• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “АЭС қуриш харажати икки млрд доллардан ошмайди” — “Ўзатом” директори

    Мамлакатда қурилаётган АЭС қиймати икки миллиард доллардан кам бўлади. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев Alter Ego’га берган интервьюсида маълум қилди.

    Азим Аҳмадхўжаев
    Скриншот: YouTube / Alter Ego


    Азим Аҳмадхўжаевнинг айтишича, станциянинг якуний қиймати ҳозирча номаълум.

    “Нарх-наво ҳақида нега маълумот берилмайди? Сабаби оддий — лойиҳа учун аниқ қанча маблағ сарфланиши номаълум. Белгиланган муайян сумма борган сари камайтириб бориляпти. Лойиҳа нархини ҳозиргача 300 миллион долларгача арзонлашишга эришилган.

    Станциянинг нархи икки миллиард доллардан кам бўлади. Бу биз кўзлаган мақсад. Мен аниқ рақам ҳақида гапиришни истамайман, чунки биз доимий равишда уни оптималлаштириш устида ишлаяпмиз, ҳар бир детал нархлари бўйича музокаралар давом этяпти”, деди у.

    Қайси маблағлар эвазига қурилади?

    “Аввало, тизим қандай ташкил этилганини тушунтириб ўтай: бу лойиҳа халқаро миқёсда бўлгани сабабли, айтайлик, баъзи ускуналарни Хитойдан харид қиламиз. Биз Хитойдан имтиёзли шартларда маблағ жалб қиламиз. Шунингдек, ушбу лойиҳага қизиқиш билдириб, маблағ киритишга тайёр, аммо станция эгалари қаторига кирмайдиган инвестиция компаниялари ҳам бор. Ҳа, улар фойда олувчилар ҳисобланади”.

    Яъни давлат бюджети ҳисобига эмас?

    “Аслида давлат бюджети ҳам ҳисобга олинган, аммо жуда оз миқдорда, асосан бу чет элдан жалб қилинган маблағлардир. Бу барча соҳаларга сармоя киритадиган инвестиция компанияларидир. Шунчаки, турли манбалардан маблағ тўплаймиз, яъни қандайдир пуллар, кредитлар излаб топамиз”.

    Россия маблағлари-чи?

    “Биз Россия маблағларини кўриб чиқмаймиз. Чунки барча геосиёсий жараёнларни ҳисобга оламиз. Шу сабабли биз ушбу лойиҳани самарали амалга ошириш ва унга вақтимиз ҳамда маблағимизни сарфлаш имконини берадиган молиявий гуруҳ шакллантиряпмиз.

    Бу ерда жуда мураккаб молиявий схема. Биз бюджетдан иложи борича камроқ фойдаланишни ва ташқи қарз ҳисобига минимал юкламани яратишни хоҳлаяпмиз. Яъни барча маблағларни жалб қилиш учун давлат кафолатлари механизмидан фойдаланишни минималлаштирмоқчимиз”, деди “Ўзатом” директори.

    Эслатиб ўтамиз, “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги “АЭС қурилиши дирексияси” ДУК ва “Росатом” тузилмасидаги “Атомстроэкспорт” АЖ инжиниринг компанияси ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича шартнома тузилган. Келишувга асосан, Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси асосида 330 МВт қувватга эга олти реакторли АЭС қурилиши керак.

    Дирексия раҳбари Отабек Омонов “Дарё” мухбири билан суҳбатда лойиҳани ишга тушириш қачонга мўлжалланганини айтганди.

    “2025 йил якунигача майдончага АЭС жойлашуви бўйича рухсатнома олмоқчимиз. 2029 йил охирида станциянинг биринчи қисми ишга туширилиши кутилмоқда”, деган мутахассис.

    Отабек Омоновнинг айтишича, лойиҳа доирасида 10 минг нафаргача қурувчилар ва бошқа соҳалар вакиллари ишлаши режалаштирилган. АЭС қурилишига сармоя киритиш борасида бир нечта хорижий ва маҳаллий банклар таклифлар берган.

    Масъуллар АЭС неча пулга тушишини сир тутмоқда. Аммо лойиҳа қиймати тўғрисида турли тахминлар йўқ эмас. Айрим мутахассислар АЭС қийматини тахминан 9 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда.

    Отабек Омоновнинг айтишича, қуриладиган АЭС нархи халқаро қийматдагидан юқори бўлмайди.

    “Жаҳонда қуриладиган АЭСнинг 1 МВт қуввати 5 минг долларга яқин. Бизники ҳам шу нархдан юқори бўлмайди. Лекин тижорий сирлиги боис, аниқ суммани айта олмайман”, деган у.

    Беш минг долларни АЭСнинг 330 МВт қувватига кўпайтирсак, умумий сумма 1 миллиард 650 миллион долларга етиши ойдинлашади. Аммо ҳеч бир давлатда қурилган АЭС нархи дастлабки айтилган қиймати баробарида бўлмаган. Лойиҳани ишга тушириш муддати узоқлиги боис, инфляция ва бошқа омиллар таъсирида қиймат сезиларли даражада ошади. Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров фикрига кўра, бошланишида икки миллиард долларлик лойиҳа якунда 11 миллиард доллардан ортиққа тушади.

    Фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Каримовнинг айтишича, ҳозирда АЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 КВт соати нархи 4 сентдан кам эмас.

    “Бизга бунақа қиммат нархдаги элекр керакмас. Қуёш станциялари токни 1,3 сентдан таклиф қиляпти-ку. Инвесторлар чўлни кўрсатсангиз, қуёш панелларини қуриб беради. Ҳам хавфсиз, ҳам арзон. Бу бировнинг қош-қовоғига қараб қолмаслигимиз учун жуда катта аҳамиятга эга. Шошмай, ҳар томонлама ўйлаб иш қилиш керак. Ҳозир АЭС қурмаслик лозим”, деди мутахассис.

    Таҳлилларга кўра, АЭС қурилиши жараёни турли сабабларга кўра 2040 йилгача чўзилса, лойиҳадан умуман фойда бўлмайди. Кун сайин арзонлашиб бораётган қуёш ва шамол станциялари келажакда АЭСга бўлган талабни йўққа чиқариши мумкин.

    24 март, 16:02   Изоҳ (0)   4380
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АЭС

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “АЭС — дунёдаги энг хавфсиз технологиялардан бири” — Жўрабек Мирзамаҳмудов

    06.10.2024, 15:23

    “Атом энергияси бўйича илғор технологияларнинг жорий этилиши мамлакатимиз тараққиётига кучли туртки беради” — Шавкат Мирзиёев

    05.12.2024, 16:03

    “Аҳоли ҳукуматни мунтазам саволга тутиши керак” — Самарқандда атом энергиясидан тинч йўлда фойдаланиш бўйича анжуман ўтказилди

    09.12.2024, 21:44

    Кечиккан, нархи шиширилган ва носоз Росатом АЭСлари ҳақида. Россия атом энергетикаси бўйича ишончли ҳамкор бўла оладими?

    15 январ, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT иловасидан ҳафтасига 700 миллионга яқин киши фойдаланмоқда

    Дунё | 5 август, 08:00

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.