Ижтимоий карта, камбағал оилалар ва ногиронлиги борлар шароитини яхшилаш: президент ижтимоий ҳимоя бўйича қандай ташаббусларни илгари сурди?

    13.12.2024, 20:10

    Президент раислигида ижтимоий ҳимоя бўйича ўтказилган йиғилиш, Отабек Бакиров устидан арз қилган энергетика вазири, энергетика соҳасида ишга туширилган 18 та лойиҳ...

    13.12.2024, 22:13

    Ўзбекистонда 1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам тан олинади

    8 январ, 23:30

    Янгийўл туманида фуқаролар ижтимоий картадан фойдаланишни бошлади

    16 январ, 19:10

    Лавозимидан озод этилган Сирдарё вилояти ҳокими, Янгийўлда ижтимоий картадан фойдаланишни бошлаган фуқаролар, 3 йилдан 5 йилга узайтириладиган маҳалла раисларининг...

    16 январ, 22:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Telegram мессенжерида профилга мусиқа қўшиш имконияти пайдо бўлади

    Технологиялар | 25 август, 11:35

    “Реал” охирги 10 йилликдаги энг яхши натижасини қайд этди

    Спорт | 25 август, 11:28

    Фарғонада мулк талашиб вояга етмаган укасини ўлдирган акага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 25 август, 11:10

    Афғонистонда айрим фуқароларга паспорт бериш тақиқланди

    Афгонистон | 25 август, 11:02

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:47

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.